Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet102/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107
Ички органларнинг дистрофияси — бу оқ амур туридаги ба- лиқларнинг алиментар касаллиги бўлиб, уни баъзан «модда алма- шинувининг бузилиши» ҳам дейилади. Ички органларнинг дистро- фияси билан характерланади. 1965-йилда Ўзбекистон ва Қозоғис- тондаги хўжаликларда биринчи маротаба қайд этилган.
Этиологияси. Касалликнинг келиб чиқиш сабаби балиқлар учун хос бўлмаган сунъий озиқалар билан озиқлантиришдан келиб чи- қади. Юқорида айтилган хўжаликларда оқ амурларни озиқланти- ришда табиий озиқа — сув ўсимликларининг йўқлиги ҳамда карп туридаги балиқлар учун мўлжалланган комбикорм билан озиқ- лантириш натижасида келиб чиққан.
Клиник белгилари. Асосан, катта ёшдаги балиқлар касалланади. Касалликнинг белгилари ҳамма вақт ҳам яққол намоён бўлмайди. Айрим балиқларда уларнинг қорин бўшлиғида сув тўп- ланиши, кўзининг оқ парда билан қопланиши, тана тангачала- рининг қуруқланиб кўтарилиб қолиши ва нобуд бўлиши билан ха- рактерланади.
Патанатомик ўзгаришлари. Касал ёки ўлган балиқлар ёриб кўрилганда ички органларида ёғнинг ҳаддан ташқари кўп тўпланиши, унинг ранги қизғиш, қорин бўшлиғида 0,5 л сарғиш сув то ъпланиши, айрим балиқларда эса тиниқ қо ъйилиб қисқарув массанинг борлиги кузатилади. Жигар оқ тус бўлиб, баъзан сарғиш доғлар бўлади. Талоқнинг ҳажми катталашган бўлиб, қон билан тўлади. Касал балиқларнинг ички органлари гистологик текширувдан ўтказилганида жигарнинг паренхиматоз ҳужайрасида некроз, талоқда серроид грануласининг тўпланганлиги, буйракда ҳам шунга ўхшаш буйрак каналчасининг серроидли дистрофияси кузатилади.
Ташхис касал балиқларни ёриб, ички органларда тўпланган ёғ ва балиқларнинг ратсионини таҳлил қилиш асосида қўйилади.
Профилактикаси. Ҳовузларда оқ амур балиқларини о ъстириш меъёрини билиш лозим, шунингдек, уларнинг зичлигини ҳам тартибга солиш, сув ҳавзаларидаги табиий озиқа манбайини (сув ўсимликларини) инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Агарда та- биий озиқалар етишмаса, янги ўрилган ўтлоқ о ъсимликлари бериб оқ амурларнинг мажбурий сунъий озиқага ўтишининг олдини олиш мумкин. Балиқлар учун, айниқса, кунжара ва шротларни бермас- лик лозим, боиси уларнинг таркибида заҳарли модда госсипол мавжуд.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish