Унни сақлаш жараёнида бузилишини олдини олиш. Ун узоқ вақт сақланганда бузилишига сабаб бўладиган жараёнлар юз беришимумкин.
Ҳаво кислородини ютиб карбонат ангидрид чиқариб «нафас олиши» натижасида, уннинг қумалоқланиши, моғорланиши ва қуланса ҳид тарқатиши билан бирга унинг ўз ўзидан қизиши содир бўлади.
Микрофлоранинг ҳаёт фаолияти натижасида уннинг «нордонланиши», мойларнинг гидролитик парчалиниши маҳсулотлари ҳисобига уннинг тахир таъмга эга бўлишимумкин.
Корхона омборхоналарида ун 15 кунгача сақланиши мумкин. Бу вақт давомида унни бузилишига сабаб бўладиган жараёнлар ривожланмайди. Аммо иссиқ ёз мавсумида намлиги юқори бўлган ун партиясини сақлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Унни ишлабчиқаришга тайёрлаш унни ўлчаш, алоҳида партияларини аралаштириш,элаш ваметалларалашмалардантозалашдан иборатдир.
Қопсиз сақлаш омборларида ишлаб чиқаришгаюборишданолдин ун ўлчанади. Унни тайёрлаш учун «Бурат» типидаги элак, ДМ-100 автоматик порцион тарозиси, ҳажми 2...3 ун порциясига мўлжалланган осма бункер, ишлаб чиқаришга унни ташиш учун мосламлар каби жиҳозларлар ўрнатилади.
Ишлаб чиқариш лабораторияси текиширишлари натижаларига асосланган кўрсатмаларга кўра алоҳида ун партиялариниаралаштириши амалга оширилади.
Кучсиз унни кучли ун билан, очиқ ранглисини тўқроқ ранглиси билан, автолитик фаоллиги юқори бўлган унни ферментларинингфаоллиги паст бўлган ун билан аралаштирилади. Бу алоҳида партияларнинг камчиликларинибартараф этиш ва нормал нонвойлик хоссаларига эга бўлган ун аралашмасини олиш имкониятини яратади. Аралаштириш 1:2 ёки 1:3, 1:2:3 ва бошқа нисбатларда амалга оширилади.
Ун бегона аралашмалардан тозалаш учун эланади.Бундан ташқари унэлангандағоваклашади,исийди ва ҳаво билан тўйинади. Унни элаш одатда узлуксиз ишлайдиган айланувчибарабангаўрнатилган металл тўрли элаклар - буратларда амалга оширилади. Элакловчи машиналардаўрнатилган турларни тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга.Тўрни тешиклари кичик бўлган ҳолда улар ун билан ёпилиб қолади ва эланадиган уннинг маълум қисми тўрдан ўтмай қолиб, уннинг йўқотилишига сабаб бўлади.Тўрни тешиклари каттароқ бўлган ҳолда эланган унга кичик араламалар тушиб қолиши мумкин.
Ҳар сменанинг охирида тўрлартозаланишини, уларнизичлаб ўрнатилишини, чиқиндиларнитаркибинива ўлчамини назорат қилиш лозим.
Унни металл аралашмалардан тозалаш элакловчи машиналарнинг чиқиш ариқчаларига ўрнатилган магнит тўсиқларёрдамидаамалга оширилади. Магнит ёйлари ҳар сменада ёпишган металл аралашмалардан тозаланади. Лабораторияда металл аралашмаларнинг таркиби ва массаси аниқланади. Металл аралашмалар заррачаларини ўлчами катта ва миқдори кўп бўлган тақдирда уннинг етарли даражада тозаланмаганлиги ҳақида етказувчи корхонага маълумот юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |