III БОБ. ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ МЕТОДИКАСИ
3.1. Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлашда тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш
Тадқиқот даврида техника йўаналиши олий таълим муассасаларида тайёрланаёиган бўлажак муҳандисларнинг ткасбий фаолиятга тайёргарлик жараёнининг назарий асосларига таянган ҳолда тажриба–синов ишларини ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тажриба-синов ишларини ташкил этишдан кўзланган мақсад – электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш имконини берувчи педагогик шарт-шароитлар ва воситалардан самарали фойдаланиш даражасини аниқлашдан иборат.
Тажриба-синов иши вазифаларига қуйидагилар киради:
Тажриба-синов майдони этиб белгтлданган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларни касбий фаолияти мазмунини ёритувчи ўқув-меъёрий ҳужжатларни (ДТС, малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари ва бошқаларни) тизимли таҳлил қилиш асосида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича назарий маълумотларни ўрганиш, умумлаштириш.
Анкета сўровлари ёрдамида тажриба-синов майдони этиб белгиланган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик жараёнида касбий билимлар аҳамиятини билиш ҳақидаги маълумотларни аниқлаш.
Бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлашда электрон таълим муҳғитининг ўрни ва ролини ҳамда заруриятини асослаш.
Электрон таълим муҳитида умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш негизида бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлаш таъсир даражасини, уларнинг мустақиллиги ва ижодий фаоллигини ривожлантиришни аниқлаш кўзда тутилган.
6.Тажриба - синов ишини якунлаш ва натижаларни қайта ишлаш.
Тажриба-синов иши давомида қуйидаги методлар қўлланилди:
- назарий; илмий ва методик адабиётларни ўрганиш, таҳлил қилиш, синтез, моделлаштириш, умумлаштириш, таққослаш;
- эмпирик; меъёрий ҳужжатларни таҳлил қилиш, педагогик кузатиш, суҳбат, анкета сўрови, тажрибани умумлаштириш, маълумотларни математик-статистик қайта ишлаш, фаолият натижаларини таҳлил қилиш.
Таклиф этилаётган электрон таълим муҳити модели бўлажак муҳандисларнинг умумкасбий фанларни бўйича лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришга қаратилган бўлиб, уни келгусида таълим амалиётига мослаштириш ва жорий этиш мақсадида тажриба-синовдан ўктазиш ўринли деб топилиб, бунинг учун эса педагогик тажриба-синов ишлари ташкил этилди
Тажриба-синов иши Самарқанд архиектура-қурилиш институти, Тошкент архитектура-қурилиш ва Жиззах политехника институти негизида “Архитектура ва қурилиш” соҳаси бўйича, 5340200– “Бинолар ва иншоотлар қурилиши” таълим йўналишида амалга оширилди. Унда 275 нафар талаба ( шундан 138 нафари тажриба ва 137 нафари назорат гуруҳи) қатнашди.
Тажриба-синов иши уч босқичда 2017-2018, 2018-2020, 2020-2021 йиллар мобайнида амалга оширилди.
Таълим муассасаларини танлаш қуйидаги омилларга асосланди. Бу тажриба-синов майдони этиб белитлданган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш имконини берувчи электрон таълим муҳитини яратиш ва қўллаш соҳасидаги инновацион ишланмалар қўллаб-қувватланиши; уларда моддий база ва педагогик шарт-шароитлар мавжудлиги, ўқув жараёнининг компьютер таъминоти етарли даражада эканлиги.
Тажриба-синов ишларини олиб боришда қуйидагилар аниқланди: талабаларнинг ўқув фаолиятга мотивацияси; талабалар томонидан умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билим ва кўникмаларнинг эгалланиши; умумкасбий фанларида олинган билим ва кўникмаларни қўллаш; умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича қолдиқ билимлари; талабаларнинг умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўрганишга муносабати.
2017-2021 йиллар давомида ўтказилган асословчи тажриба-синов иши босқичида бўлажак муҳандисларни умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўзлаштиришда лойиҳалаш фаолиятга тайёрлаш муаммосининг мавжуд ҳолати ўрганишга қаратилган педагогик фаолият ташкил этилди.
Бу босқичда қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:
- бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда қўлланилаётган малака талаблари, ўқув режа, фан дастурлари ва ўқув адабиётлари, ўқув устахоналарининг моддий-техник базаси таҳлил қилинди;
- 5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларни умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича касбий фаолиятга тайёрлаш ҳолати текширилди; шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган олий таълим имуассасалари битирувчиларининг касбий тайёргарлик ҳолати (билимлари) таҳлил қилинди;
- умумкасбий ва ихтисослик фанлари ўқитувчилари ва бўлажак муҳандислардан интервью олинди ва улар билан тадқиқот муаммосига оид сўровномалар ўтказилди;
- 5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлашда электрон таълим муҳитини қўллашнинг мазмун-моҳияти, дидактик имкониятлари ва методикасини танлаш тамойилларининг тузилмаси ишлаб чиқилди ҳамда амалга оширилди.
-5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналиши бўйича таълим олаётган биринчи ва иккинчи босқич талабаларининг ўқишга мотивацияси даражасини аниқлаш учун анкета-дан фойдаландик. Талаба нафақат тўғри жавобни танлаши, балки унинг аҳамиятини ҳам баллар орқали баҳолаши керак.
Умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўрганишдан олдин, талабаларнинг лойиҳа, лойиҳа фаолияти, лойиҳа методига оид дастлабки билим ва кўникмалари, кириш назорати ёрдамида, тест топшириғи асосида аниқланди.
“Умумкасбий тайёргарликни кўриш натижасида сиз қандай лойиҳалаш кўникма ва малакаларига эга бўлдингиз” - деган саволга 84 % талаба ва 7 % ўқитувчи қуйидагича жавоб беришган.
Бажарилган топшириқ натижалари бўйича талабалар икки гуруҳга ажратилди: биринчи гуруҳни фан материалини ўрганишга тайёр бўлганлар (бу гуруҳ талабаларининг билимлари даражаси 50% дан юқори) талабалар ташкил этди; иккинчи гуруҳни қўшимча шуғулланиш зарур бўлган талабалар ташкил қилди (бу гуруҳ талабаларининг билими даражаси 50% дан паст).
Касбий билимларнинг умумий аҳамиятини тушунишини аниқлаш мақсадида талабалар билан ўтказилган анкета сўрови натижалари таҳлил қилиниб, зарур хулосалар чиқарилди.Сўровда иштирок этган бўлажак касбий фанлар ўқитувчиларининг кўпчилиги қўйилган саволларга жавобларни асослашда катта қийинчиликни ҳис қилишган (улар ўз муносабати ёки фикрини ифодалаши керак эди). Жумладан “Умумкасбий тайёргарлик сизнинг лойиҳалаш компетентлигингизни ривожланишингизга имкон берадими ва қандай қилиб” - деган саволга сўровда иштирок этганлар 16,6% мазмун орқали, 17,4% - ўқув машғулотларини ташкил этиш орқали, 66,2% - мустақил иш орқали деб, жавоб беришган.
Асословчи тажриба-синов иши натижалари, қаралаётган муаммо бўйича адабиётларни ўрганиш ва таҳлил қилиш бизга тадқиқот муаммосини тавсифловчи қатор зиддиятларни аниқлаш имконини берди ва бу тадқиқот мавзусининг долзарблигини тасдиқлаш ҳамда бўлажак касбий фанларўқитувчисини касбий фаолиятга тайёрлаш моделини, шунингдек умумкасбий ва ихтисослик фанлари материаллари асосида уларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлаш методикасини ишлаб чиқишга асос бўлди.
Тажриба - синов ишининг асословчи босқичида бошланғич ахборотни олиш учун биз анкета - сўрови методидан фойдаландик . Олинган натижалар талабаларда умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича эгалланган асосий билимлар, таълим жараёнини самарали ташкил этиши учун етарли эмаслигини кўрсатди.
Тажриба-синов ишининг асословчи босқичи натижаларини таҳлил қилиш қуйидаги ҳулосаларни чиқариш имконини берди: талабалар етарлича юқори даражада ўқишга мотивацияга эга; аммо уларда касбий билимларнинг кириш назорати натижалари паст эканлиги талабалар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастури ҳажмида етарлича базавий тайёргарликга эга эмаслиги (математика, физика, чизмачилик бўйича), шунингдек олий таълим муссасаларда таълим олишнинг бошланғич босқичида, бўлажак касбий фаолиятга тайёргарлик умумкасбий ва ихтисослик фанларининг ўрни ва аҳамиятини аниқ ва равшан тасаввур қила олмаслигидан далолат беради.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, ўқитишнинг анъанавий шакллари эндиликда замонавий таълим жараёнини ташкил этиш масалаларини (масалан, электрон ва масофовий таълимда) тўла ҳал этишга қодир эмас. Шундай қилиб, таълим ва тарбия жараёни самарадорлигини ошириш учун электрон таълим муҳитини яратиш ва уларни анъанавий педагогик технологиялар билан уйғунлаштириш вужудга келади.
Шундан келиб чиқиб, ўрганаётган муаммода, биз 5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналишининг (ДТС, малака) талабларига ва ўтказилган анкета сўрови натижаларига асосланиб, умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикасининг олий таълим муассасаларидаги ҳозирги ҳолати, келгусида лойиҳалаш фаолияти учун зарур бўладиган минимал умумкасбий билимларни эгаллашларини таъминлай олмаслигини аниқланди.
Анкета сўровида иштирок этган олий таълим муассасалари 5340200- Бино ва иношоатлар йўналишида дарс бераётган кўпчилик ўқитувчилар (78%) умумкасбий фанлар, шу жумладан талабаларга “Қурилишда ахборот технологиялари” ўқув курси бўйича ўқув материаллари етарлича мураккаблик қилади, деган фикрга келишган. Ўқитишнинг анъанавий жараёнлари бугунги куннинг инновацион шароитларга мос келмайди.
Тажриба-синов ишининг асословчи босқичида олинган маълумотларга асосланиб, биз шакллантирувчи тажриба ишлари ўтказишга киришдик (2018 – 2019 ўқув йиллари) давомида амалга оширилди.
5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналиши да умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича машғулотларни ДТВлардан фойдаланишда бир омилли метод афзал ҳисобланади. Бу ҳолда асосий методика таълим олувчиларни тажриба ва назорат гуруҳларига ажратишни назарда тутади.
Тажрибада 5340200- Бино ва иншоатлар қурилиш йўналишининг учинчи ва тўртинчи курс талабалари иштирок этишди.
Тажриба-синов гуруҳларида талабаларни лойиҳавлаш тфаолиятига тайёрлаш электрон таълим муҳитида, назорат гуруҳларида эса машғулотлар анъанавий шаклда ташкил этилди.Ўқув жараёни графигини бузмаслик, талабалар учун қўшимча вақтни талаб қилмаслик ҳамда компьютер синфларининг катта юклама билан ишлаётгани боис тажриба-синовлар режадаги машғулотлар доирасида ўтказилди. Тажриба натижаларига таъсир этиши мумкин бўлган омиллардан яна бири, тажриба-синов ва назорат гуруҳлари талабаларининг бошланғич тайёргарлиги даражасидаги фарқлар ҳисобланади. Муайян ўқув курси бўйича дастлабки машғулотни ўтказишдан олдин биз кириш назорат тестини ўтказдик, унинг кўрсатишича, ҳар икки гуруҳ талабаларининг бошлағич тайёргарлиги даражаси деярли бир хил, бу ҳол гуруҳлар таркибининг тасодифий танланиши билан изоҳланади.
Таълим жараёнини таҳлил қилиш умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўзлаштириш натижалари (ўқув материалларини эгаллаш, умумлаштирилган намунавий масалаларни ечиш лабаротория ишларини бажариш ва ижодий лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқалар) бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлашни амалга ошириш мумкинлиги ва мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса чиқаришга асос бўлди.
Шакллантирувчи босқич давомида умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитиш методикаси қайта ишлаб чиқилди ва зарурий тузатишлар киритилди. Ўқитишнинг шакл ва методлари, ўқув жараёнини ташкил этишга ёндашувлар аниқланди, ўқув курсларини ўрганишнинг модулли технологияси учун дидактик материаллар вариантлари яратилди; лаборатория ишлари мажмуаси ишлаб чиқилди, умумлашган намунавий масалалар мажмуаси яратилади, ижодий лойихалар мавзулари аниқланди, талабалар ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг турли шаклларининг оптимал бирикмасини излаш амалга оширилди; талабаларнинг мустақил ишлари учун топшириқлар тизими тузилди; тест топшириқлари вариантлари ишлаб чиқилди; умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўрганишда бўлажак муҳандисларникасбий фаолиятга тайёрлашнинг самарадорлигини ташхислаш мезонлари аниқланди.
Ўрганилаётган ахборот ҳажмининг бир хиллиги, яъни ҳар икки гуруҳга ҳам бир хил дидактик вазифаларнинг қўйилиши тажриба-синовни ўтказишнинг доимий шарти ҳисобланди.
Тажриба-синов гуруҳларида талабаларнинг лойиҳалаш фаолиятга тайёргарлиги электрон таълим муҳитида муаллиф томонидан таклиф этилган ва синовдан ўтказилган методлар ва электрон таълим ресурслари асосида амалга оширилди, фан ўқитувчисининг фаолияти эса электрон таълим ресурсидаги визуал материалларнинг мазмунини изоҳлаш ва талабаларнинг ўқув фаолиятини мониторинг қилишдан иборат бўлди.
Ўқув жараёнининг вазифалари ва ўрганилаётган мавзунинг хусусиятларига мувофиқ, талабалар матнли ахборотлар ва кўргазмалиликнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланишди: виртуал моделлар (қурилиш материаллари ва жиҳозлари); тасаввурий (расмлар); белгили (схема, жадваллар), анимациялар, виртуал лабораториялар. Алоҳида мавзулар ўрганилганидан сўнг билимларни ўзлаштириш даражаси тест синови орқали аниқланди.
Агар талабаларнинг билимлар даражаси етарли бўлса (70 % ортиқ), электрон таълим ресурси талабага фан бўйича кейинги мавзуни ўрганишга, лаборатория - амалий ишларни ёки лойиҳа топшириқларни топшириқларни бажаришга рухсат беради. Лаборатория-амалий ишлар аввал электрон таълим ресурсида виртуал ҳолда ўтказилади. Жиҳозлар бўйича малакалар виртуал ҳолда ўзлаштирилганидан сўнг талабага реал жиҳозлар билан амалий машғулот ва ўқув лабораториясида ишлашга рухсат берилди. Агар талаба машғулотни ўтказиб юборса ёки қайсидир ўқув материалини тўлиқ ўзлаштира олмаса, олий таълим муассасаси серверида фойлаштирилган электрон таълим ресрусидан фойдаланиб, ишни мустақил бажаради. Назорат гуруҳи талабаларидан фарқли равишда электрон таълим ресурси билан амалларни мустақил бажариш, керакли билимларни излаш, билиш фаоллиги эҳтиёжини шакллантириш, касбий-педагогик вазифаларни ҳал қилиш кўникмаларини таъминлайдиган интегратив топшириқларни бажаришди. “ Қурилишда ахборот технологиялари” фанини ўрганишда электрон таълим ресурсини қўллаш орқали амалга оширилган тажриба–синов ишлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва фан ўқитувчилари томонидан маъқулланди. Билим ва кўникмаларнинг ўзлаштирилишини назорат қилиш учун анъанавий тестлардан фойдаланилди, улар фаннинг алоҳида мавзулари ўрганилиб бўлингандан кейин қўлланди. Тажриба-синов ва назорат гуруҳларига таклиф қилинган тестлар ўхшаш бўлиб, улар ўқув материалини ўзлаштиришнинг айни бир хил босқичларида киритилди. Улар электрон кўринишда электрон таълим ресурсининг компонентларидан модулларидан бири сифатида тақдим этилди, назорат гуруҳига тестлар қоғоз шаклида берилди.
Электрон таълим ресурслари қуйидагиларни амалга ошириш имконини берди:
- бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришнинг оптимал вариантини танлаш имконияти борлигини аниқлаш;
-ишлаб чиқилган электрон таълим ресурслари ва таълим технологиялари асосида олий таълим муассасалари ДТС, малака талабларида белгиланган даражада талабаларни лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш;
- олий таълим муассасаларида умумкасбий ва ихтисослик фанлари фанларини ўқитишнинг компьютерли вариантини жорий қилиш, ўқув жараёнини ташкил қилишда вақт тежалиб янги ўқув маълумотларни тежалган вақт ҳисобига бериш мумкинлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |