Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 2,89 Mb.
bet19/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Даража

Муаммо

Ечиш методи

Ечим

1

+

+




2

+







3










“+” изланишли таълимнинг ушбу элементи ўқитувчи томонидан тайёр ҳолда тақдим этилишини билдиради” [139].


Тадқиқий, ижодий, билиш фаолиятини ривожлантириш учун ўқитувчи ўқув жараёнида ўзига хос, ижодга ундовчи вазиятни яратиш методларини қидириши зарур. Сўнгги йилларда С. Парис раҳбарлигидаги илмий-тадқиқотчилар гуруҳи таълим давомида ижодий шароит яратиш борасида қуйидаги тавсияларни таклиф қилди. Бугунги кунда бу тавсиялар дунё илмий-педагогик ҳамжамиятида ҳамма томонидан тан олинган саналади.
“Ижод кўрсатилишига ички тўсиқларни бартараф этиш. Талабалар ижодий изланишга шай бўлишлари учун уларга атрофдагилар – бирга ўқиётганлар, ўқитувчи билан ўзаро муносабатларида ўзига ишонч ҳис этишларига ёрдам бериш керак. Улар ўзларининг фикрлари қабул қилиниши ёки кулги бўлмасликлари ҳақида хавотирланмасликлари лозим. Улар хато қилишдан қўрқмасликлари керак.
Билиш фаолиятига эътибор қаратиш. Ҳатто муаммо бевосита диққат марказида бўлмаганда ҳам, ўзимизга сездирмай, ост онгимиз бунинг устида ишлаши мумкин. Баъзи ғоялар бир дақиқага “юзага қалқиб чиқиши” мумкин; кейинчалик аниқлик киритиш, тартибга солиш ва фойдаланиш учун вақтида уларни белгилаш ва қайд этиш муҳим.
Баҳо беришдан тийилиш. Бу қоида туфайли талабалар ғоялар оқимини кенгайтиришлари, муаммо устида фикр юритишга кўпроқ вақт ва эътибор ажратишлари мумкин.
Ижодий изланиш, янги ассоциациялар ва боғлиқликлар қидириб топиш учун талабаларга аналогиялар истиораларидан фойдаланиш имкониятларини кўрсатиб бериш. Ижодий жараёнларни психологик тадқиқ қилиш ижодий изланиш имкониятлари очиқ-ойдин кўриниб турмаган қиёслашлар, солиштиришлар ҳисобига кенгаяди. Мажозий ўхшатмалар асосида ифодали фикрлашни кўпчилик болаларнинг “туғма қобилияти” ҳисоблайди, бироқ бу қобилият кўмакка ва ривожлантиришга муҳтож. Ўрта ва олий мактабда истиоралар билан ишлаш шунчаки ифодали фикрлашга ундашни эмас, балки образларни яратишда спонтанлик билан уларни англашда, ижодий топшириқни ҳал этишга қўшишда аниқ мақсадга қаратилганликнинг бирикувини кўзда тутади.
Ақлий машқга имконият бериш. Бошида гуруҳ билан биргаликда ечим қидириш вазиятининг ўзи янги, одатланилмаган кўриниши, саросималик келтириб чиқариши мумкин. Талабаларга улар учун янгилик бўлган вазиятга кўникиш учун имкон бериш, масалан, “қиздирувчи” машқлар бажариш керак (одатда олдинда турган фаолият мазмуни билан боғланмаган).
Тасаввурнинг жонли бўлишини ушлаб туриш. Бу умумий мазмундаги тавсия бўлсада, у фақат бир қарашда очиқ-ойдиндек кўринади. Тассавурга берилиш – тафаккурнинг етилмаганлик белгиси, деган маънодаги кенг тарқалган фикр фақат мунтазам ўқув тизимидан ташқарида ўринли бўлиб, ўқув тизимида тассавурга берилиш кўринишларини, эркин фараз қилишни қўллаб-қувватлаш зарур, чунки улар ижодий тафаккур пойдеворидир.
Тасаввурни, тассавурни “интизомли қилиш”, уларни назорат қилиш. Ички эркинлик шароитини яратиб, ўқитувчи талабалар билан бирга шуни ёдда тутадики, бир қадар “инкубация давридан”, “ғоялар етилганидан” сўнг барча мулоҳазалар танқидий қайта кўрилади ва уларнинг бир қисми унут бўлади.
Тафаккур учун ички тўсиқларни бартараф қилиш. Ўқитувчи шундай шароит яратадики, унда талабалар ҳар қандай фикр уни изҳор қилишга, атрофдагилар билан уни бўлишишга муносиб ва у хайрихоҳлик билан қабул қилинади, деб ҳис этадилар.
Таъсаввурни ўткирликни ривожлантириш, таъсирчанликни, теварак атрофни идрок қилиш кенглиги ва бойлигини ошириш. Бу топшириқ тасвирий санъат ёки адабиёт дарсларида махсус ишлар мавзуси бўлиши мумкин. Бироқ у ўқитувчилар томонидан ва йўл-йўлакай, масалан, кузатувчанликни, таъсирчанликни ривожлантиришга қаратилган махсус машқларда ҳал этилиши мумкин.
Билимлар захирасини кенгайтириш. Мавжуд маълумотлар ҳажми – бу янги ғоялар яратиладиган негиз. Бироқ ижодий имкониятларнинг билимдонликка, хабардорликка боғлиқ бўлиши шубҳалидир. Ахборотни ўзлаштириш фикрлаш қобилиятининг ўрнини босмайди ва уни ўз-ўзидан ривожлантирмайди.
Талабаларга моҳиятни кўришга ёрдам бериш, уларнинг умумий ижодий йўналганликни, бунда ижодий масалаларни ҳал этиш учун шахсий имкониятларининг ривожланишини кўришларига ёрдам бериш. Буни тушунишсиз ижодий фаолиятни рағбатлантирувчи барча машқлар фақат эрмак сифатида қабул қилиниши мумкин.
Санаб ўтилган барча тавсиялар фақат фикрлар, ғоялар билан эркин алмашиш шароитида, жонли муҳокама, ижодий мунозара вазиятида мумкин, холос. Уларнинг яна бир хусусияти – талабаларнинг шахсан киришиб кетганлиги бўлиб, буни фақат ўқитувчининг ўзи тегишли равишда қўшилгандагина юзага келтириш мумкин.
Фикрлашга ўргатиш. Оқилона, танқидий фикр юритишни ривожлантириш ўнлаб йиллар давомида хорижий педагогикада ҳамма тан олган таълим мақсадларидан биридир. Ижтимоий-педагогик жиҳатдан унинг муҳимлиги одатда демократик жамиятнинг фуқаролардаги мувозанатлашган танқидий фикрлашга таяниши ва у билан алоқадор чуқур ўйланган, баҳо берилган қарорлар қабул қилиш қобилияти тўғрисидаги тасаввур билан боғланади” [139].
Сўнгги йиллардаги бир қатор педагогик изланишларда тафаккурни махсус шакллантиришга, ақлий қобилиятларни аниқ мақсадга қаратган ҳолда ривожлантиришга, бошқача айтганда, фикрлаш қобилиятига, билиш учун изланиш жараёнларига алоҳида эътибор ажратилади. Бундай изланишларга ёрқин мисол – 80-инчи йилларнинг ўрталаридан бошлаб АҚШда Ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ассоциацияси лойиҳалари доирасида олиб борилаётган ишланмалардир. Ушбу ишланмаларнинг бошланиш вақтига келиб жуда турли-туман ўқув курсларига ақлий ривожлантириш топшириқларини киритишга интилиш педагогика амалиётининг умумий жиҳатларидан бирига айланди. Ўқитувчилар ва мутахассислар учун ягона бўлган мўлжалларни ишлаб чиқиш учун шундай мақсад қўйилди – ўқув жараёнида мақсадга қаратилган шакллантириш предмети бўлган интеллектуал (фикрлаш) билимларнинг умумий манзарасини тақдим этиш. Ақлий билимларни ривожлантириш негизи танқидий фикрлаш бўлди.
Гура В. В.томонидан бажарилган умумлаштирувчи илмий-тадқиқотнинг кўрсатишича, АҚШда 80-инчи йилларда “танқидий фикрлашни ривожлантириш эълон қилинадиган таълим мақсадлари рўйхатларида штатлар ва мамлакат мактаб тизимларининг аксариятида махсус ажратилади” [31]. Танқидий фикрлашни ривожлантириш топшириқси, Р. Полнинг (АҚШ) сўзларига кўра, қуйидагидан иборат: “талабалар ўзларида инсон учун табиий бўлган ўз фикрини ва қадрият ориентирларини бирдан-бир аҳамиятли ва тўғри деб ҳисоблашга мойилликнинг намоён бўлишини тушуниб етишлари, англаб олишлари, бу мойилликни енгиб ўтишга интилишлари лозим” [99]. Р. Пол “кучли” ва “кучсиз” маънодаги танқидий фикрлашни фарқлашни таклиф қилди. Масалан, “аввало бегонанинг фикрини обрўсизлантириш мақсадида таҳлил ва далиллардан фойдаланиш “кучсиз” маънодаги танқидий фикрлашга мисол бўлиб хизмат қилади. Аксинча, “кучли” маънодаги танқидий фикрлашга мурожаат қиладиган одам ўз нуқтаи назарига берилмайди. У шахсий ташаббуси билан ўз ғояларини синаб кўриш зарурлигидан ва уларга қарши илгари сурилиши мумкин бўлган эътирозлардан энг кучлисини тақдим этиш заруратидан келиб чиқади” [99]. Бундай фарқлаш муаллифининг таъкидлашича, танқидий фикрлашнинг “кучли” шакли оммавий мактаб амалиётида жамиятшунослик фанларини таълимда қабул қилинган ўқув матнларида ҳали мужассамлантирилган йўқ. Р. Полнинг фикрига кўра, мактаб тизимлари амалиётида “кучли” маънодаги танқидий фикрлашни ривожлантиришга йўналтирилган дарсликни кўрсатиб ҳам бўлмайди. Дарслик матнида ифодаланган ва мафкуравий жиҳатдан ҳукмрон бўлган дунёқарашга (масалан, “америкача”) мувофиқ келувчи монологик тафаккур устун туради.

2.2.2-расм Муаммоли-модулли ўқитиш технологиясининг блокли тузилмаси







Бироқ оммавий мактаб амалиётида вазият қанақа бўлмасин, кейинги йилларда танқидий фикрлашни ривожлантириш мақсадлари етарлича аниқ изҳор этилмоқда. Танқидий фикрлашнинг ўқув жараёнига мунтазам равишда киритилиши ўрганилаётган материалнинг нафақат янада чуқурроқ ва ҳар томонлама англанишига олиб келиши лозим. Педагоглар ва психологлар тафаккур ва билиш фаолиятининг шундай ўзига хос тарзини шакллантиришга тобора кўпроқ эътибор бермоқдаларки, бунда “талабалар кишиларнинг фикр-мулоҳазалари бир-бирига тўғри келмаслигини ўз-ўзидан маълум ҳолат сифатида қабул қилишлари ҳамда бу ҳолатга одамларнинг ранжитувчи камчилигига қарагандек эмас, балки билиш учун имконият сифатида қарашлари мумкин бўлади. Улар бошқалардан, ҳатто уларнинг эътирозларидан, идрок қилишдаги фарқларидан, фарқ қилувчи фикрлаш тарзидан ўргана оладилар” [135].
Камчиликлари қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
1. Таълимнинг “узуқ-юлуқлиги”, бунда талабалар мустақил ишининг ҳатто “мустақил равишда ўқиш”гача борадиган катта улушга эгалиги тушунилади, буни “талабалар ўз ихтиёрига ташлаб қўйилганлиги” ва тўлақонли таълим жараёни мавжуд эмаслиги сифатида баҳолаш мумкин.
2. Ўқув фанининг яхлитлиги ва мантиғини эътиборга олмаслик.
3. Талабалар тайёргарлигининг тор бўлиши; таълим курсининг ажралиб қолган ва боғланишсиз муаммолар ёки топшириқлар туркумигача қисқариши, умумийлари зарарига фақат хусусий, конкрет билимларнинг шакллантирилиши.
4. Муаммоли модуллар яратишнинг жуда кўп меҳнат талаб қилиши” [139].
Идрок қилиш, ахборотни сақлаш,фикрлаш ва асосий мулоқот шаклларига ишлов бериш жараёнларини кучайтириш учун пойдеворни ташкил қилувчи асосий таркибий қисмлар анча йирикроқ бўлиши ва янада аниқроқ тузилмага эга бўлиши лозим; инсон тафаккурининг кучи ва “тез ишлаш” феноменини тушунтириш имконига эга бўлиш учун уларнинг фактик ва амалга оширилиш тартибига оид мазмунини бир-бири билан яқиндан мувофиқлаштириш керак” [139].
Бу йўналишларни амалга ошириш имкониятларидан бири фреймли педагогик интернет-технологиядир.
“Инсон ўзи учун янги бўлган вазиятни билиш ёки одатий нарсаларга янгича назар солишга ҳаракат қилиб, хотирасидан маълумотларнинг фрейм деб аталувчи маълум тузилмасини (образини) танлаб олиши ушбу назария учун таянч жиҳат бўлиб хизмат қилади” [139].
Кўпчилик муаллифлар ўзларининг илмий асарларида билимларни фрейм ли тақдим этишга нисбатан ҳам, унинг имкониятларига нисбатан ҳам фикрларини баён қилганлар. Билимларни фрейм ли тақдим этишнинг дидактик шартлари ва дидактик имкониятларининг яна бир жиҳатини кўриб чиқишни таклиф этамиз:
1) ўқув ахборотини тизимга солиш ва структуралаш воситаси сифатида;
2) ўқув фаолияти сценарийси сифатида.
Баъзи ўқув фанларидаги ўқув материалининг мавзуларини таҳлил қилиб, бўлимнинг барча мавзуларида ўрганиладиган ва такрорланадиган ўша бир хил негизни (функциялар, жараёнлар, хоссалар, хусусиятлар ва ҳ.к.) ажратиш мумкин. Ушбу бир хил негизни фрейм ёрдамида ажратиш мумкин.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish