Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


Унни сақлашга ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш учун талаблар



Download 4,71 Mb.
bet43/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

2.2 Унни сақлашга ва ишлаб чиқаришга тайёрлаш учун талаблар

Нон вамакаронмаҳсулотлари ишлаб чиқаришда ун асосий хом ашё ҳисобланади. Кўпгина унли қандолат маҳсулотлари рецептурасида ҳам ун асосий ўринни эгаллайди.


Унни сақлаш. Тегирмондан олиб келинган ун, унинг захирасини (нонвойлик корхоналари учун етти суткалик захира) таъминловчи алоҳида омборхоналарда сақланади.Бундай захира ўз вақтидауннингсифатини текшириб, ишлаб чиқаришга тайёрлаш имкониятини беради. Қулай шароитларда сақланган уннинг хоссалари яхшиланади.
Корхоналарига ун алоҳида партияларда (туркумларда) олиб келинади. Партия - бу бир вақтда тайёрланган ва бир ҳужжат ва сифат гувоҳномаси билан келтирилган бир турдаги ва навдаги ун миқдоридир. Тегирмоннинг лабораториясида расмийлаштирилган сифат гувоҳномасида (сертификатида) уннинг тури ва нави, ранги, тами, ҳиди, кулдорлиги, клейковинасининг миқдори ва сифати, металл аралашмаларининг миқдори, намлиги ва бошқалар кўрсатилади.
Ун партиясининг сифат гувоҳномаси корхонанинглабораториясига топширилади ва бу ерда уннинг айрим сифат кўрсаткичлари назорат учун текширилади. Сифат гувоҳномасидаги кўрсаткичлар билан корхона лабораториясинингтекширишнатижалариорасидагифарқ катта бўлган тақдирда, бу фарқнинг юзага келиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида унни етказувчи ташкилотдан вакил чақирилади.
Расм 26. Унни қопсиз усулда очиқ турдаги омборхонада сақлаш схемаси. 1 - ишлаб чиšариш силоси; 2 - ҳаво филтри; 3 - ун œтказгич калити; 4–оралиқ сиғим; 5–ДМ-100-2 автоматик тарози; 6 - элакловчи машина; 7 - матоли филтр; 8 - жумрак; 9 - роторли таъминлагич; 10 - бункер; 11 - жумрак; 12 - олти йœлли калит; 13 - бункерларни аэрациялаш šувури; 14 - компрессор; 15 - унни қопларда қабул қилиш мосламаси; 16 - шнек; 17 - ҳаво пуркагич; 18 – жумрак

Корхоналарнинг кўпчилигида ҳозир ун қопсиз усулда автоцистерналарда келтирилади ва унни қопсиз сақлаш омборларинингбункерларига (силосларига) жойланади.Унни қопсиз сақлаш йўлга қўйилмаган корхоналарда, ун газламадан тикилган тоза қуруқ қопларда ташилади ва сақланади.Ун қопсиз усулда очиқ ёки ёпиқ турдаги омборхоналардасақланади.


Ёпиқ турдаги омборхоналар алоҳида биноларда ёки корхонанинг ишлаб чиқариш биносининг ичида жойлашган бўлиши мумкин.
Ҳозирги вақтда ун бункерлари (силослари)бевоситакорхона майдонидажойлашганочиқтурдагиомборхоналарда сақлаш усули кенг тарқалган (26-расм). Бундай омборхона одатдаги қурилиш биносига эга эмас. Ун силослари ҳаво ёғинларидан юқорисидан бостирма, ёнларидан енгил қалқонлар билан ҳимояланган. Очиқ турдагиомборхоналарни қуриш анча арзонга тушади.
Қопсиз усулда сақлаш учун ун омборхоналарга икки цистерналиК–1040-2Э ун ташувчи автомашиналарда олиб келинади. Цистерналарнинг умумий сиғими14,5 м3 ни,уннинг массаси эса 8 тоннани ташкил қилади. Цистерналардан ун автоматик равишдабўшатилади.Бунинг учун цистернанинг пастки қисмида жойлашган қувурчага компрессордан 150 кПабосимгаэгасиқилган ҳаво берилади.Қувурларорқали ун-ҳаво аралашмасикераклибункерга юборилади.Ҳар бир уннинг нави учун алоҳида (иложибўлгандаиккити)бункерўрнатилади. Бункерга тушганаралашмаданажралганҳавоматоли филтр орқали ташқарига чиқарилади. Ун эса бункерга тушади.
Ун катта идишларда сақланганда зичлашади, идишни бўшатишга тўсқинлик қилувчи тўпламлар ҳосил қилади.Тўпланиб қолишига уннинг нам лиги, заррачаларнинг ёпишиши, уннинг зичлиги, сақлаш давомийлиги таъсирқилади.Уннингнамлиги қанчалик юқори бўлса, оқувчанлиги шунчалик паст бўлади.Унни зичлигива сақлаш муддатининг давомийлиги тўплам ҳосил қилишни кучайтиради. Навли ун навсиз унга қараганда турғунроқ тўпламлар ҳосил қилади. Уннинг бўшатилишини тезлаштириш учун силос конуссимон тубининг ташқарисидан тебратувчилар ўрнатиладиёкисилоснингтуби сиқилган ҳаво ёрдамида аэроацияланади.
О мборхона сиғимларидан унни элашга, ўлчашга ва ишлаб чиқариш бун-керларига ташиш нориялар, шнеклар ёрдамида механик усулда ва аэрозол ташиш (аэрозолтранспорт) воситасидаамалгаоширилиши мумкин.
Унни аэрозолташиш воситасида ташиш устунликка эга бўлиб, у унни ҳаво билан тўйинтириб қиздиради ва етилишинитезлаштиради. Унни йўқотилиши камаяди ва нормал санитарик шароит яратилади.
Унни қопларда сақлаш омборларида ун солинган қопларполдан 15 см баланд-ликда ёғоч тагдонларда учталик ёки бешталик усулида терилади (27-расм). Тагдонларнибир-бирига зичлаб штабел шакли ҳосил қилинади. Ун штабел шаклида баландлиги 8...12 қатордан кўп бўлмаган ҳолда тахла-нади.Штабелни узунлиги ва эни 12 м дан ошмаслиги лозим.Девордан штабелгача масофа 0,5 м дан,штабеллар орасидаги масофа - 0,75 мдан кам бўлмаслиги керак.
Ун омборларининг ҳолатига қуйидаги санитарик талаблар қўйилади. Омборхона-лар биносиқуруқвашамоллатиладиган,ҳавонинг нисбий намлиги 75 %дан юқори бўлмаслиги керак. Ёпиқ омборхоналарда қиш вақтида ҳавонинг ҳарорати 10 °Сданпастбўлмаслиги, деворлар ва поллар силлиқ бўлиши лозим.Уннинг омборхона зараркунандалари билан зарарланиши ва кемирувчилар пайдо бўлишини олдиниолишкерак.Уннинг асосий зараркунандалари 28 - расмда тасвирланган.
Ун зараркунандаларини ривожланишини олдини олиш учун доимий про-филактик чоралар кўрилади.Бунинг учунуннингчангланишига йўл қўймаслик, бўш қоплар ва чиқиндиларни алоҳида хоналарга сақлаш, пол ва деворлардаги тешикларни суваб қўйиш, вентиляцион каналларнитўр билан ўраш,очиладиган люклар,қопқоқларни зичлаш каби чоралар амалга оширилади. Мўлжалланган муддатда жиҳозлар ва хоналарни унчангиданва чиқиндилардан тозалаш муҳим аҳамиятга эга. Жиҳозлар ва хоналар ёз мавсумида 10...15 кунда, қиш пайтида 15...20 кунда бир маротаба синчиклаб тозаланаши лозим. Бункер ва силослар эса ҳар ойга бир марта тозаланади.
Зараркунадалар ва кемирувчиларни ривожланишини олдини олиш билан бир қаторда уларни барҳам қилиш чоралари ҳам кўрилади. Заракунундаларни йўқотиш учун омборхоналада дезинсекция,кемирувчиларни йўқ қилиш учун - дератизация тадбирлари амалга оширилади. Бу тадбирлармахсус ташкилотлар томонидан тасдиқланган йўриқномалар асосида бажарилади.Бундан олдин омборхона тўлиқ ундан бўшатилади.Дезинсекциявадератизация ўтказилгандан сўнг хоналар яхши шамоллатилади ва тозаланади.




Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish