Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш. Балиқларнинг яшаш шароитини яхшилашга қаратилган комплекс ветеринария- санитария ва балиқчилик-мелиоратив тадбирлар ўтказилади. Касалликни йўқотиш ва олдини олишда қўлланилиб келинаётган усул — бу ҳовузларни ёз ойларида қуритишдан иборат. Агарда ҳовуздаги сув ва тупроғида етарли миқдорда калсий элементи етишмаса, сис- тематик равишда ҳовузларга сўндирилмаган оҳак солинади, ба- лиқларнинг озиқасига эса қўшимча бўр (суткалик ратсионига 50 % гача) қўшилади. Озиқа базасининг етишмаслиги ва балиқлар зич сақланганида озиқа аралашмасига витаминларга бой компонент- лар, ўтлоқзор ва сув ўтларидан тайёрланган кўк паста (ратсионга 20 % гача) гидролизли ачитқич (ратсионнинг 3—4 % гача) киритилади. Селекция-наслчилик ишларини яхшилаш лозим. Систе- матик равишда касал балиқларни, айниқса, она балиқлар тўдасидан (галасидан) ё ъқотиш зарур. Носоғлом хўжаликларда четлаш, черагалаш о ърнатилади. Кучли зарарланган балиқларни одамларнинг истеъмол қилишига йўл қўйилмайди, уни қайнатиш йўли билан зарарсизлантирилиб ҳайвонларга берилади. Хом ҳолатда уни ҳайвонларга беришга рухсат этилмайди.
Сузгич пуфагининг яллиғланиши ёки аеротсистит — бу чучук сувдаги балиқларнинг юқумли касаллиги бўлиб, касаллик сузгич пуфаги яллиғланишининг ўзига хослиги ва паренхиматоз органларида чуқур патологик жараёнларнинг кечиши билан характерланади.
Бу касаллик балиқларнинг оммавий касаллиги сифатида 1962-йилда маълум бўлди ва Ғарбий ва Шарқий Европа давлатларида (Австрия, Венгрия, Полша, Чехия, Словакия, Германия) ва Россияда қайд этилган. Касаллик сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштира- ётган балиқчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказади. Бир ёшгача бўлган касал балиқларнинг ўлими 39—40 % га, баъзан эса 90% гача (ко'пинча қиш ойларида) етади. Товарлик балиқларнинг эса 50 % и нобуд бўлади. Бундан ташқари, касал балиқларнинг тана оғирлиги кескин пасаяди, истеъмолга яроқсизлиги туфайли брак қилинади.
Этиологияси. Касалликнинг этиологияси ҳанузгача аниқ эмас. Бир қанча фикр-мулоҳаза, теориялар мавжуд. Айрим муаллифлар- нинг билдиришича, касалликнинг келиб чиқиш сабаби уларни тў- йимсиз озиқалар билан боқиши, карп туридаги балиқлар ўстириш биотехнологиясининг бузилиши ва бактериал микрофлоранинг турли- туманлигидандир.
Немис тадқиқотчилари (Р.А. Бачман, W.Аҳне) карп туридаги касал балиқларнинг сузгич пуфаги ва бош миясидан (ўткир оқимида) вирусни ажратиб олганликлари тўғрисида маълумот бера- дилар. Бироқ тажрибада табиий равишда сузгич пуфагининг ял- лиғланишида кузатиладиган манзара қайд этилмаган. Шунинг учун ҳам бу касалликни вирус табиатли касалликлар қаторига киритиш мум- кин эмас. Лекин бир вақтнинг ўзида эпизоотологик тажрибаларда унинг (ВПП) юқумли касаллик эканлиги исботланган. Чунки бу касаллик балиқларни ташиш, кўчириш жараёнида, соғлом балиқ- ларнинг касалликка носоғлом бўлган сув ҳовузларида ёки соғлом балиқлар касаллари билан биргаликда сақланганида, шунингдек, но- соғлом сув ҳавзаларининг сувлари орқали ўтиши аниқланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |