Касалликнинг олдини олиш ва қарши курашиш тадбирлари. Сув ҳавзаларига инвазиянинг кириб қолишининг олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш. Ташиб келтирилаётган ўтхўр балиқ- ларнинг қисқичбақалар билан зарарланганлигига текшириш шарт. Катта ёшдаги балиқлар инвазиянинг ташувчи эканлигини ино- батга олиб, ёш ва катта ёшдаги балиқларни алоҳида-алоҳида сақ- лаш. Инвазиянинг кенг миқёсда тарқалганлиги ва уни бартараф этишнинг мураккаблигини инобатга олиб, бундай сув ҳавзаларига синергазилозга чалинмайдиган балиқларни ўстириш, урчитиш (зо- ғорабалиқ, сазан ва уларнинг гибридлари, товонбалиқ, пеляд, кит ва бошқалар) тавсия этилади. Бош ҳовузлар, ҳавзалар ва сув ташувчи каналлардан пастки сув ҳавзаларига инвазиянинг киришига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
Касалликни даволашда бир қанча препаратлар синаб кўрилган. Хитойда зарарланган балиқлар мис ва темир купоросининг 5:2 нис- батдаги аралашмаси билан ишловдан ўтказилади. Бунда 7 қисм аралашма (7 грамм) 1 м3 сувда эритилиб касал балиқларни 6—7 соат давомида экспозитсия қилинади. Сувнинг пҲ муҳитини инобатга олиб ҳовузларни хлорофоснинг 0,3—0,5 г/м3 консентратсияси билан 2 марта 6—7 кун оралиғида ишлов бериш ҳам тавсия этилган бўлиб, бунда зарарланган балиқлар тўлиқ қисқичбақалардан қутулади (озод бўлишади). Бундан ташқари, биологик қарши кураш усули ҳам тавсия этилган.
Усулнинг моҳияти шундан иборатки, носоғлом сув ҳавза- ларига планктонофагларни киргизиш, кўпайтириш: кумушранг то- вонбалиқ ва ола пешанадўнг балиқлари зоопланктонлар билан озиқланиши жараёнида синергазилус личинкаларини ҳам истеъмол қилишади. Бунинг учун кумушранг товонбалиқларнинг бир ёш- гача бўлганларидан 10 мингтадан 25 мингтагача бир гектар майдонга, 2 ёшли ола пешанадўнг балиқлардан 2000 та гек- тарига киритилиши лозим. Носоғлом сув ҳавзаларининг сув оқимини тезлаштириш мақсадга мувофиқдир. Чунки бунда эркин яшовчи синергазилусларнинг личинкали шакллари сув ҳавзаларидан чиқиб кетади. Натижада касалликнинг камайишига олиб келади.
Лернеоз — бу чучук сувдаги балиқларнинг инвазион касаллиги бўлиб, Лернаеидае оиласига мансуб Лернаеа cйпринаcеа — эшкак оёқли қисқичбақалар (Cопепода)нинг товонбалиқ, зоғорабалиқ, сазан, буффало, лешч ва бошқа балиқларнинг танасида паразитлик қилиши туфайли кузатилади.
Оқ амур ва пешанадо ънг балиқларда Лернаеа cтенопҳарйнгодонис, чўртанбалиқ, камроқ олабуға, корюшка, налим, лин турдаги балиқларда эса Лернаеа эсоcина қисқичбақалари паразитлик қилади.
Қўзғатувчиси. Жинсий вояга етган урғочи қисқич- бақаларнинг танаси узунчоқ бўлиб, 10—16 мм гача, си- линдрсимон шаклда, танаси бўғимларга бўлинмаган, орқа қисми бироз кенгайган. Бош томонида 4 та ўсимтаси бўлиб, 2 таси шохланган ва 2 таси шохланмаган, улар ёрдамида лернейлар балиқ танасига киради. 5 жуфт икки бўлмали сузгич пичоқлари мав- жуд. Бир жуфт тухумдони узунчоқ шаклда бўлиб, унда 300 та- дан 700 тагача тухумлари бор.
Ривожланиши. Жинсий вояга етган урғочи қисқичбақалар- нинг тухум халтасида ёз ойларида уч жуфт оёқли ёш копепо- далар (науплия) ривожланиб сувга тушади. Сувда улар 3 босқичдан иборат науплиал ва 5 босқичли копеподит, ҳар босқичида туллаш билан якунланадиган босқичларини ўтади. 5 босқичида жинслар- нинг дифференцияси бўлиб, урғочи ва эркак қисқичбақалар шакл- ланади, оталаниш жараёни тугаб бўлгач, эркаклари нобуд бў- лади, урғочилари эса балиқлар танасига, терисига тушиб олиб тери остида ҳаракат қилади ва жинсий вояга етади. Лернеялар жуда ҳам наслли бўлиб, ёз давомида қисқичбақалар наслининг бир неча маротаба алмашуви кузатилади. Ривожланишининг тезлиги сув режи- мига боғлиқ, кузги генератсияси балиқ танасида қишлайди. Лер- неяларнинг кўпайиши фақат чучук сувда кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |