БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
Юнусова Д.И.
Низомий номидаги ТДПУ профессори, педагогика фанлари доктори
Жаҳонда ёшларнинг математик саводхонлиги, математика таълими
сифат-самарадорлигига алоҳида урғу берилмоқда. Республикамиз олий
таълим муассасаларига ёшларни қабул қилишда математикадан тест
синовининг мажбурий этиб белгиланганлиги, 15 ёшли ўқувчиларнинг ҳалқаро
баҳолаш дастурлари асосида математик саводхонлиги даражасини аниқлашга
қаратилган жараёнлар, 2020 йилнинг “илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили” деб эълон қилиниб, аниқ ва табиий фанлар соҳасини
ривожлантириш ишлари, бир қатор муаммоларни ҳал этишни талаб этмоқда.
Таълим соҳасининг модернизацияси бугунги кундаги профессор-
ўқитувчиларнинг маҳоратига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан ёш кадрни касбий
тайёрлаш жараёни масалаларига эътибор қаратсак.
Ёш педагог кадрни шакллантириш ва тарбиялашга таъсир этувчи айрим
масалалар:
2021 йилга режалаштирилган халқаро баҳолаш дастурлари
синовларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, олинадиган натижалар
асосида бугунги кунда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг касбий
тайёргарлигини аниқ, мақсадли параметрлар асосида такомиллаштириш.
10-11-синфлар, айниқса, рус, инглиз тилида дарс берадиган аниқ ва
табиий фан ўқитувчиларига бугунги кунда эҳтиёж юқори. (Бу масалани
педагогика олий таълим муассасаларида ўзбек, рус тилида ўқитиладиган
гуруҳлар негизида 3-семестрдан ўзбек, рус, инглиз тилида ўқитиладиган
гуруҳларни ташкил этиш, она тили бўлмаган тилда ўқув машғулотлари олиб
Аниқ фанларни ўқитишни модернизациялаш: инновацион таълимнинг янги моделлари ва амалиёти, 2020 йил 17 апрель
4
борувчи ўқитувчилар меҳнатини сифатига яраша табақалаштирилган моддий
рағбатлантириш механизмлари асосида бир карра ҳал этиш мумкин).
бўлажак ўқитувчининг предмет ва методик тайёргарлиги мазмуни, уни
шакллантириш механизмларини такомиллаштириш (кредит-модуль тизимига
ўтиш жараёнида мавжуд ютуқларни сақлаб, камчиликларимизни бартараф
этиш имконияти бор. Кўп мунозараларга сабаб бўлаётган ўқув фанларининг
сони, фундаментал ва методик фанларга ажратиладиган соатлар, маъруза ва
амалий машғулотлар мақбул нисбатини ҳал этиш, мажбурий ва танлов
фанлари мазмунини мактаб эҳтиёжларига мослаштириш в.б.).
узлуксиз математика таълими жараёнини таълим олувчиларда таянч,
фанга оид, касбга оид компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга
хизмат қилувчи дастур, сифатли ўқув-услубий адабиётлар билан таъминлаш.
педагогика олий таълим муассасаларининг математика, математика
ўқитиш методикаси рукнидаги ўқув фанлари ўқитувчиларининг педагогик
компетентлигини такомиллаштириш.
Педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг санаб
ўтилган ва улардан ташқари яна бир қатор муаммолари мавжудки, улар яҳлит
бир зажирнинг ҳар бири ўз ўрнида муҳим бўлган ҳалқалари. Биз олий
таълимни ривожлантиришда бирортасини четлаб ўтолмаймиз.
Республикамизнинг бир қатор университетлари қошида педагогика
институтларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу педагог
кадрларга бўлган эҳтиёж ва эътибор, албатта.Классик университетлар
дастурларида ўқув фанлари мазмунида илмийлик тамойилининг устун
туриши табиий ҳол. Лекин бу университетлар бакалавриат таълим
йўналишлари битирувчиларининг аксарияти таълим муассасаларида
педагогик фаолият олиб борадилар. Бу ҳолатни инобатга олиб, математика
ўқитувчиси математик илмий-назарий пухта билимга эга бўлиши
лозимлигини эътироф этган ҳолда, 5-семестрдан талабалар иқтидори,
қизиқишлари, келгуси касбий фаолияти прогнозларидан келиб чиқиб, талаба
Do'stlaringiz bilan baham: |