Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути



Download 1,21 Mb.
bet45/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

7.5. Натуравий синов


Экплуатация қилинаётган бино ва иншоотларни текшириш ишлари қурилиш конструкцияларининг юк кўтариш қобилиятини янада аниқроқ белгилаш мақсадида кузатув-текширув ишларининг сўнгги босқичларида экспериментал тадқиқотлар сифатида конструкциялар ва уларнинг муҳим қисмларини натуравий синовдан ўтказилишини тақозо этади.
Текширув жараёнида бундай босқични амалга ошириш, конструкциянинг ҳақиқий кучланганиш-деформацияланиш ҳолатидан ҳамда деформация ва кучланишнинг ўзгариши кўрсаткичлари ҳақида зарур маълумотлар беради.
Ишлаб чиқариш шароитида синовларнинг ўтказилиши юк кўтариш қобилияти, устиворлик, дарзбардошлилик ва деформацияланиш каби конструкцияни асосий кўрсаткичларни аниқлашдан иборат. Бу синовларда конструкция тўлиқ бузилиш ҳолатигача олиб борилади.
Янги конструкцияларни синаш илмий-тадқиқот институтларининг лабораторияларида олиб борилиб, илмий янгилик сифатида уларнинг архитектуравий ёки конструктив шакллари бўлиши мумкин. Бундай синовлардан олинган натижалар фан-техника ютуқларини қурилиш соҳасига татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Янги конструкцияларни синаш, ҳисоблаш усулларининг ривожланишида ҳам аҳамиятлидир.
Методик нуқтаи назардан натуравий синов учта асосий белги билан фарқланади: ташқи таъсирлар характери, синалувчи объектнинг схемаси ва синовдан кўзда тутилган мақсад.
Ташқи таъсирлар характери бўйича синов статик ёки динамик юклар остида синалиши билан фарқланади. Биринчи ҳолатда конструкция қўзғалмас юклар билан юкланиб, аста-секин юк миқдори ошириб борилади. Динамик синов эса мураккаб қонуният асосида ўзгарувчи динамик таъсирлар остида амалга оширилади.
Конструкциянинг деформацияланиш схемаси бўйича қуйидаги синаш объектлари бўлиши мумкин: чизиқли, текис ва фазовий.
Синов олдига қўйилган мақсадларга кўра қуйидаги асосий ишларни келтириш мумкин:

  • конструкцияниниг ҳақиқий ҳисобий моделини аниқлаш;

  • дефектли ҳолатларнинг мавжуд конструкцияларга таъсири даражасини уларни кучайтириш ёки таъмирлаш ишларини аниқлаш мақсадида ўрганиш;

  • конструкциянинг юк кўтариш қобилияти, дарзбардошлилик ва деформацияланишини аниқлаш (синов бузилгунча давом эттирилади).

Умуман конструкцияларни оддий ишчи холатда ёки демонтаждан кейин синаш мумкин. Биринчи ҳолатда, синов конструкцияни бузилишигача олиб борилмайди, солқилигини, оғиш бурчакларини, дарз ҳосил бўлишини ҳисобий юклар билан назорат қилиб ва олинган маълумотларга асосланган ҳолда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини аниқланади. Конструкцияни демонтаж қилиб, синаш ҳолати кам учрайди. Бундай имконият асосан реконструкция жараёнида, бино қисмларини ажратиш вақтида туғилади.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish