Гиповитаминозлар — бу бир гуруҳ касалликлар бўлиб, турли хил физиологик ҳолатнинг издан чиқиши ва патологоанатомик ўзга- ришлар билан характерланиб, организмда турли хил витаминларнинг етишмаслиги оқибатида келиб чиқади. Бунда турли хил витаминлар- нинг организмга озиқа орқали етарли миқдорда келиб тушмаслиги ёки организмда етарли миқдорда синтез бўлаолмаслиги оқибатида юзага келади. Витаминларнинг етишмаслиги кўпроқ сунъий сув ҳавзаларида ўстирилаётган, урчитилаётган балиқлар орасида кўп- роқ учрайди, боиси уларнинг ратсионларида табиий озиқалар умуман йўқ ёки етарли миқдорда бўлмайди.
Клиник белгилари. Кўпчилик гиповитаминоз касалликларида айрим клиник белгилар умумийдир: жумладан, иштаҳанинг йўқо- лиши, ҳолсизланиш, кам ҳаракатланиш ёки кислородга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, ўсиш-ривожланишдан орқада қолиш, турли юқумли касалликларга берилувчанликнинг ошиши ва балиқларнинг оммавий равишда нобуд бўлиши. Масалан, карп туридаги балиқларда айрим замбуруғлар томонидан содир этиладиган касалликларнинг кўпроқ учраши, қишда ушбу турдаги балиқларда уйқуга кетиш (авитаминоз) ёки краснуха касаллигининг кўпроқ учраши кузатилади. Ҳар бир гиповитаминоз касаллиги ўзига хос клиник белгилар билан кечади.
Гиповитаминоз А касаллигида (ретинолнинг йўқлиги ёки етиш- маслиги натижасида) балиқларда юқорида кўрсатилган белгилардан ташқари, кўз шох пардасининг хиралашуви, кўз тўқимасида қон қуйилиш, экзофталмия, суяк тўқимасининг нотўғри ўсиши, шаклланиши, жабра қанотларининг шаклсизланиши, тери пигменти- нинг йўқолиши ва тери қатламининг ўзгариши, жигар ва талоқнинг издан чиқиши ва нобуд бўлиш билан характерланади. Қорин бўшлиғида экссудат йиғилади ва кўзини парда қоплайди.
Витамин Б етишмаслигида эса қонда лейкотсит ва ёш эрит- ротситларнинг кўпайиши, жабра қопқоқчасининг ўсмай қолиши, организмда калсий, магний ва темир моддасининг етишмаслиги кузатилади. Ушбу гиповитаминозда балиқнинг тана оғирлиги ва организмдаги модда алмашинуви жараёни жуда секинлик билан тикланади.
Гиповитаминоз А ва Б ларнинг аралаш шаклида организмда гемоглобин миқдори, эритротсит сони камаяди, монотсит ва по- лиморф ўзакли агранулотситлар сони кўпаяди, жигарда деформатсия ва ёғнинг тўпланиши кузатилади, оқсил таркибида кўпгина амино- кислоталарнинг миқдори камайиб, уларнинг нисбатлари ўзгаради.
Б гуруҳидаги витаминлар етишмаслиги оқибатида турли хил кўринишдаги нерв системасининг бузилиши, овқат емаслик ҳо- латлари кузатилади. Витамин Б1 етишмаслиги оқибатида (тиамин) мувозанат бузилади, тананинг ранги-туси қораяди, балиқлар ов- қат емай қўяди, сув тўпланади, паралич кузатилади, балиқлар учун заҳарли тўйинмаган ёғ кислоталарининг перекислари йи- ғилади, ўсишдан қолади, мушаклар зарарланади, орқа ва кўкрак сузгичлари издан чиқади ва балиқларнинг нобуд бўлиши билан якунланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |