Касалликка қарши курашиш ва олдини олиш тадбирлари. Касаллик чиққанида сув ҳавзалари ёки хўжалик носоғлом деб эълон қи- линади. Ушбу сув ҳавзалари ва хўжаликлардан бошқа хўжаликларга урчитиш, кўпайтириш учун балиқларни олиб кетиш қатъиян ман этилади. Хўжалик фақат товарлик мақсадида ўстирувчи хўжаликка айлантирилади. Агарда балиқларни кўпайтирувчи хўжаликларда фи- лометроидоз касаллиги келиб чиқса, боқилаётган яйраш ҳовузлари бўлмаса, ушбу носоғлом бир ёшли балиқларни худди шунга ўхшаш (аналог) хўжаликларга ёки ёпиқ типдаги ҳовузларга ўтказилишига рухсат берилади. Ушбу ҳовузларда етиштирилаётган, ўстирилаётган балиқлар кузда товар маҳсулоти сифатида истеъмолга чиқарилади. Қишда носоғлом ҳовузлар сувсиз қолдирилади. Бу эса касалликнинг келгусида тарқалишининг олдини олади.
Касалликни ё ъқотишда комплекс профилактик ва даволаш тадбирлари ўтказилади. Ҳовузларда қатъий равишда балиқларни ёшига қараб гуруҳга бўлинган ҳолда ўстирилади, ўстирувчи ва яйровчи ҳовузлардаги балиқларни овлаб бўлгач сув ҳавзаси қуритилади, сувлари оқмайдиган жойлари дезинфекцияланади ва қишда сувсиз қолдирилади. Бош ва сув билан таъминловчи ҳовузларга балиқлар (зоғорабалиқлар) киритилмайди, бундай ҳовузларга фақат касал- ликка чалинмайдиган балиқ турлари: лин, карас, неляд, оқ амур, пешанадўнг ва бошқа турдаги балиқлар ўстирилади. Инвазиялан- ган балиқлар товарлик оғирлигига етгунча бир-бири билан боғлиқ бўлган ҳовузларнинг энг охиргисида ўстирилади, бу билан эса қўз- ғатувчилар кириб қолишининг олдини олишга эришилади.
Носоғлом хо ъжаликлардаги наслли ва ёш балиқларни дитра- зинситрат ёки локсуран билан гелминтсизлантирилади. Бунда препаратлар 0,3 г/кг дозада қорин бўшлиғига юбориш учун 30% ли сувли эритма шаклида ва перорал юбориш учун 0,4 г/кг дозада 40% ли сувли эритма шаклида қо ълланилади. Дитразин мос равишда 20 ва 30% эритма шаклида ишлатилади. Препаратнинг даволовчи дозаси унинг юбориш усулига боғлиқ. Агарда оғиз орқали юборилса, 0,3 г/кг доза, қорин бўшлиғига инексия қилинса 0,2 г/кг миқ- дорни ташкил қилади. Наслли ва тузатиш гуруҳидаги балиқларни юқо- рида кўрсатилган препаратлардан биронтаси билан 7—8 кун оралиғида баҳорда сувнинг ҳарорати 16—17 °C бўлганида ва балиқларнинг ту- хум (икра) қўйишига 2—3 ҳафта қолганида икки маротаба гел- минтсизлантирилади, кузда эса сув ҳарорати 15—16 °C бўлганида гелминтсизлантирилади.
Она гуруҳидаги балиқларни филометроидоз касаллигидан соғ- ломлаштириш ва олдини олиш мақсадида биологик усул қўлланилади. Бунда баҳор фаслида ҳовузларнинг сувларини 3 ёки 4 маротаба алмаштириш лозим. Бу қуйидагича амалга оширилади. Қишловчи ҳовузлардаги она балиқларни бироз енгиллаштириб бўлгач, наслли балиқларни жинсига ажратиб, тухум (икра) қўйилмайдиган ҳовузларга ёки бўшатилган қишловчи ҳовузларга, уларни камроқ сув билан тўлдирилиб, ўтказилади. Урғочи ва эркак балиқлар алоҳида сақланади. Бундай сув ҳавзаларидаги сув баҳорда 17—18 °C гача тезроқ исийди, балиқлар организмидаги урғочи нематодалар тезроқ жинсий вояга етиб, личинка ажрата бошлайди. Наслли балиқларни ушбу сув ҳовузларида, личинкаларни қисқичбақалар организмида инвазион босқичга этиш муддатини инобатга олган ҳолда (8—10 кун), 5— 6 кунгача сақланади, сўнгра ҳовуздаги сув инвазияланган қисқичбақалар билан биргаликда оқизиб юборилади ва сув ҳовузлари янги тоза сув билан тўлдирилади. Зоғорабалиқларни нилверм қў- шиб тайёрланган гранула шаклидаги даволовчи озиқа билан гу- руҳ бўлиб гелминтсизлантириш усули ишлаб чиқилган. Даволовчи озиқа комбикорм ишлаб чиқарувчи завод миқёсида намликка чидамли қилиб тайёрланмоқда. Даволовчи озиқага нилверм пре- парати 0,5 г/кг миқдорда қўшилади. Ана шундай озиқа 2—3 кун давомида балиқчиликда қабул қилинган меъёр бўйича бериб борилади. Гелминтсизлантиришни баҳор ва ёз ойларда ҳамда август ва сентябр ойларида личинкалар билан зарарланиш ортиб бораёт- ган вақтида, фақат сув ҳарорати 20—22 °C дан паст бўлмаган шароитда ўтказилади. Бундан ташқари, хўжаликка инвазиянинг кириб қолишига йўл қўймаслик тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш зарур. Шаршарали қурилмаларда чегараловчи ускуналар ва қуммайда тошчалардан филтрлар қўйилади. Агарда хўжалик носоғлом бўлса, бош ва сув билан таъминловчи ҳо- вузларда балиқларни ўстириш, кўпайтириш ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |