Биологик ривожланиши. Синергазилусларнинг ривожланиши худди эргазилусларникига ўхшаш бо ълиб, вояга етган урғочи синергазилуслар тухум халтасида тухум қўяди. Тухумда сув ҳароратининг режимига боғлиқ ҳолда ёш қисқичбақалар ҳосил бўлади. Сувнинг ҳарорати 18—20°C бо ълганида уларнинг ри- вожланиши 15—17 кунда якунланади. Ёш қисқичбақалар тухум халтасидан чиқиб сувда эркин сузиб юради, со ънгра эса уларнинг туллаши кузатилади. Науплиуслар босқичида 3 марта, копеподит босқичида эса 5 марта туллайди. Туллашнинг охирги босқичида эркак ва урғочи қисқичбақалар шаклланиб, улар қўшилишади (копулатсия), сўнгра эса эркаклари нобуд бўлади. Оталанган урғочи қисқичбақалар эса балиқларнинг жабрасига жойлашиб олади ва жинсий вояга етади. Урғочи қисқичбақалар балиқ жабрасида қишлаб, келгуси йилда инвазиянинг тарқалиш манбайи бўлиб қолади.
Эпизоотологик маълумотлар. Синергазилоз кўпроқ МДҲнинг Жанубий ҳудудларидаги ҳовузли хўжаликларида ва табиий сув ҳав- заларида тарқалган. Касаллик баҳор-ёз фаслларида намоён бў- лади. Касалликка кўпроқ шу йилги ёш балиқлар ва ёши катта балиқлар мойил, 2 ва 3 ёшли балиқлар кучли зарарланади. Бир ёшгача бо ълган балиқларда 7—12 тадан қисқичбақалар пара- зитлик қилса, 2—3 ёшли балиқларда уларнинг сони ўнлаб, ҳаттоки юзлаб нусхани ташкил қилиши мумкин. Касаллик манбайи бу зарарланган балиқлардир. Балиқчилик сув хўжаликларида қисқичба- қаларнинг науплиал ва копеподитли босқичлари сув оқими билан кириб қолиши мумкин.
Касалликнинг клиник белгилари. Синергазилуслар кўпроқ балиқ жабрасининг иккинчи ва учинчи ёйида (дуга) жойлашади. Ба- лиқлар жабрасини кўрикдан ўтказилганда, унинг шишганлиги, некрозга учраган оқ тусдаги участкаларини ва у ерларда тўп- ланиб, йиғилиб қолган қисқичбақаларни кўришимиз мумкин. Балиқлар сўлғин (сўлиган) ҳолатда, бир ёшдаги балиқлар ўзини тоза сув оқимида ушлаб туради, катта ёшдаги балиқлар эса сув- нинг юзасига сузиб юради. Сув ҳавзаларининг қирғоқларида ўлган балиқларнинг жасадини учратиш мумкин.
Патогенези. Қисқичбақалар ўзларининг антенналари ёрдамида балиқларнинг жабра қатламларини жароҳатлайди ва яллиғланишни ча- қиради, жабра эпителийси ўсиб қалинлашади, қон томирларнинг тиқилиб қолиши кузатилади. Зарарланган жабра қатламлари оқаради, сўнгра эса тўқималарнинг некрози ривожланади. Қон билан таъминланиш, кислород алмашуви бузилади ва асфиксия келиб чиқади.
Ташхис. Касалликнинг клиник белгилари ва балиқ жабрасининг текшируви асосида қўйилади. Бунинг учун жабрадан шилимшиқ қириб олинади ва компрессор усулида микроскоп остида текши- рилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |