Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet86/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   107
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик МДҲ ва Ғарбий Ев- ропанинг чучук сув ҳавзаларида учрайди. Қуйидаги 50 турдан ортиқ чучук сув балиқлари касалликка чалинадилар: карп, ола- буға, лос, оқ балиқ, чўртанбалиқ ва бошқалар. Кўпроқ пелагик балиқлар: лин, лешч, пеляд, денгиз гулмоҳи каби балиқлар зарарланади. Лин, пеляд ва оқ балиқ турларидаги балиқларнинг ўлиш ҳолатлари кузатилган. Зарарланиш кўпроқ баҳор-ёз фаслларида қисқичбақалар ривожланган пайтда кузатилади. Бунда инвазиянинг экстенсивлиги 70—90% гача, инвазиянинг интенсивлиги бир неча ўнлаб экземплардан бир неча минглаб экземпларгача етиши мумкин. Инвазиянинг манбайи қисқичбақаларни ташувчи ба- лиқлар ҳисобланади. Личинкалари ривожланиш даврида сув оқими билан пастки сув ҳавзаларига оқиб бориб балиқларни зарарлайди.
Касалликнинг клиник белгилари ва патогенези. Қисқичбақалар балиқ жабрасининг бўлмаларида жойлашиб, озиқланиш жараёнида жабра бўлмалари бутунлигини бузади, респиратор қатларини (тахларини) йиртади, қон томирларни шикастлайди. Натижада жабра тўқимасининг некрозини келтириб чиқаради. Зарарланган участкаларда патоген замбуруғлар жойлашиб олиб патологик жараённи янада чу- қурлаштиради. Пелядларда кўпроқ бошида, кўз атрофида, кўкрак сузгичларининг асосида, анал тешиги атрофида жойлашиб олиб па- разитлик қилади. Зарарланган балиқлар ориқланади, ўсиш-ривожланиш- дан орқада қолади. Касал балиқ тоза сув оқаётган жойда тўпла- нишади ва асфиксия белгиларининг яққол намоён бўлиши оқи- батида нобуд бўлади.
Ташхис. Касалликнинг клиник белгилари ҳамда жабра ва бошқа органлардан олинган шилимшиқ моддалар микроскоп остида тек- ширилиб, қисқичбақаларни топиш асосида қўйилади.
Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари соғ- лом сув ҳавзаларига қисқичбақаларнинг кириб қолишининг олдини олишга қаратилиши лозим. Сув ҳавзасидаги балиқлар текширувдан ўтказилади. Зарарланган балиқларни ваннада хлорофоснинг 100 дан 400 мг/л консентратсиясида 2—3 соат ушлаб турилади (экспо- зитсия), ҳовузлар эса препаратнинг 0,5 мл/л консентратсияси билан 7—8 кун давомида ишлов берилади.
Балиқлар оммавий равишда зарарланса, кузда улар жадал ра- вишда овланади. Балиқчилик хўжаликларида қисқичбақалар билан зарарланган ёввойи балиқлар кириб қолишининг олдини олиш мақ- садида сув тушадиган каналларда балиқ ушловчи ускуналар ва қумгравийли филтрларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир.
Синергазилоз — бу ўтхўр балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, уни Синергасилус авлодига мансуб қисқичбақаларнинг балиқлар жабрасида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик жабра тўқимасининг яллиғланиши ва некрози, организмнинг ин- токсикатсияси билан характерланади. Оқ амур туридаги балиқларда Синергасилус мажор, оқ ва ола пешанадўнг балиқларда Синергасилус лиени паразитлик қилади. Бу ҳар иккала турдаги қисқичбақалар ўз хўжайинларига нисбатан қатъий спетсифик (ўзига хос) хусусиятга эга, фақат кўрсатилган турдаги хўжайинлар организмида паразитлик қи- лади. Бу қисқичбақалар Хитойдан иқлимлаштириш мақсадида кел- тирилган балиқлар билан бирга келган.
Қўзғатувчиси. Жинсий вояга етган урғочи қисқичба- қаларнинг танаси цилиндриксимон шаклда, узунчоқ. С.мажор нинг узунлиги 2,2—3,0 мм, С.лиени эса 1,8—2,7 мм. Тана сегментлари (бўлакчалари) бир-бири билан қўшилган бўлса-да, улар орасидаги чегара сақланиб қолган, дум шохчалари яхши ривожланган. Қисқичбақаларнинг бош томонида 2 та қисқичбақасимон оёқ- чалари мавжуд, улар ёрдамида паразит балиқларнинг жабрасига ёпишиб олади. Тананинг охирги қисмида 2 та тухум халтаси бўлиб, уларда 350—400 тадан тухумлар бўлади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish