Муаллифлар
|
Компонентлар
|
тизимли
|
Функци онал-роцессуал
|
когнитив
|
културологик
|
технологик
|
коммуникатив
|
рефлексив
|
инновацион
|
оперативлик-семантик
|
қиймат-семантик
|
ҳиссий
|
мотивацион ва қадриятли
|
бошқарув
|
ижодий
|
Л.В. Иванова
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
+
|
|
|
|
|
|
Н.А. Гордеева
|
|
|
+
|
|
|
|
|
|
+
|
+
|
+
|
|
|
|
М.В. Гулакова
|
|
|
+
|
|
|
|
+
|
|
+
|
|
|
+
|
|
|
Г.И. Харченко
|
|
+
|
+
|
|
|
|
+
|
|
|
|
|
+
|
|
|
И.Ю. Малкова
|
|
|
+
|
|
|
|
+
|
|
+
|
+
|
|
+
|
|
|
Т.А. Парфенова
|
|
|
+
|
|
|
|
+
|
|
+
|
+
|
+
|
|
+
|
+
|
Р.В. Батурин
|
|
|
+
|
|
|
|
+
|
|
+
|
|
|
|
|
|
А.П. Суходимцева
|
|
|
+
|
|
|
|
|
|
+
|
+
|
|
|
|
|
Харченконинг фикрича, лойиҳа натижаларини шахснинг ўзи объектив баҳолаши муҳим ҳисобланади [30]. Шу муносабат билан, лойиҳалаш компетентлик компонентлари орасида рефлексив-баҳоловчи компонентни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Демак, лойиҳалаш компетентликнинг компонентлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
мотивацион-қадриятли компонент - лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини шахснинг англаши (муваффақиятли фаолиятга эътибор); фаолият жараёнида ташаббускорлик ва масъулиятни намоён этиш, лойиҳа фаолияти жараёнига ва натижаларига қизиқишни аниқлаш.
когнитив компонент - лойиҳали билимларининг мавжуд тизимини аниқлаш (лойиҳа тушунчасининг тузилиши ва амалга ошириш босқичларини аниқлаш; ижодий изланиш технологиясини билиш ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида жараённи оптималлаштириш; лойиҳа фаолиятининг жараёни ва якуний натижасига асосий талабларни тушуниш), касб ҳақида умумлаштирилган билимларнинг мавжудлиги .
фаолият компоненти - профессионал ва шахсий соҳаларда лойиҳа фаолияти қуйидаги асосларига таяниш: ахборот -таҳлилий, коммуникатив, инструментал, прогностик, тақдимот шакллари, профессионал ва шахсий ривожланиш соҳаларда лойиҳа билим ва кўникмаларини танлаб ишлатиш ва ижодий намоён қилиш қобилияти. фаолиятга жалб этилганлик ўлчови.
рефлексив - баҳолаш компонент – инсоннинг лойиҳа фаолияти жараёнида ўз хулқ - атвори ва ақлий фаолиятини баҳолаш қобилияти; профессионал ва шахсий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа фаолиятининг якуний маҳсулотини баҳолаш.
Лойиҳалаш компетентлик, биринчидан, бўлажак мутахассисларни рақобатдошлигини таъминлаш масалаларини ҳал этишда муҳим ўрин тутади, сабаби тахсил олувчилар таълими сифатини оширувчи педагогик лойиҳаларни тайёрлаш ва таълим жараёнига жорий этиш учун зарурий бўлган билим, қобилият ва шахс хислатлари йиғиндисини билдиради. Иккинчидан, педагогнинг лойиҳалаш компетентлиги лойиҳалаш фаолият самарадорлигини таъминловчи педагогик вазифаларни ҳал этиш шартларининг ўзгаришларига кўра ўзгарувчан, динамик, ўз вақтида тўғриланадиган компетенциялар мажмуасини билдиради. Умумий кўринишда у касбий амалиётда мавжуд бўлган лойиҳалаш фаолиятнинг амалга оширилиши тажрибасини натижавий қўллаш қобилияти ва тайёрлигида ифодаланади ва умумий касбий-педагогик компетентликнинг қисми бўлиб ҳисобланади, унинг шаклланиши бўлажак мутахассислар тайёргарлигининг барча асосий йўналишлари бўйича амалга оширилади. Учинчидан, лойиҳалаш компетентлик - ностандарт лойиҳалаш фикрлашнинг шаклланиши, инновацион педагогик стратегияларнинг эгалланиши юқори даражаси ва педагогик фаолият мазмуни, воситалари ва методлари, шартлари ўзгаришига мослашишга қаратилган лойиҳалаш қобилиятлар ва компетенциялар мажмуасини эгаллашнинг юқори даражасидир
Шундай қилиб, юқорида айтилган фикрлар асосида қуйидаги хулосага келамиз таълим амалиётига электрон таълим муҳитини жорий қилиш педагогик таъсир этиш синергизми феноменини таъминлайди. Бу феномен унинг таркибий қисмлари комбинациялашган хатти-ҳаракатлари натижаси сифатида талқин этилади. Ушбу феномен натижаси таҳсил олувчиларга қаратилган педагогик таъсир саналади. Бу таъсир кучи олий юқув юртида таҳсил олувчи бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларнини ўрганишига ижобий мотивацияни ривожлантириш, тегишли компетенциялар кластери когнитив-фаолият компоненти ҳамда рефлексив позицияни шакллантиришга қаратилган. Педагогик синергизм эффекти электрон ахборот таълим муҳитининг компенсаторлик каби сифатларига боғлиқ.
Касбий тайёргарлик моҳиятини қандай тушунишимиздан келиб чиқиб, электрон таълим муҳити таркибий-функционал тавсифларини таҳлил қилиб, биз шундай хулосага келдик, ушбу муҳитнинг педагогик потенциали қуйидаги ресурслар йиғиндиси билан белгиланади:
- мотивацион-адаптив: талабаларнинг психофизиологик ва индивидуал-шахсий сифатларини ҳисобга олиш; стимулловчи вазиятларни яратиш (муваффақият вазиятлари, рақобатлашув унсурларини жорий этиш); ҳамкорлик атмосфераси ва мулоқотли ишлашни таъминлаш;
субъектли: кейинчалик таҳрир этиш имкониятини қолдирган ҳолда талабага таҳсил олиш траекториясини мустақил танлаш ҳуқуқини бериш; таҳсил олишнинг профессионал йўналишини таъминлаш, электрон ўқитиш технологияларини қўллаш воситасида ўқув-билиш фаолиятини активлаштириш;
интегратив: умумкасбий ва ихтисосликфанлар мазмунини ўрганилаётган тушунчалар, предметлараро алоқалар умумийлигига асосланган профессионал билимлар унсурлари билан интеграциялаш; ўқитишнинг методлари, шакллари ва воситаларини интеграциялаш;
- бошқарув: оператив тескари алоқани амалга ошириш; талабаларнинг аудитория ва аудиториядан ташқари узлуксиз педагогик кузатувини таъминлаш.
Бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлашга электрон таълим муҳитининг ижобий таъсирини яхлит кўрар эканмиз, қайд этиш керак, шу билан бирга муайян қийинчиликлар ҳам мавжуд. Электрон ўқув материаллари сифати, методик материалларининг ишлаб чиқилмаганлиги, ўқитувчи ва таҳсил олувчиларнинг компьютер ва ахборот саводхонлиги даражаси, “билим ва билиш тажрибаси ўртасидаги узилиш”, эркин шахснинг мақсад қўйиши ва танлови иллюзияси, виртуал қарамлик, дастурий ва аппарат таъминотининг ишончлилиги, унинг функционал имкониятлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |