Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Интеграл таълим интернет-технологиясининг педагогик ғояси



Download 2,89 Mb.
bet17/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Интеграл таълим интернет-технологиясининг педагогик ғояси. Агар лойиҳали таълим интернет-технологияси таълимга нисбатан, кўпинча билимлар тизимини шакллантириш зарарига, шахс-фаолият ёндашувини амалга оширса, унда интеграл интернет-технология яхши ўзлаштирилган фан мазмуни негизида шахсни ривожлантиришга имкон яратиб, шахс-фаолият ёндашувини марказда дидактика ёндашувини бирга қўшади.
Интеграл интернет-технологияда ўқув жараёнининг минимал бирлиги дарслар блоки бўлиб, унинг тузилишида шартли равишда доимий ва ўзгарувчан қисмлари ажратилади. Доимий қисм дарслари асосан ўқув материалининг асосий хусусияти билан белгиланади ва бу билан жараён кечишига тўлиқ боғлиқ бўлган ва тескари алоқа ахборотига юқори даражада таъсирчан бўлган ўзгарувчан қисмининг дарсларидан фарқ қилади.

2.2.1-жадвал


Лойиҳа устида ишлаш босқичлари

Лойиҳа устида ишлаш босқичи

Мазкур босқичда амалга ошириладиган иш мазмуни

Талабалар фаолияти

Ўқитувчи фаолияти

Тайёргар-лик

Лойиҳа мавзуси ва мақсадларини аниқлаш

Фанни ўқитувчи билан мунозора қиладилар ва муаммога қараб, қўшимча маълумот оладилар.

Лойиҳали ёнда-шиш билан та-ништиради ва та-лабалар мукофот-лантирилади.

Режалаштириш

1) ахборот манбаларини аниқлаш;
2) ахборотнижамлаш ва таҳлил қилиш методларини белгилаш;
3) натижаларни тақдим этиш методини белгилаш.
4) натижаларни баҳолаш кетма-кетлиги ва қоидаларини белгилаш;

Ишнингмақсадини ишлаб чиқадилар. Топшириқларни ифодалайдилар.

Фикрлар таклиф қилинади, тахминлари ҳақида қарашлар билдиради.

Илмий-тад-қиқотлар

Ахборот жамлаш, оралиқ топшириқларни бажариш. Асосий воситалар: интервью, сўровлар, кузатувлар, жараёнлар, натижалар, экспериментлар.

Оралиқ топшириқларни бажариб, илмий-тадқиқотни амалга оширадилар.

Кузатади, маслаҳат беради, фаолиятга билвосита раҳбарлик қилади.

Натижалар ва/ёки хулосалар

Ахборотни таҳлил қилиш. Хулосаларни ифодалаш.

Ахборотни таҳлил қиладилар.

Кузатади, маслаҳат беради.

Тақдимот ёки ҳисобот

Натижаларни (ҳисоботни) тақдим этиш мумкин бўлган шакллар: материалларни намойиш қилиш билан оғзаки ҳисобот, ёзма ҳисобот.

Ҳисобот берадилар, муҳокама қиладилар.

Эшитади, оддий иштирокчи сифатида мақсадга мувофиқ саволлар беради.

Натижалар ва жараённи баҳолаш




Гуруҳни бўлиб муҳокама қилиш ва ўз-ўзига баҳо бериш йўли билан баҳолашда иштирок этадилар.

Талабаларнинг интилишларига, креативлигига, манбалардан фойдаланиш сифатига, , ҳисобот сифатига баҳо беради.

Янги материални ўрганишда ташкилий муаммолар мавжуд. Мактабда ҳар доим ушбу мавзу бўйича тегишли таълим стандартига мувофиқ келадиган материал билан, мажбурий минимум билан чекланадиган талабалар кўп бўлади. Мазмунни “ҳамма учун эмас” бўлган ахборот билан тўлдириш бундай талабаларнинг “осилиб қолишига”, уларда кераклиларини танлаб олишда жиддий қийинчиликлар туғилишига ҳамда умуман юз бераётганлар ва муҳокама қилинаётганларни тушуниш йўқолишига олиб келади. Демак, аввалига, В.В. Гузеев атаганидек, “эътиборни фақат ҳамма учун мажбурий, асосий ҳажмга қаратиш” керак бўлади, чунки қўшимча ҳажмдаги материал қўшимча такрорлашни талаб қилади, бу эса ишлаб чиқаришдан ташқари вақт йўқотишга олиб келади.


Фаолият тамойилига биноан, мажбурий тартибда ўрганиладиган материал бирданига топшириқларда ишланиши керак. Гап режалаштирилаётган таълим натижаларининг минимал даражаси ҳақида борар экан, унда уларни ҳал эта олиш билими автоматизм даражасигача етказилиши лозим. В.В. Гузеев мустаҳкамлашнинг ушбу биринчи қисмини “тренинг-минимум” деб атайди.
“Кейинги даражадаги таълимга ўтишдан аввал, талабаларни умумий ва айниқса юқорироқ даражада ишлашни таъминловчи қўшимча ҳажмдаги зарур ахборот билан таништириш керак. Шунинг учун дарслар блоки тузилишида яна битта янги материални ўрганиш элементи пайдо бўлади. У мактаб талабаларининг, асосан, мустақил бўлган фаол билиш фаолиятини кўзда тутади.
Энди даражаланган таълимга ўтиш мумкин бўлиб, унда режалаштирилаётган натижаларга мос келувчи топшириқлар тизими ғоялари, таълимни ташкил этишнинг гуруҳли методлари, ўрганилаётган курсни ривожлантиришга ҳам, шахсни ривожлантиришга ҳам тегишли бўлган ғоялар амалга оширилади. Бу ерда гуруҳларнинг ривожланиш схемаси, динамикаси кузатиб борилади.
Интеграл интернет-технология – компьютер ишлатилиши табиий ва зарур бўлган кам сонли интернет-технологиялардан бири. Бу ишлатилиш икки хилда бўлади.
Биринчи мустаҳкамлашда – тренинг-минимумда – компьютер ўргатувчи машина сифатида ишлатилади. Тренинг муваффақияти кўп жиҳатдан ҳар бир талаба учун қуйидагиларни таъминлаш имконияти билан белгиланади:
1) топшириқлар (топшириқлар) индивидуал тарзда танланиши;
2) иш суръатининг индивидуаллиги;
3) иш бажаришнинг тўлиқ мустақил равишдалиги;
4) узлуксиз назорат ва бошқарув.
Ўқитувчи талаб қилинаётган шарт-шароитларни таъминлаши мумкин эмас, шунинг учун ҳам тренинг юз фоиз муваффақиятли бўлиши эҳтимолдан узоқ. Юқори сифатли ўргатувчи дастурлар, дастур-тренажёрлар ва назорат қилувчи дастурлар билан жиҳозланган компьютерлар мавжудлиги муаммони ҳал қилишга бўлмаса-да, унинг кескинлигини камайтиришга ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам, талабалардан бир қисмини компьютерларга жўнатиб, ўқитувчи бу билан синфнинг қолган қисмидаги ҳар-хилликни камайтиради ва шунинг ўзи биланоқ жараённинг самарадорлигини оширади. Ундан ташқари, бунақа дастурлар мавжудлиги иккинчи мустаҳкамлашда асосан тенглаштириш гуруҳларидан воз кечиш имконини беради. Жараённинг аффектив томони устувор бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Иккинчи, даражаланган ривожлантирувчи мустаҳкамлашда компьютер умумий ва айниқса илгарилаган даражаларда ишловчи гуруҳлар учун ақлни кучайтириш воситаси сифатида ишлатилади. Бундай гуруҳларда ишлаётган талабалар топшириқларнинг мазмун қисмини бажарадилар(ечим ғоясини топиш, турли вариантларни, бошқа топшириқлар билан ўзаро алоқаларни ва ҳоказоларни топиш), техник қисмини эса (ҳисоб-китоблар, тузиш, қайта ўзгартириш ва бошқаларни) машиналар бажаради. Демак, ижрочи дастурлар, имитация қилувчи ва моделлаштирувчи дастурлар, маълумотлар базалари, электрон жадваллар, матн процессорлари ва график редакторлар ҳамда компьютерни ишлаб чиқаришда қўллашга хос бўлган бошқа дастурлар ишлатилади” [25].

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish