Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги



Download 1,18 Mb.
bet82/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107
Балиқларнинг ихтиофтириоз касаллиги — зоғорабалиқ, сазан ва уларнинг гибридларининг ҳаддан ташқари хавфли инвазион касал- лиги ҳисобланади. Касалликка кумуш ва тилларанг товонбалиқ, су­дак, гулмоҳи ва кўпгина чучук сув, денгиз ва ҳовузларда ўсувчи балиқ турлари мойил. Касаллик, айниқса, балиқчилик хў- жаликларининг ҳовузларида, балиқ ўстирувчи хўжаликларда ҳамда бассейн ва балиқчилик заводларида балиқлар зич сақланганида келиб чиқади.
Табиий сув ҳавзаларида ихтиофтириознинг эпизоотик кўриниши жуда ҳам кам намоён бўлади, бироқ барча турдаги чучук сув балиқлари касаллик қўзғатувчиларини ўз организмида ташиб юри- шини инобатга олсак, улар табиатда табиий резервуар манбани таъминлаб туради.
Ихтиофтириоз Шарқий ва Ғарбий Европа, Канада, Америка, Россия балиқчилик хўжаликларида тез-тез учрамоқда. Касаллик, шунингдек, Украина, Белоруссия, Қозоғистон, Марказий Осиё республикаларида ва Кавказортида қайд этилган.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси бу Опҳтёгленидае оила- сига мансуб бўлган Ичтёпҳтҳириус тенг тукли инфузорияларидир. Паразит танаси қарийб юмалоқ ёки тухумсимон шаклда. Тана- нинг бош томонида майдагина оғиз тешиги ва кичик томоқчаси мавжуд. Паразитнинг бутун танаси меридиал жойлашган узунчоқ тукчалар билан қопланган. Тананинг ўрта қисмида йўғон, калта танасимон қайрилган макронуклеус, унинг дўмбоқ (қаварган) томонида эса микронуклеус жойлашган.
Ихтиофтириоз балиқларнинг типик паразити ҳисобланади. Паразит- нинг ривожланишида 3 та босқич мавжуд. Биринчи босқичи хў- жайин терисининг ичида паразитлик қилиш босқичи, систаларнинг кўпайиш босқичи (сув остидаги лойқаларда, ўсимликларда ва сузувчи предметлардаги систалар) ва сувда эркин сузувчи инфу- зориялар (дайдиб юриш)нинг босқичи. Балиқ терисининг дермоидли тепа (сумка) қисмида катта ёшдаги ихтиофтириуслар чиқиб, сув ҳавзаларининг остига чўкади, ўсимликларга ёпишади, шилимшиқ модда билан ўралиб систага айланади. Унинг ичида 200—1000 та- гача жуда майда юмалоқ ёш инфузориялар (дайдиб юрувчи) ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган дайдиб юрувчи инфузориялар систанинг қобиғини тешиб ташқи муҳитга тушади, ноксимон шаклга киради. Буларнинг катталиги 10х40 мкм бўлиб, инвазион босқичга етади. Дайдиб юрувчи инфузориялар хўжайин организми билан алоқада бўлганида, улар терининг эпителиал қобиғи остига ёки жабрасига фаол ҳаракатланиб кириб олади, ўсади, ривожланади ва балиқлар тана- сида майда юмалоқ дермоидли тугунак — таначаларни (сумка) ҳосил қилади. Шу билан инфузорияларнинг занжири боғланади. Ташқи муҳитда дайдиб юрувчи инфузориялар 55 соат давомида ҳаёт кечириши мумкин.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish