Неохиноринхоз — бу ҳам балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, уни Неоечинорҳйнчидае оиласига мансуб, Неоечинорҳйнчус рутили нинг сой, анҳор, ариқлардаги ва дарёлардаги гулмоҳи, сўзанба- лиқ, қорабалиқ, осман, елимбалиқ, олабуға, хариус, сиг ва бошқа турдаги балиқларнинг ичагида паразитлик қилиши туфайли қўзғатилиб, касаллик шиллиқ пардаларнинг анемияси, ўсиш-ривожланишдан ор- қада қолиш, кучли ориқланиш ва балиқларнинг нобуд бўлиши билан характерланади.
Қўзғатувчиси ва унинг биологик ривожланиши. Неоечинорҳйнчус рутини — бу майда урчуқсимон шаклдаги паразит бўлиб, қорин томонга бироз қайрилган. 3 қават хитинли илмоқчалар билан қу- ролланган майда юмалоқ хартумчаси бор. Эркакларнинг тана узунлиги 6 мм гача, урғочилари эса 10 мм гача. Урғочилари уч қобиқли овалсимон шаклдаги тухумларни чиқаради. Жинсий вояга етган урғочи гелминтлар балиқ ичакларида тухум қўяди. Тухумлар балиқ экскрементлари билан сувга тушади. Сувга тушган тухумларни оралиқ хўжайинлари Остраcода авлодига мансуб қис- қичбақалар, Сиалис авлодига мансуб суйриқанотлилар ва Непҳелис оcтоcулата аннелидлар истеъмол қилади. Уларнинг организмида па- разитнинг личинкалари ривожланади. Балиқлар инвазияланган оралиқ хўжайинларини истеъмол қилганларида неохиноринхозга чалинади. Балиқларнинг ичакларида 3—4 ҳафтадан сўнг вояга етган ил- моқбошлилар шаклланади ва урғочилари яна тухум қўя бош- лайди. Табиий шароитда инвазия ҳам асосий хўжайинлари ва ҳам оралиқ хўжайинлари организмида узоқ муддат сақланиб туради.
Эпизоотологик маълумотлар. Балиқлар май ойининг охири ва июн ойининг бошларида зарарланади, лекин интенсив (жадал) зарарланиш июл-август ойларида кузатилади. Инвазиянинг экстенсивлиги 60— 70% гача етиб, интенсивлиги 320 нусхани ташкил қилади. Кузга келиб инвазиянинг экстенсивлиги ва интенсивлиги пасаяди. Неохи- норинхус тухумлари сувда 5—6 ойгача сақланиб, оралиқ хўжа- йинлар учун зарарланиш манбайи бўлиб қолади.
Касалликнинг клиник белгилари ва патогенези. Касал балиқлар ўсиш- ривожланишдан орқада қолади, ориқланади, шиллиқ пардалар оқаради. Касал балиқлар айрим пайтларда нобуд бўлади ёки балиқхўр паррандаларга ем бўлиб қолади.
Хитинли илмоқчалар билан қуролланган илмоқбошлиларнинг хар- туми балиқларнинг ичак деворига кириши оқибатида шиллиқ пар- даси жароҳатланади, натижада патоген микрофлораларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратилади. Паразитлар ёпишган жойда яллиғ- ланиш жараёни авж олади.
Патологоанатомик ёриб кўрилганда ичакларнинг геморрагик яллиғланиши кузатилади, шиллиқ пардаларга қон қуйилади. Илмоқ- бошлиларнинг ичак шиллиқ пардасига ёпишган жойида тугунакча ҳосил бўлади, шиллиқ пардаси гипертрофияланади. Ичак туташган шаклни эгаллайди. Ҳазмланиш жараёни бузилади. Касаллик, айниқса, бир ва икки ёшли балиқларда оғир кўринишда кечади.
Ташхис. Гелминтологик ёриб, ичакларда илмоқбошлиларни топиш асосида қўйилади. Топилган илмоқбошлилар йиғиб олиниб уларнинг тури аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |