Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/139
Sana04.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#634812
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139
а
га, кубнинг диагонали 
b
га тенг. Унинг 
ҳажмини топинг.
12.
Агар кубнинг қирраси 
а
бўлса, В
1
ABD пирамида ҳажмини топинг. 
13.
В
1
ABD пирамида ҳажми
 а 
га тенг бўлса, куб ҳажмини топинг. 
Бу каби масалаларни яна давом эттириш мумкин. Бундай масалаларни 
мунтазам ечиш орқали ўқувчиларнинг фазовий тасаввури ривожланиб 
боради.
Адабиётлар 
1.
Погорелов А.В. Геометрия: Ўрта мактабнинг 7 - 11-синфлари 
учун дарслик.-Русча 1-нашрга мувофиқ ўзбекча 4-нашр. – Т.:Ўқитувчи,1994.
2.
Жуманиёзов Қ.С. Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг геометрик 
тасаввурини ривожлантириш методикаси. Дисс. … пед. фан. ном. – Т., 2001 
йил, 122 б.
3.
Geometriya: akademik litseylar uchun darslik/ I.Isroilov, Z.Pashayev; 
2-nashri. – Toshkent: “O’qituvchi” NMIU, 2010. II qism. 248 b. 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
256 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ БЕРИШДА МЕНТАЛ ХАРИТАЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ 
 
Саттарова Б.Дж. 
Низомий номидаги ТДПУ доценти, п.ф.н. 
Мамлакатимиз инновацион ривожланиш йўлида шиддат билан 
ривожланиб бораётган бир даврда келажагимиз давомчилари бўлмиш 
ёшларни, уларнинг билим ва кўникмаларини хорижий таълим стандартлари 
асосида шакллантириш, замонавий аниқ мезон ва талаблар асосида баҳолаш 
тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 
7 февралдаги ПФ-4947-сонли фармони билан тасдиқланган “2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида Ўзбекистонда таълим 
сифатини баҳолашда янгича мониторинг тизимини халқаро баҳолаш 
дастурлари 
ёрдамида 
аниқлаш 
ва 
қиёслашга 
асосланган 
тизим 
шакллантирилмоқда.
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш, 
мавжуд тизимни қиёсий ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли 
йўналишдаги халқаро ва хорижий ташкилотлар, агентликлар, илмий-тадқиқот 
муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, таълим сифатини баҳолаш 
бўйича халқаро лойиҳаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб 
берадиган муносиб миллий баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим 
аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги давр таълим тараққиёти янги йўналишдаги инновацион 
фаолиятни майдонга олиб чиқди.
Бугунги педагог ходимнинг инновацион фаолияти таҳлили янгилик 
киритишнинг 
самарадорлигини 
белгиловчи 
муайян 
меъёрлардан 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
257 
фойдаланишни талаб қилади. Бундай меъёрларга - янгилик, мақбуллик, юқори 
натижалилик, оммавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш 
имкониятлари киради. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти ўз ичига янгиликни таҳлил қилиш 
ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва концепциясини 
шакллантириш, ушбу режани амалга ошириш ва таҳрир қилиш, 
самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. 
Инновация 
жараёнлари, 
уларнинг 
функциялари, 
ривожланиш 
қонуниятлари, механизмлари ва уни амалга ошириш технологиялари, бошқа-
риш тамойилларининг педагогик асосларини ўрганиш олий таълим жараёнини 
замонавий педагогика ва фанлар ютуқлари асосида жаҳон стандартлари 
даражасида ташкил этиш имконини беради.
Педагогнинг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор 
шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг теран мулоқоти ва фикрларига 
нисбатан турли ҳолатларда креатив ёндашиш, мавзуни кенг қамровли ёритиб 
бера олиш, фан ичи ва фанлар аро интеграцияга таянган ҳолда маълумотларни 
ёритиб бериши муҳим ахамият касб этади. Бунинг натижасида педагогнинг
ўз билим ва илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мотивларга қай 
даражада эга эканлиги кўринади. 
Шундай экан, таълим муассасалари педагоглари ва бўлажак ўқитувчилар 
томонидан ўқувчилар саводхонлигини ошришга қаратилган янги инновацион 
ўқитиш усулларини қўллашлари зарурдир. Бунинг учун билиш, тушуниш, 
таҳлил қилиш, синтез қилиш ва хулоса қилишга оид материалларни бериб 
бориш ва мавзуни тушунтиришда унга атрофлича ёндошиш, уни таҳлил ва 
синтез қила олиш муҳим ахамият касб этади. Бугунги кунда шундай 
инновациялардан бири таълим беришда “Ментал харита”лардан 
фойдаланишдир. 
Ментал харитаси луғатда - алоқа диаграммаси, интеллект харитаси, онг 
харитаси ёки ассоциатив харита сифатида ҳам танилган - диаграмма шаклида 
график ноталар ёрдамида тушунчаларни тузиш усулидир. 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
258 
Ментал харита дарахт диаграммаси ёки кластер диаграммаси шаклида 
амалга оширилади, унда марказий тушунча (контекст) ёки ғоядан келиб 
чиқадиган бўғимлар билан боғланган сўзлар, ғоялар, вазифалар ёки бошқа 
тушунчалар тасвирланган бўлади (1-расм).
1-расм. Ментал хаританинг тузилиши 
Ментал хаританинг диаграммалари турли хил шаклларда ва дастурларда 
яратилиб, у таълим бериш, тушунтириш, турли хил мураккабликдаги 
лойиҳаларни режалаштириш ва ишлаб чиқиш, интеллектуал қобилиятларни 
ривожлантириш, билимларни умумлаштириш ва тузатиш, органограммалар 
тузиш ва режалаштиришда тармоқли схемалар кўринишида қўлланилади (2-
расм). 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
259 
2-расм. “Босим” тушунчасини ментал харитада очиб берилиши 
Ментал 
харитадан 
фойдаланишнинг 
афзаллиги 
шундаки, 
маълумотларнинг тузилиши ва диаграммага киритилган билимлар тўғрисида 
умумий тасаввурга эга бўлиш қулайлигидир. 
Ментал харитасидан фойдаланишнинг қулайлиги шундаки, уни чизиш 
учун қоғоз ва қалам етарлидир. Ментал харита турли кўринишларда, дид 
билан жиҳозланади. Бугунги кунда ментал хаританинг мукаммал 
кўринишларини яратиш учун бир нечта дастурий маҳсулотлар хам яратилган 
бўлиб, 
булар 
сирасига: 
бепул 
дастурий 
воситалардан 

Dia, FreeMind, GitMind, MindMup, yEDдар, пулликларига - Edraw 
Max, Lucidchart, Microsoft Visio, MindManager, MindMeister, XMind ларни 
киритиш мумкин 
Шундай қилиб, ментал хариталардан фойдаланиш орқали, мавзуни кенг 
қамровли, фанлараро боғлиқликда, қаралаётган масаланинг амалий аҳамияти 


Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель 
260 
ёритилган ҳолда тушунтириш мумкин. Бу орқали ёшларда касбга қизиқиш, 
мавзуни тўла тушуниш ва фикр доирасини кенгайишига олиб келиш мумкин. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish