Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Ёрма заводларининг оқлаш бўлимларидаги назорат технологик операциялари



Download 4,71 Mb.
bet49/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Ёрма заводларининг оқлаш бўлимларидаги назорат технологик операциялари. Назорат технологик операциялар барча технология турлари учун мавжуд бўлиб, корхона фаолиятининг бутун даврида фаолият кўрсатади ва якуний маҳсулотларнинг сифатини таъминлайди. Чунки корхона фаолияти давомида тасодифий бузилишлар юзага келиши мумкин. Шу сабабли назоратнинг технологик тизимлари қуйидагиларни таъминлаб беради:
- охирги маҳсулотларга тасодифий тушиб қолган аралашмаларни ажратиб олиш;
- маҳсулотнинг тури, нави ёки рақамини шакллантириш;
- охирги маҳсулотларнинг бир жинслилигини таъминлаш;
- оралиқ маҳсулотлардан ёрма донларини тўлиқроқ ажратиб олиш.

Назорат технологик жараёнлари иш жараёнларида қўлланилган турдаги технологик жиҳозларда амалга оширилади. Кўпинча сепарацияловчи машиналардан (элаклар, ёрма саралагич, певмосепараторлар, металломагнит аралашмаларни ажратувчи қурилмалар) фойдаланилади.


Назорат жараёнларида охирги маҳсулотларнинг барча турлари назорат тарозисида ўлчанади.
Технологик жараённи назорат қилиш барча ёрмалар ва оралиқ маҳсулотлар учун амалга оширилади. Майдаланмаган (бутун) ёрмаларни назорат қилишда қуйидаги технологик жараёнлар бажарилади:
- майдаланган мағиз ва ёрма унини ажратиш учун ёрмани элаш;
- тайёр ёрмада тасодифан қобиғи қолиб кетган донларни ажратиш учун ёрмадан намуна олиш;
- енгил компонентларни ажратиш учун пневмосепарациялаш;
- металломагнит аралашмаларни ажратиш;
- назорат ўлчови.

ёрма
Майдаланмаган ёрмани назорат қилишнинг принципиал схемаси 29-расмда келтирилган.


ёрма

Расм - 29. Майдаланмаган ёрмани назорат қилишнинг принципиал схемаси.


К – ёрма; М – озиқа уни; Д – майдаланган ядро; З – дон; 1 – йириклиги бўйича саралаш; 2 – ёрмаларни саралаш; 3 – аэродинамик хоссасалари бўйича пневмосаралаш; 4 - металломагнит чиқиндилардан саралаш; 5 - автоматик тарози.

Ёрмадан назорат намунасини олиш иш жараёнида қўлланилган жиҳозда амалга оширилади. Шоли ва сўли учун падди-сепаратор, гречиха учун -

ғалвирли сепаратор қўлланилади. Назорат элаги учун асосий ва оралиқ маҳсулотларнинг йириклигига қараб, ғалвирлар танланади.
Майдаланган ёрмаларни назорат қилишда ҳам майдаланмаган ёрмани назорат қилишда қўлланилган технологик жараёнлар қўлланилади (30- расм). Фақат ёрма намунаси олиш ўрнига ёрмани рақами бўйича калибрлаш
ж
ёрма
араёни қўлланилади. Назоратнинг бошланғич босқичида тайёр ёрма йириклигига қараб фракцияларга ажратилади. Ҳар бир рақамдаги ёрма иккита оралиқ ғалвирдан ўтган ва қолган ўзига хос технологик йирикликка эга бўлади. Мисол учун диаметри 3 мм бўлган ғалвирдан ўтган ва 2,5 мм ғалвирда қолган арпа ёрмаси №2 рақамли дейилади. Бундан ташқари ҳар бир рақамдаги ёрма ўлчамлари бўйича текисланган бўлиши керак. Техник шартларга кўра, майдаланган ёрмаларнинг бир текислиги ёрма рақамини белгиловчи иккита оралиқ ғалвирлардан ўтган ва қолган маҳсулот нисбати билан тавсифланади. Барча рақамлардаги арпа ёрмаси учун бу катталик 75% дан, бошқа майдаланган ёрмалар учун (перловка, маккажухори, Полтава ёрмалари учун) 80% дан кам бўлмаслиги керак.

Расм - 30. Майдаланган ёрмани назорат қилишнинг принципиал схемаси.
К1 - йирик ёрма; К2 - ўрта ёрма; К3 - майда ёрма; М - озиқа уни; 1 - ёрмаларни дастлабки саралаш; 2 - тебратиш; 3 - аэродинамик хоссасалари бўйича пневмосаралаш; 4 – металломагинт чиқиндилардан тозалш; 5- автоматик тарози.

Майдаланган ёрма

Йириклиги бўйича текисланган ҳар бир рақамдаги ёрмалардаги енгил аралашмалар миқдори пневмосепарациялаш билан аниқланади. Шу билан бирга металломагнит аралашмалар миқдори ҳам текшрилади. Бунда назорат ўлчови муҳим ҳисобланади.


Ёрма заводларининг майдалаш бўлимларида ёрмадан ташқари ёрма уни, лузга ва ем - хашак учун ишлатиладиган майда бўлаклар сингари оралиқ маҳсулотлар ҳам ҳосил бўлади. Оралиқ маҳсулотларда, технологик жараёнлардаги бузилишлар натижасида тушиб қолган ёрма донлари мавжудлиги текширилади. Кўпинча бу ғалвирларнинг йиртилиши, ғалвир рамаларининг зич эмаслиги, пневмо ва аспирацион тармоқлардаги ҳаво қувурларида тезлик юқорилиги натижасида юзага келади. Назоратнинг технологик вазифаси шу ёрма донларини аниқлаш ва технологик жараёнга қайтаришдан иборат. Дастлаб ёрма унидан йирик компонентлар - ёрма донлари ажратилади, кейин ёрма уни таркибидаги металломагнит аралашмалар мавжудлиги текшрилади ва ўлчанади. Ажратиб олинган ёрма донлари лузгани ажратиш учун пневмосепаратцияланади ва технологик жараёнга қайтарилади. Лузгани назорат қилишда дастлаб ёрма уни элаклаб ажратилади, кейин лузга ва ёрма донлари ажратиб олинади. Ёрма донлари технологик жараёнга қайтарилади, металломагнит аралашмалар ажратилиб ўлчанганидан кейин лузга кейинги ишлов беришга ёки омборхонага жўнатилади. 31-расмда ёрма уни ва лузгани назорат қилишнинг принципиал схемалари келтирилган.
Ишлаб чиқаришдаги заруратга қараб, назоратнинг технологик схемалари ўзгариши ёки бошқа операциялар билан тўлдирилиши мумкин. Масалан лузга баъзида жували дастгоҳларда майдаланади ва майдаланган қисми ёрма уни билан бирга омухта ем ишлаб чиқаришда қўлланилади.



Озиқа уни

Лузга

Ядро

Озиқа уни

Лузга

Ядро
Расм 31. Ёрма уни ва лузгани назорат қилишнинг схемаси. 1 - элаш; 2 - пневмосепарация; 3 - металломагнит чиқиндилардан тозалаш; массасини назорат қилиш (автоматик тарози).


Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish