Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet48/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Ёрма заводларида маҳсулот чиқиши. Маҳсулот чиқиши - бу қайта ишланган дон массасининг қуритиш ва механик йўқотишларни ҳисобга олинган ҳолдаги нисбий миқдори. Бинобарин қайта ишлаш жараёнида қайта ишланаётган ҳамда оралиқ ва тайёр маҳсулотлар ўртасида моддий балансга риоя қилиш лозим.
Ёрма ишлаб чиқаришда тайёр маҳсулот чиқиши доннинг сифати, технология даражаси ва эксплуатациясининг самарадорлигига қараб турли қийматларда ўзгариб туради.
Ёрма ишлаб чиқариш технологиясида дондан фойдаланиш даражасини ошириш, фойдали донларни ажратиш ва ишлаб чиқаришга қайтариш мақсадида чиқиндилар ва озиқа дон маҳсулотларини назорат қилиш кўзда тутилган. Бунда чиқиндилардаги дон миқдори назорат жараёнларини амалга оширишдан сўнг маҳсулотлар учун стандартлар ёки техник шартлар томонидан белгиланган меъёрлардан юқори бўлмаслиги керак. Тозалашдан сўнг қайта ишлашга юборилаётган доннинг сифати 20 - жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мос келиши керак.
Жавдал - 20
Оқлаш бўлимига юборилаётган доннинг сифати

Ўсимлик

Намлиги, %

Ифлос аралашмалар, % дан кўп эмас

Шу жумладан, % дан кўп эмас

Минерал аралашмалар

Рандак

Қоракуя

какра

Тариқ

13,5*
14,5**

0,3

0,1

-

0,03

0,02

Гречиха

12,5*
13,5**

0,5

0,1

-

-

-

Ёрма учун сўли

10,0/14,0

0,3

0,1

0,1

0,03

0,02

Талқон учун сўли

13,5

0,3

0,1

0,1

0,03

0,2

Шоли

14,0*
15,5**

0,4

0,1

-

-

-

Арпа

15,0

0,4

0,1

-

0,03

0,02

Буғдой

14,5

0,4

0,1

0,1

0,03

0,02

Нўхот

10,0*
15,0**

0,5

0,05

-

-

-

Маккажухори

16,0/22,0

0,2

0,1

-

-

-

*Узоқ муддат сақлашга мўлжалланган ёрма ишлаб чиқаришда
**Жорий истеъмол учун ёрма ишлаб чиқаришда


Донларни йириклиги бўйича дастлабки саралаш. Бу операциянинг мақсадга мувофиқлиги биринчи навбатда кейинги жараёнларни амалга ошириш учун оптимал шароитлар яратиш зарурати билан белгиланади. Майдаланмаган ёрмалар ишлаб чиқаришда бу операция қобиқни ажратиш ва ёрмани ажратишдан иборат бўлади. Йириклиги бўйича сараланмаган донларни қобиғини ажратиш йирик донларни ортиқча қайроқланишига ва майда донларни қобиғи ажратилмасдан қолишига, бунинг натижасида эса технологик самарадорликка салбий таъсир этишига олиб келиши мумкин. Бу айниқса донлар йириклиги нотекислигида ва қобиқ ажратишда ишчи оралиғи кескин белгиланган тарамли юзалардан фойдаланишда долзарб ҳисобланади.
Гречиха ёрмаси ишлаб чиқариш технологиясида дастлабки саралаш операцияси тўлиқ амалга оширилади. Бу гречиха дони миделкесими бўйича диаметри 2 мм ни ташкил қилиши билан, яъни доннинг технологик йириклиги диаметри 5 мм бўлган элакдан ўтган ва 3 мм бўлган элакдан қайтган дон билан аниқланишини билдиради.
Гречихани дастлабки саралаш ғалвирли сепараторларда амалга оширилади. Дастлабки саралаш учун дон тозалаш сепараторлари ёрма саралагичлар кўп рамали элаклардан фойдаланилади. Саралаш жараёни бир, икки ёки бир нечта босқичларда амалга оширилади. Бир босқичли саралашда икки ёки уч фракцияга ажратиш амалга оширилади. Бу усулда аралашмани тўлиқ ажратиш имконияти бўлмайди ва ажратилган фракциялар таркибида катта миқдорда “бегона” донлар бўлади. Дастлабки донларни бир нечта фракцияларга ажратиш зарурати туғилганда жараён икки ёки ундан кўп босқичда амалга оширилади. Бунда дон дастлаб икки - уч фракцияга ажратилиб, уларнинг ҳар бири иккинчи ва учинчи босқичларда қўшимча сараланади.
Йириклигига қараб, дастлабки саралаш самарадорлиги ажратилган фракциялардаги “бегона” донлар миқдорига қараб баҳоланади. Дастлабки босқичда “бегона” донлар 15% ни, якунловчи босқичда 6% ни ташкил қилса, саралаш қониқарли амалга оширилган ҳисобланади.
Дастлаб саралаш операцияси сўли, нўхот, шоли, гречиха ва тариқдан ёрма ишлаб чиқаришда, яъни майдаланмаган ёрмалар ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бошқа технологияларда дастлабки саралаш ёрма ишлаб чиқариш корхоналарининг донни тозалаш (тайёрлов) бўлимлари якунловчи операциялари сифатида амалга оширилади.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish