Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 2,89 Mb.
bet16/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41
Bog'liq
Диссертация

2. Блок-схемалар. Бу график таянчлар учун информатикада қўлланадиган алгоритмик ёндашув хосдир. Блок-схеманинг фрейм дан жиддий фарқи тасвирланаётган материалнинг қатъий тузилмасидир. Элементлардан бирининг мавжуд бўлмаслиги тизимларнинг бузилишига олиб келади.
3. Жадвалли-матрицали тузилма. Тайёр “сетка” сабабли таянч бўйича тушунтириш кўп вақт олмайди ва материални яхши ўзлаштиришга ёрдам беради. Таянчларнинг бу тури ахборотга жуда бой бўлиб, таянч элементлари ўртасидаги алоқани аниқлашга имкон беради, ҳар бир элемент тасвирланган таянчдаги аниқ ўрнига эга.
4. Синтетик таянч конспект. Схематик кўргазмалиликнинг бу тури ишда жуда тез-тез қўлланади, чунки у схематик кўргазмалиликдаги ҳар хил турларнинг элементларини бирлаштиришга имкон беради. Синтетик таянч конспект “ўрганилаётган фаннинг йирик бўлимига “юқоридан назар солиш” каби тарзда шакллантирилади [93].
Йирик блокли таянчлар аниқ ифодаланган устунликларга эга бўлиб, бу устунликлар қуйидагиларни таъминлайди.
- “мазкур материални ўрганиш учун ажратилган вақтни тежайди;
- талабаларнинг билимларини тизимлашга олиб келади;
- психологик фаолликни сафарбар қилади, бу эса ғайриихтиёрий диққат-эътиборга ижобий таъсир кўрсатади;
- ўқув материалига қизиқиш уйғотиши керак, бу эса, ўз навбатида, болада ижодий имкониятларни юзага чиқаради, унинг ўзи фаннинг бошқа соҳаларида билимларни ўзлаштиришга ўхшаш ёндашувлардан фойдаланиш имконини беради” [93].


2.2. Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикаси
Лойиҳали таълим ғоясини истиқболли, шу билан бирга нисбатан кам ўрганилган ғоялар сирасига киритиш мумкин. В.В. Гузеев ушбу интернет-технологияни тадқиқ қилиш борасида хорижий олимларнинг тажрибасини таҳлил қилади. [32].
Ушбу таълим интернет-технологиясини аввал И.Д. Чечелдан ўзлаштирилган ва “лойиҳалар услуби”нинг америкача хилини ифодаловчи қандайдир жараён схемаси кўринишида тасаввур қилайлик [131].
Оваллардаги рақамлар билан лойиҳа устида ишлаш босқичлари белгиланган:
1. Мақсадни белгилаш: муаммони, зиддиятни аниқлаш; топшириқларни ифодалаш.
2. Илмий-тадқиқотнинг мумкин бўлган вариантларини муҳокама қиилиш, кўзда тутилган стратегияларни солиштириш, методларни танлаш.
3. Ўқитувчининг маслаҳат берувчи кўмагида мустақил ўқиш ва билимларни фаоллаштириш.
4. Фаолият жараёнини ўйлаб чиқиш, мажбуриятларни тақсимлаш.
5. Илмий-тадқиқот: айрим топшириқларни бажариш, жойлаштириш ва ҳоказо.
6. Натижаларни умумлаштириш ва хулосалар.
7. Ютуқлар ва хатоларни таҳлил қилиш.


2.2.1 –расм “лойиҳалар услуби”ни ифодаловчи жараён схемаси.


Лойиҳа индивидуал бўлиши мумкин, аммо одатда ҳар бир лойиҳа бир гуруҳ талабаларнинг биргаликдаги мувофиқлашган ҳаракатлари натижасидир. Тўлиқ шаклда лойиҳа устида ишлаш 6 босқични ўз ичига олади .
Умуман лойиҳа устида ишлашда ўқитувчи:
- керакли манбаларни топишда талабаларга ёрдам беради;
- ўзи ахборот манбаси бўлади;
- бутун жараённи мувофиқлаштиради;
- талабаларни рағбатлантиради;
- талабалар лойиҳа устида муваффақиятли ишлашлари учун узлуксиз мулоқотни тутиб туради.
Лойиҳали таълимталабаларнинг ўзлари ҳақиқатан ўқишларини рағбатлантиради, чунки у:
- шахсга йўналтирилган;
- кўп сонли дидактик ёндашишлардан фойдаланади;
- ўзи рағбатлантиради, яъни ишни бажарган сайин унга қизиқиш ва жалб қилиниш ошиб боради;
- когнитив, аффектив ва психомотор соҳаларда барча даражаларда педагогик мақсадларга кўмак беради;
- ўз меҳнати маҳсулини кўраётган талабаларга қониқиш ҳиссини бахш этади [118].
Лойиҳали таълим – синф-дарс тизимига фойдали муқобил, лекин сира уни сиқиб чиқармаслиги керак.
Олий таълим муассасаси амалиётида ташқи ва ички алоқалар тизимида янги материал блокини ўрганиш мажбурий тартибда такрорлаш билан бошланиши керак. Бу талабалар орасида интилиш, имкониятлар, ютуқлар даражаси бўйича катта фарқлар борлиги билан изоҳланади. Функционал тизимнинг шаклланиш ва ривожланиш тизими меъёрда кечиши учун мавжуд функционал тизимни актуаллаштириш – талабаларнинг оператив хотирасига янги ўрганиладиган қуриладиган билимлар, маҳоратлар ва қадриятларни юклаш зарур бўлади. Мактаб амалиётида бундай кириш қисмида такрорлашнинг аҳамияти шунчалик каттаки, у алоҳида дарслар блокига ажратилган, аслида эса унга биринчи дарснинг вақт жиҳатидан энг катта бўлиши шарт бўлмаган элементи мос келади” [25].

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish