Касалликнинг клиник белгилари. Костийлар балиқларнинг терисида ва жабрасида паразитлик қилиши оқибатида эпителиал ҳужайраларнинг кучли қичиши ва емирилишига олиб келади, натижада кучли шиллиқ мод- даси ажралади. Балиқларнинг танасида дастлаб кўримсиз кулранг доғлар пайдо бўлади, кейинчалик патологик жараённинг про- грессив ривожланиши оқибатида бу доғлар бирлашиб, бир-бирига қўшилиб, бутун танани қамраб олади. Терминг айрим қисмларида некроз пайдо бўлади, у ерда патоген микрофлоралар ва паразит замбуруғлар кириб олиши ва ривожланиши натижасида патологик жараён яна ҳам чуқурлашади. Қон қуйилиш кузатилади, сўрғич аппа- ратининг айрим жойлари емирилади ва парчаланади, тўкилади, жабра анемия оқибатида оққиш тусда, шиллиқ билан қопланган, шиллиқ моддаларнинг тери ва жабра эпителийси ҳужайрасида кучайиши оқиба- тида нафас олиш ва газ алмашинуви бузилган бўлади, касал балиқлар сув оқимида ёки сувнинг юзасига тўпланади, кислород ва ҳавони кўпроқ ютишга уринади, ташқи муҳит таассуротларига эътибор қилмайди ва касаллик балиқларнинг нобуд бўлиши билан якунла- нади. Костиозда балиқларнинг нобуд бўлиши 95—97% гача етади.
Ташхис эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар ва шиллиқ моддаларни микроскопик текшириш асосида қўйилади. Агарда мик- роскопнинг ҳар бир кўриш майдончасида камида 10—15 дона паразит топилса, костиоз деб ташхис қўйилади, 1—2 дона паразит топилса, якунловчи ташхис бўла олмаса-да, бироқ қулай шароит туғилганида паразитлар тезда кўпайиб, балиқлар ҳаёти учун хавф туғдиради.
Даволаш, олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Даволашда ванна усули қо ълланилади. Ёш балиқларни 1—2 % ли ош тузи эритмасида 15—20 дақиқа давомида сақлаб туриш, формалдегид- нинг 1:4000 нисбатидаги эритмасида бир соат давомида ушлаб туриш яхши самара беради. Катта ёшдаги балиқларни ош ту- зининг 5% ли эритмасида 5 дақиқа экспозитсия қилинади. Қишда ишлатиладиган бассейнларда эса эркин хлор 0,5—1,0 мг/л дозада 30—50 дақиқа сақлаб туриш тавсия этилади.
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашишда балиқчилик- мелиоратив, ветеринария-санитария ва даволаш тадбирларини мун- тазам равишда олиб бориш яхши самара беради. Ёш балиқларни ўстирувчи сув ҳавзаларида уларнинг ўсиши ва ривожланиши учун оптимал шароитни яратиш, она балиқлар сақловчи сув ҳавза- ларининг зоогигиеник шароитини яхшилаш, ташқи муҳитда ва балиқ танасида паразитларни йўқотишни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Зарарланган ҳавзаларда балиқларни овлаб бўлгач сўндирилмаган оҳак (25 с/га) билан дезинфекция қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |