Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet85/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   107
Эргазилоз — чучук сув балиқларининг инвазион касаллиги бўлиб, уни Эргасилус авлодига мансуб Эргасилус сиеболди ва Э.бриани қисқичбақалар балиқларнинг жабра бўлмаларида паразитлик қилиши оқибатида қўзғатилиб, касаллик жабра тўқимасининг яллиғланиши ва некрози, организмнинг интоксикатсияси ва баъзан эса нобуд бўлиши билан характерланади.
Қўзғатувчиси. Жинсий вояга етган урғочи Э.сиеболди қис- қичбақасининг танаси ноксимон шаклда, узунлиги 1—1,5 мм бўлиб, паразитнинг олдинги қисми бироз кенгайган, орқа қисми эса торайган. Биринчи кўкрак сегменти бош қисми билан қўшилган. Орқа торайган қисмида 5 жуфт сузувчи оёқчалари мавжуд. Та- нанинг қорин томонидан олдинги қисмининг бўртиб чиққан жойида оғиз тешиги жойлашган.
Э.бриани кўриниши жиҳатдан худди скрипкани эслатади, узун- лиги 0,7—1 мм. Бош ко ъкрак қисми тана узунлигининг ярмига тенг. Урғочиларида иккита узун тухум халтаси мавжуд, Э.сиеболди нинг тухум халтасида 100—110 та. Э.бриани да эса 18—20 та тухумлар бўлади.
Ривожланиши. Жинсий вояга етган урғочи қисқичбақаларнинг тухум халтасида ташқи муҳит ҳарорати 18—20 °C селсийда ёш қисқичбақалар (науплиуслар) ривожланади ва тухумдан ташқарига чиқади. Тухум ва ёш қисқичбақаларнинг ривожланиш муддати сувнинг ҳарорат режимига боғлиқ. Сувда сузиб юрган науплиуслар туллай бошлайди. Қисқичбақанинг ривожланиш босқичида 3 та на- уплиал ва битта копепод босқичларини кўриш мумкин. Тўртинчи копеподит босқичида жинсларнинг дифференциатсияси, урғочи ва эркакларнинг қўшилиш (копулатсияси) жараёни юз беради. Эркак ва урғочи қисқичбақалар қўшилгандан сўнг эркаклари но­буд бўлади, урғочилари эса балиқларнинг жабра бўшлиғига ёпи- шиб олади. Эркак қисқичбақалар икки ҳафтагача, урғочилари эса бир йилгача ҳаёт кечиради. Қисқичбақалар тухумдан то вояга етган босқичининг шаклланиши учун 2—3 ҳафта керак бўлади. Ёз фасли давомида қисқичбақаларнинг кўп сонли генератсияси- нинг алмашуви кузатилади. Эргазилуслар хўжайин қони ва жабра тўқимаси билан озиқланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish