Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet95/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   107
Эпизоотологик маълумотлар. Касалликка икки ёшгача бо ъл- ган зоғорабалиқ, сазан ва уларнинг гибридлари мойил. Сузгич пуфагининг яллиғланиш касаллиги кўпроқ карп туридаги балиқ- ларни ўстирувчи хўжаликларда учрайди. Бошқа турдаги балиқлар (кумуш ва тилларанг товонбалиқ, плотва, верховка, қумбалиқ, олабуға, чўртанбалиқ, лин, оқ амур, пешанадўнг, гулмоҳи) карп туридаги балиқлар билан биргаликда сақланганида касалликка чалинмайди.
Касаллик манбайи — касал балиқлар, уларнинг экскрет ва сек- ретлари, ўлган балиқларнинг жасадлари ҳамда касалланиб соғайган балиқлар. Зарарланиш касал ва соғлом балиқларни бирга сақлан- ганда ҳамда соғлом балиқларни носоғлом сув ҳавзаларида ўт- казаётганда, ундаги сув ва лойқа орқали кузатилади.
Касалликнинг ўткир энзоотик, баъзан эпизоотик кўриниши ёзда кузатилади. Йилнинг бошқа фаслларида эса касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади. Касалликнинг кечиши ва намоён бўлиши балиқларнинг зич сақланганлиги, боқиш ва сақлаш ша- роитлари ҳамда сув ҳавзаларининг зоогигиеник ва санитар ҳолатига боғлиқ.
Иммунитет. Касалланиб соғайган балиқларда нисбий иммунитет ҳосил бўлади.
Клиник белгилар. Касалликнинг инкубатсион (яширин) даври сув ҳавзаларининг санитар-эпизоотик ҳолати ва экологик шароитга боғлиқ ҳолда 35—90 кун, айрим тадқиқотчиларнинг маълумотига кўра сувнинг ҳарорати +15 °C дан паст бўлса, 8 ойгача давом этиши мумкин.
Касалликнинг ўткир оқими. Олдинлари соғлом бўлган сув ҳавзаларида ҳамда носоғлом хўжаликлардан келтирилган балиқларда кузатилади. Статсионар носоғлом хўжаликларда, касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимларда кечади.
Касалликнинг ўткир оқимида касал балиқлар ташқи таассуротларга кучсиз жавоб қайтаради, улар сув ҳавзаларининг қирғоқларида ва сув юзасида пассив сузиб юради. Уларни қўлда ушлаш осон. Озиқа қабул қилмайди. Патологик жараённинг ривожланиши натижасида касалликнинг клиник белгилари намоён бўлади, қорин деворининг анус қисми катталашади, гидростатик мувозанат ва ҳаракат ко- ординатсияси бузилади. Балиқлар ё ёнбошига, ёки бошини пастга қилиб вертикал ҳолатда сузади. Касалликнинг ўткир оқими 14—20 кун давом этиб, икки ёшдаги балиқларнинг 80—100% зарарланади, балиқларнинг аҳволи оғирлашади ва оммавий равишда нобуд бўлишига олиб келади.
Ўлмай қолган балиқларда касаллик ярим ўткир ва сурункали оқимга ўтиб олади. Касалликнинг ярим ўткир оқимида намоён бўлган белгилари унчалик яққол сезилмайди ва касалланган балиқлар миқдори ҳам кам. Патологик жараён касалликнинг 25—30-кунларида бироз авж олади, сўнгра пасайиб боради. Қишда эса касаллик сурункали оқимда кечиб, шу йилги балиқларнинг аста-секинлик билан нобуд бўлиши кузатилади (59—90% гача).
Касалликнинг сурункали оқимида клиник белгилар кучсиз намо- ён бўлади. Айрим пайтларда баъзи балиқларда қориннинг дамла- ниши кузатилади. Патологик жараённинг пасайиши билан касал ба- лиқлар соғломларидан унчалик фарқ қилмайди. Эркин сузиб юрувчи сув ҳавзаларида балиқлар орасида ўлим содир бўлмаса-да, қишла- гандан сўнг икки ёшли балиқларнинг 35—60% нобуд бўлиши мумкин.
Касал балиқларнинг қон таркибида кучли ўзгаришлар кузати- лади. Касалликнинг о ъткир оқимида СОЕ (РОЕ) 1,5—2 марта тезлашади, гемоглобин миқдори 20—40%, эритротситлар сони эса 18—42% га камаяди. Ривожланаётган лейкотситоз лейкопенияга ўтади. Лимфотситлар камайиб, монотситлар 35—55% гача, поли- морф ўзаклилар 14 % гача кўпаяди. Қонда кўп миқдорда ёш эритротситларнинг ҳосил бўлганлиги кузатилади.
Касал балиқларда оқсил синтезининг бузилиши, азот ва углевод- ёғ алмашинуви издан чиқади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish