Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


Муаллифлар "Лойиҳа" тушунчасининг маъноси



Download 2,89 Mb.
bet11/41
Sana25.02.2023
Hajmi2,89 Mb.
#914496
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
Диссертация

Муаллифлар



"Лойиҳа" тушунчасининг маъноси

И.Д. Чечель

интеллектуал фаолиятнинг энг кенг тарқалган тури [131]

В.С. Шубинский

бу синтетик тадқиқот усули [141]

Л. В. Моисеева

"Лойиҳани яратиш ва амалга ошириш бўйича фаолият, унинг асосини фикрлаш жараёни ташкил этади, унинг ҳаракатлари қарорлар қабул қилиш далилар ва операциялар муаммоларни ҳал қилиш ҳақидаги ҳукмлардир" [81]

Ҳ.А. Масюкова

ижтимоий -маданий ҳодиса [78]

А.М. Моисеевa, А.А. Хван

лойиҳалар яратишга қаратилган инсон фаолиятининг нисбатан мустақил тури [81]

Н.Ю. Пахомова

мақсадга эришиш, режалаштириш, муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва муаммони шакллантириш, муаммонинг мавжуд бўлиш шартларини ажратиб кўрсатиш, вазиятни ўзгартира оладиган ҳаракатлар тизимини аниқлаш кўникмаларига таянадиган мураккаб ақлий фаолият. [95]

В.А. Стародубцев, М.Г. Минин, Т.А. Костюкова, А.А. Веряев

инсон ҳаётининг турли соҳаларида лойиҳаларни бошқариш фаолияти, яъни. атрофдаги воқейликни ва ўзини ўзи ўзгартириш учун инсоннинг махсус ташкил этилган ижодий фаолияти [110]



Таҳлиллар шуни кўрсатадики, таълимдаги “лойиҳа” атамаси қандайдир назарий асосни, яъни хатти –ҳаракатлардан олдин келадиган башоратни кўзда тутади [95]. Аммо, у атроф -муҳитни ва ўзини ўзгартириш бўйича кейинги ҳаракатларни истисно қилмайди.
Н.Ю. Пахомова " лойиҳа " тушунчасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни қайд этган : "баъзан иштирокчилари катталар ва болалар бўлган таълим мақсадлари учун (ўқув лойиҳаси, лойиҳали ўқитиш) лойиҳа методии деб номланган таълим технологиясидан фойдаланадилар" [95]. Шунингдек, у лойиҳа методини қуйидагича таърифлайди: " ўқув лойиҳаси масаласини ҳал этишга йўналтирилган, ўзида муаммоли ёндошув, гуруҳли методлар, рефлексив, тақдимотли, тадқиқотчилик ва бошқа методикаларни бирлаштириган. шахсга йўналтирилган технологиялардан бири, таълим олувчиларнинг мустақил фаолиятини ташкил этиш усули ”[96].
Биз муаллифларнинг фикрига қўшиламиз ва лойиҳа методини турли соҳалардаги билимлар, турли хил ечимларнинг натижалари ва мумкин бўлган оқибатларини башорат қилиш, сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатиш кўникмаларидан фойдаланган таълим олувчиларни мустақил фикрлашга, муаммоларни ва уларни ҳал этиш йўлларини қидириб топишга ўргатиш методи сифатида қараймиз.
"Лойиҳа", "Лойиҳа фаолияти", Лойиҳалаш", "Лойиҳалар методи" тушунчаларини таҳлил қилиш жараёнида олинган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда "Лойиҳалаш компетенлиги” тушунчасининг семантик талқинини кўриб чиқамиз.
Кўпинча, педагогик тадқиқотлар ва бьевосита амалиётда, лойиҳа компетентлиги қуйидагича талқин этилади: талим олувчиларнинг лойиҳалар яратиш, мустақил тадқиқотларда ҳаракатни ташкил этиш, ҳал этилаётган лойиҳада маълумотларни қидириш ва топилган маълумотларни қидириш ва қўллаш. Компетентликнинг асосий мажбурий компоненти (унинг ўзига хослигидан қатъий назар) - бу фаолият ҳисобланади. Бизнинг тадқиқотимизда эса “лойиҳа фаолияти” иштирок этади.
"Лойиҳалаш компетентлиги" тушунчасининг семантик мазмуни турли муаллифлар томонидан турлича талқин этилган. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
И.О. Ваганова, М.Н. Гладков ва А.В. Трутановалар “лойиҳалаш компетентлик” ни бўлажак мутахассисда лойиҳалаш бўйича фикрлаш, фанлар ўртасида интегратив алоқаларни англаш, лойиҳа фаолияти ёрдамида мустақил таълим олишга, касбий ўсиш ва шахсий ривожланишга қобилиятлилик мавжудлиги сифатида тушунганлар” [23].
Е.М. Зайцева ва В.П. Смирнов " педагогика йўналиши бакалаврларнинг лойиҳалаш компетентлиги” деганда "бўлажак ўқитувчининг мотивлашган ҳоҳиши, турли хил таълимий, илмий ва ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни режалаштириш, ишлаб чиқиш, амалга ошириш, методик ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича мустақил ва ижодий фаолиятга тайёрлиги ва қобилиятлиги" тушунилади.[40;108].
Л. В. Иванова лойиҳалаш компетенликни лойиҳали билимлар, лойиҳа фаолияти шахсий тажрибасига ва қадриятли мўлжалларга асосланган, интегратив касбий-шахсий сифатлар”- деб тушунади [56].
Н.В. Кузмина "лойиҳалаш компетентлик" ҳақида фикр юритиб уни " лойиҳалаш кўникмаси, ўзи ёки бошқа биров кузатган ҳаракатларнинг натижаларини олдиндан кўра билишга қобилиятлилик” сифатида талқин этади [59].
А.А. Михайлов ва О.В. Воробъевлар эса "бўлажак технология ўқитувчисининг лойиҳалаш компетентлиги” тушунчасини қуйидагича таърифлайди: "лойиҳа фаолиятида амалга ошириладиган ва технологик ва педагогик соҳада мутахассиснинг касбий компетенцияларининг сифат жиҳатдан янгиланиши билан шартлашилган билим, кўникма ва тажрибанинг интегратив яхлитлиги” [79].
Г.Э. Муравёва "лойиҳалаш компетентлик" деганда "ўқув жараёнини лойиҳалашнинг моҳияти ва процедураси ҳақидаги назарий ва амалий билимларга асосланган лойиҳалаш кўникмалар тизими" ни тушунган [85].
Т.А. Парфенова “лойиҳалаш компетентлик” ни "лойиҳа фаолиятини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қобилиятлиликни ўз ичига олган мураккаб интегратив тушунча сифатида" таҳрифлайди [96].
А.П. Суходимцева ўқитувчиларнинг лойиҳалаш компетентлиги ўрганиб уни қуйидагича таърифлайди: "ўқитувчиларнинг асосий касбий компетентлиги, бир томондан, педагогик лойиҳалашнинг муваффақиятли тажрибасини (ўқитувчи лойиҳанинг мантиғида самарали профессионал фаолиятни амалга оширади) акс эттиради, бошқа томондан, доимий равишда ўзгариб бораётган таълим амалиёти шароитида талабаларнинг ҳаётий тажрибасини ривожлантиришга қаратилган ўзаро боғлиқ педагогик лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кетма -кетлиги сифатида муваффақиятли профессионал фаолиятни амалга оширишга тайёрлик ”[117].
Л.А. Филимонюк "лойиҳалаш компетентлик” ни "инсоннинг турли соҳалардаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда мустақил назарий ва амалий фаолиятга қобилияти ва тайёрлигида ифодаланадиган субъектнинг интегратив характеристикаси" деб тушунади.[126].
Тадқиқ қилинаётган тушунча таҳлили натижаларини инобатга олган ҳолда, биз бўлажак муҳандисда ривожланадиган лойиҳалаш компетентликни лойиҳали билимлар ва кўникмалар, аудитория ва аудиториядан ташқарида лойиҳа фаолиятини ташкил этиш тажрибаси ва уларга мотивацион-қадриятли мўлжал олиш, шунингдек, рефлексив-баҳолаш ҳаракатлари мажмуасини акс эттирувчи интегратив динамик характеристика сифатида тушунамиз.
Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, кўпчилик ҳолларда тадқиқотчилар лойиҳа компетентликни касбий компетенциянинг таркибий қисми сифатида қарайдилар. Бундай ҳолда, тадқиқотчилар томонидан таклиф этилган лойиҳалаш компетентликнинг компонентлари миқдор, мазмун ва функция жиҳатдан турлича (5 -жадвал).
Ўтказилган таҳлиллар асосида кўпчилик тадқиқотчилар асосан қуйидаги компонентларни ажратган деган хулосани чиқариш мумкин: фаолияти, когнитив, мотивацион-қадриятли ва рефлексив. М.В. Гулакова, Г.И.
1.3.2 –жадвал.
Лойиҳалаш компетентлиги компонентлари таркибининг тизимли таҳлил қилиш.






Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish