Касалликнинг клиник белгилари ва патогенези. Касал балиқлар ориқланган, тери қатлами оқарган, шиллиқ пардалар анемия ҳолатида.
Илмоқбошлилар о ъзининг хартуми билан ичак деворига ёпишиши оқибатида уни шикастлайди. Паразит ёпишган жойда пролифератив яллиғланиш, қон қуйилиш, бириктирувчи тўқималарнинг ўсиши, петрификатсия манбайи кузатилиб, ичаклар ғадир-будур бўлиб қолади. Илмоқбошлиларнинг ичакда тўпланиши оқибатида озиқани ҳазм қилиш жараёни бузилади, балиқлар ориқланади, баъзан эса нобуд бўлади ёки балиқхўр паррандалар томонидан истеъмол қилинади.
Ташхис. Касал балиқлар гелминтологик ёриб кўрилади ва илмоқ- бошлиларни топиш асосида қўйилади. Топилган гелминтлар йиғиб олиниб, уларнинг турлари аниқланади.
Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш тадбирлари. Даволаш усули ишлаб чиқилмаган. Касалликнинг олдини олиш мақсадида зарарланган балиқлар овланади, носоғлом хўжаликлардан соғлом хўжаликларга балиқларни ташиш чегараланади.
Костиоз — бу балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, тана териси устида кулранг доғларнинг пайдо бўлиши, жабрасининг зарарла- ниши, сузгич қанотларининг ишдан чиқиши, яллиғланиб тўқима ҳужайраларнинг некрози — емирилиши билан характерланади. Ка- салликка, асосан, ёш балиқлар мойил. Касаллик Шарқий ва Ғарбий Европа, Шимолий Америка, Хитойда, Украинада ва Россиянинг марказий вилоятларида қайд этилган.
Этиологияси. Касаллик қўзғатувчиси — хивчинлилар типига мансуб Cостиа неcатрих (Бодонидае оиласи) паразити ҳисобланади. Паразитнинг тана узунлиги 5—20 мкм, эни 2,5—10 мкм. Унинг қорин томондан шакли овалсимон ёки буйраксимон, олдинги томони зичлашган, танаси ситоплазма, кичкина ўзак ва иккита қисқарувчи вакуоллардан иборат. Иккита хивчини бор. Паразит шиллиқ моддаси, тери ва жабранинг ажралган эпителиал ҳужайраси билан озиқланади. Иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Ноқулай ша- роитга тушиб қолганида систага айланиб бир неча вақт ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолиши мумкин.
Эпизоотологик маълумотлар. Костиоз касаллик қўзғатувчиси табиатда кенг тарқалган бўлиб, барча сув ҳавзаларидаги балиқларда учрайди. Бироқ касалликнинг эпизоотия ва энзоотия кўриниши табиий сув ҳавзаларидаги балиқлар орасида қайд этилмаган, дарё ва кўллардаги балиқлар инвазия манбайи ва табиатда резервуари бўлиб хизмат қилади. Костиоз билан чучук сув ҳавзаларидаги барча турдаги балиқларнинг ёшлари касалланиши мумкин, жумладан, ярим ўтувчи балиқлар ҳам. Касалликнинг эпизоотия кўриниши, асосан, баҳор ва ёзда балиқ икралари (уруғлари) мавжуд сув ҳавзаларида ва балиқчилик заводларида, сувнинг ҳарорати +16+25°C бўлганида кузатилади. Бундай шароитда паразитларнинг ривожла- ниши учун қулай вазият вужудга келади. Соғлом балиқлар касал- лари билан алоқада бўлганларида касалликка чалинади ҳамда қўзғатувчилар мавжуд бўлган сув ҳавзаларида сақланганда зарарланади. Костийларнинг систалари катта ёшдаги балиқларнинг шиллиқларида кўп муддат давомида сақланиб қолади ҳамда нам тупроқда, ҳовузларнинг лойқаларида анча муддат сақланади, агарда сув билан тўлдирилса, паразитларнинг ҳаракати фаоллашиб, балиқларнинг зарарланишига олиб келади. Балиқлар сув ҳавзаларида жуда ҳам зич сақланганда, боқилганда, касаллик қишда ҳам, сув ҳарорати 2—7 °C бўлганида ҳам касалликка чалинадилар. Гул- моҳи туридаги балиқларни ўстирувчи хўжаликларда зарарланиш балиқ- ларни хом фаршлар билан озиқлантирилганда кузатилади. Бир сув ҳавзаларидан иккинчисига қўзғатувчилар касал балиқларни ташиш натижасида ёки сув орқали келтирилади. Костиознинг ривожланишида балиқ организмининг физиологик ҳолати ҳам катта аҳамиятга эга. Балиқларнинг семизлик даражаси қанчалик паст бўлса, касаллик оғир, ва аксинча, семиз бўлса енгил ўтади. Костийларнинг кўпайиши ва касалликнинг ривожланишида ишқорли муҳит (пҲ—5,0—5,5 дан юқори бўлмаса), гидрологик, гидрокимёвий, газ алмашинув режими ҳамда зоогигиеник шароитларнинг ёмонлашуви ҳам қулай имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |