Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети



Download 2,89 Mb.
bet15/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Йирик блокли таянчлар ғояси. Унинг моҳияти шундан иборатки, педагоглар ахборотни уни ўрганиш жараёни билишга нисбатан, ишда ижодий ёндашишга нисбатан қизиқиш уйғотадиган, аксинча эмас, бир вақтнинг ўзида кўпроқ билимларни қамраб олиш имкониятини яратадиган ва оширадиган тарзда кодлайдилар. А.А. Остапенко (йирик блокли таянчлар модели муаллифи) ўқув билимларини график зичлаш жараёнининг учта босқичини ажратади:
1. Билимларни кодлаш.
2. Билимларни йириклаштириш.
3. Билимларни тузилмалаштириш.
Ҳар бир босқични батафсил кўриб чиқамиз:
1. Биноларни кодлаш – бу “алоҳида тушунчалар, таърифлар, омиллар, ҳодисалар, катталиклар ва ҳоказоларни маълум белгили кодлар ёрдамида қисқартириб ёзиш жараёни” [93].
Муаллиф ўқув билимларини кодлашнинг қуйидаги турларини ажратади:
1. Белгили:
1.1. Ҳарф-сўзли;
1.2. Логограммалар;
1.3. Рақамли-сонли;
2. Расмли кодлаш:
2.1. Пиктограммалар;
2.2. Иконик;
2.3. Символик;
2.4. Кроклар;
2.5. Рангли.
2. Билимларни йириклаштириш – “умумий ва фарқли хусусиятларини топиш, ўзаро алоқаларни аниқлаш, ахборотни бир бутунга жипслаштириш” [115].
Бирор-бир метод билан (визуал, семантик ёки таснифлаш йўли билан) ташкил этилган материал ташкиллаштирилмаган материалга қараганда анча яхши эсда қолади ва ёддан тикланади. П.М. Эрдниевнинг ортидан А.А. Остапенко ҳам йириклаштирилган дидактик бирликни элистор деб атайди.
Бу ерда А.А. Остапенко элисторлар яратишда ёрдам берадиган методларни ажратади:
1) жойлаштириш методи;
2) “илгак сўзлар” методи;
3) калит иборалар методи;
4) калит образлар методи;
5) каррали ёзиш;
6) формула;
7) мини матрица.
3. Билимларни тузилмалаштириш. У йирик блокли график таянчларни яратишдан иборат. Кодланган ва йириклаштирилган материалга яхлит шакл берилади, бу шакл ушбу билимларни энг кўп самара билан ўзлаштиришга имкон беради.
Йириклаштирилган ва тузилмалаштирилган материаллар у билан вариатив ишлашга имкон беради, бу эса, ўз навбатида, таълим самарасини оширади.
А.А. Остапенко йирик блокли график таянчларнинг қуйидаги турларини ажратади:
“1.Фреймлар (ингл. фраме – синч, рама) – ўқув материалини ташкил қилишнинг муайян мазмундаги кўргазмали асос (синч) қатор тизиладиган методи. Фрейм муҳимини ажратиб, билимни мустақил равишда ўзлаштиришга имкон беради. Ўқитувчи томонидан берилган “синч” [93]. шакли талабалар томонидан ишлаш давомида ўзгартирилиши мумкин

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish