ФЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ФРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Физика-математика факультети
Меҳнат таълим йўналиши
3-К гуруҳ талабаси Аминова Замиранинг
Педагогика ва психология фанидан ѐзган
РЕФЕРАТИ
Мавзу:
Таълим методлари ва воситалари
Бухоро - 2014
МАВЗУ: ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ
I.ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ: ТУШУНЧА, ФУНКЦИЯ, ТАСНИФ
II. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ
III. ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИНИ ТАНЛАШ.
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Таълим методлари: тушунча, функция, тасниф. «Метод» сўзининг
юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби
маъноларни англатади. Филофосия луғатида ушбу тушунча умумий тарзда
«мақсадга эришиш усуллари»
1
дея шарҳланган.
Айни вақтда педагогик манбаларда «таълим методи» тушунчасига
берилган таърифларнинг хилма-хил эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Мазкур
ўринда уларнинг айримларини келтирамиз:
Шунингдек, таълим методларининг ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро
ҳамкорликдаги тартибли фаолиятлари усуллари эканлиги тўғрисидаги
фикрлар ҳам мавжуд.
«Таълим методлари дастлаб педагог онгида муайян йўналишдаги
фаолиятнинг умумлашма лойиҳаси тарзида намоѐн бўлади. Мазкур лойиҳа
амалиѐтга ўқитувчи ва ўқувчилар фаолиятининг ўзаро туташуви, ўқитиш ва
ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ѐки усуллар мажмуаси
сифатида жорий этилади. Метод бошқа шаклларда намоѐн бўлмайди, бунинг
боиси таълим методи ўзида умумий ҳолда фаолиятнинг дидактик моделини
ифода этади»
1
.
1
Философиский словарь. 5-изд. //Под ред. П.Т.Фролова. – Москва, 1987. – с. 278.
1
Ларнер И.Я. Дидактические основы методов общения. – Москва, Педагогика, 1981. – с. 35.
Таълим методи –
замонавий
даражада ўқув-
тарбиявий
мақсадларга
эришишга
йўналтирилган
педагог ва
ўқувчиларнинг
ўзаро боғлиқ
фаолият
усулларидир
(В.И.Загвязинс
кий)
Таълим методлари
– ўқув
жараѐнининг
мураккаб таркибий
унсури
(компоненти)
бўлиб, ўқитувчи ва
ўқувчи
фаолиятининг
барча
йўналишларини
ѐритишга хизмат
қилади, улар
ўртасида кўп
сонли алоқа ва
бо\ланишларни
юзага келтиради
(Г.И.Щукина)
Таълим методлари
деганда
ўқитувчининг
ўргатувчанлиги ва
ўқувчиларнинг
ўқув материалини
эгаллашга
йўналтирилган
турли дидактик
масалалар ечимини
топишга оид ўқув-
билиш
фаолиятларини
ташкил этиш
усуллари
тушунилади
(И.Ф.Харламов)
Таълим
методи –
белгиланган
мақсадга
эришишни
таъминловчи
алгоритм
лаштирилган,
муайян
мазмунга
эга
щаракатлар
тизимидир
(П.И.Подласый)
«Таълим методи» тушунчасининг моҳиятини ѐритувчи қарашлар
1.
Қайд этилаѐтган тушунча моҳиятини тўлақонли ѐритувчи
таърифни аниқлашга бўлган уриниш бугун ҳам давом этяпти, янги-янги
таърифлар илгари сурилмоқда. Бироқ, «таълим методи» тушунчаси
моҳиятини ѐритишга нисбатан турлича қарашларнинг мавжудлигига
қарамай, уларни ўзаро яқинлаштирувчи умумийлик мавжуд. Аксарият
муаллифлар «таълим методлари ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини
ташкил этиш усуллари» деган қарашга ѐн босадилар. Демак, таълим
методлари таълим жараѐнида қўлланилиб, унинг самарасини таъминловчи
усуллар мажмуидир.
Таълим методлари таълим мақсадини ѐритишга хизмат қилади, у
ѐрдамида таълим мазмунини ўзлаштириш йўллари ифода этилади, ўқитувчи
ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳаракати, хусусияти акс эттирилади.
Метод, бир томондан, таълим мақсадига эришиш воситаси сифатида
намоѐн бўлса, бошқа томондан, бошқарилувчан ўқиш фаолиятини амалга
ошириш шарти ҳисобланади.
Таълим методлари доимо у ѐки бу ўқиш воситалари ѐрдамида жорий
этилади, шу боис уларнинг ўзаро шартланганлигини таъкидлаш жоиз.
Таълим методи тузилмаси чизмада қуйидагича намоѐн бўлади
(М.Н.Скаткин қарашларига кўра):
Чизмадан англаниб турибдики, таълим методи тузилмасида
қуйидагилар ажралиб туради: мақсадли таркиб; фаолиятли таркиб; таълим
воситалари.
Табиийки, умумий ҳолда эришилган натижа ҳар доим ҳам
ўқитувчининг дарс бошида белгилаган мақсадига мос келавермайди. Таълим
мақсади ўқитувчи ва ўқувчилар фаолияти асосида, шунингдек, таълим
воситалари ѐрдамида натижаланади, ушбу жараѐнда аниқ мақсадга
йўналтирилган механизм ишга тушади. Таълим тизимлари мақсадга эришиш
жараѐнида бош халқа айнан қандай ва қайси механизм асосида ҳамда мавжуд
Do'stlaringiz bilan baham: |