17-МАВЗУ: ЮКЛАР ВА ТАЪСИРЛАР ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШ ФАКУЛЬТЕТИ «ШАҲАР ҚУРИЛИШИ ВА ХЎЖАЛИГИ» КАФЕДРАСИ “БИНО ВА ИНШООТЛАР РЕКОНСТРУКЦИЯСИ” фанидан
ТАҚДИМОТ
МАЪРУЗАЧИ: Доц. Қосимова с.т.
ЮКЛАР ВА ТАЪСИРЛАР РЕЖА:
1. Юклар ва таъсирлар
2.Саноат бино ва иншоотларини реконструкциялаш хусусиятлари
1.Юклар ва таъсирлар
Янги объектларни реконструкциялашда юклар ва таъсирлар одатдаги лойиҳалашдагидек, статик ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Реконструкцияни лойиҳалашда юклар таъсир этиш давомийлигига кўра янги объектларни лойиҳалашдаги каби доимий ва вақтинчаликга бўлинади.
Вақтинча юклар ўз навбатида узоқ муддатли, қисқа муддатли ва махсусга бўлинади.
Доимий юкларга: барча юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкциялар, грунтнинг босими ва оғирлиги, кучайтиришдаги дастлабки юкларнинг таъсири ва шу кабилар киради.
Вақтинча узоқ муддатли юкларга станционар технологик қурилманинг оғирлиги, суюқликнинг, газнинг, идишлардаги сочилувчи материалларнинг босими, узоқ муддатли температура таъсири, қор юкининг маълум бир қисми киради.
Қисқа муддатли юкларга: ремонт ва хизмат кўрсатиш минтақасидаги одамлар ва деталлар оғирлиги, материал ва қурилма-жиҳозлар, транспорт, қор ва шамол юкининг маълум қисми таъллуқлидир.
Махсус юкларга: авария ҳолатида пайдо бўлувчи юклар, грунт тизимларининг тубдан ўзгаришидан бўладиган заминнинг нотекис чўкиши таъллуқлидир.
Реконструкциялашдаги меъёрий юклар, ўртача қийматларнинг олдиндан берилган ошиш эҳтимоли бўйича ёки технологик қурилманинг меъёрий эксплуатациясида кўзда тутилган энг катта қийматлар бўйича ўрнатилади.
Бино ва иншоотларни реконструкциялаш бўйича иш бажарилаётганда вақтинча юкларни максимал камайтиришга ёки бутунлай бартараф этишга, керак бўлганда эса доимий юкнинг ҳам бир қисмини йўқотиш чорасини кўриш лозим. Агар бунинг иложи бўлмаса конструкцияни ҳисоблаш мавжуд ва истиқболдаги юкларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Янги қурилмани монтаж қилиш учун эски конструкциядан фойдаланилса, улар реконструкция жараёнида вужудга келадиган кучайтиришга текширилиши лозим. Эски конструкция материалининг меъёрий ва ҳисобий қаршиликлари бузулмас ёки бузиш усулларда синаш натижаларига кўра аниқланади. Кучайтириш элементларининг худди шу тавсифлари тегишли лойиҳалаш меъёрлари тавсияси бўйича аниқланади.
Бунда конструкциянинг тегишли иш шароити коэффициенти ҳисобга олиниши даркор. Конструкцияларни қўшимча юкка ҳисоблашда мавжуд ҳақиқий солқиликларни ва деформацияларни, ҳамда элементнинг деформацияланишига жиддий таъсир кўрсатувчи сиқилувчи ва чўзилувчи минтақаларда дарзлар борлигини ҳисобга олиш зарур.
Конструкцияларни иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича ҳисобланганда конструкциянинг умумий солқилиги конструкцияга юк қўйилган вақтдаги мавжуд солқилик ва қўшимча юкдан бўлган солқиликнинг йиғиндисидан иборат. Умумий солқилик лойиҳаланаётган конструкция тури учун йўл қўйиладиган қийматдан ошмаслиги лозим. Темирбетон конструкция иборат бино ва иншоотларни реконструкциялашда бўлиши мумкин бўлган кучланишнинг қайта ажратилишига, деформацияларга, ҳамда узоқ муддатли статик юк таъсири остида элемент бикрлигининг пасайишини ҳисобга олиш зарур.
2.Саноат бино ва иншоотларини реконструкциялаш хусусиятлари
Бу биноларнинг реконструкцияси одатда, ишлаб чиқаришнинг кенгайиши, технологик жараёнларни модификациялаш, янги қурилмалар ўрнатиш билан боғланган. Бунинг учун вақт, материал ва меҳнатни минимал сарфлаб, қисқа муддатларда ва имкони борича ишлаб чиқаришни тўхтамасдан конструкцияларни алмаштириш ёки кучайтириш талаб этилади. Саноат корхоналарини реконструкция қилишда туғиладиган намунавий масалаларга, оралиқ таянчларни йўқотиб, оралиқларни кенгайтириш, цехларни баландлигини ошириш, технологик юкнинг ошиши муносабати билан хоналар баландлиги ва оралиғини кўпайтириш киради.
Саноат корхоналарини реконструкция қилишдаги асосий масалалардан бири- бу янги эксплуатация шароитларида ўзининг мустаҳкамлик ва деформатив тавсифлари бўйича яроқли бўлган мавжуд конструкциялардан максимал равишда фойдаланишдир. Бунда замин, пойдевор ва мавжуд юк кўтарувчи конструкцияларга тушадиган қўшимча юкни максимал камайтиришга интилиш лозим бўлади. Енгил қотишмадан иборат ёпмалар, енгилбетон элементлар, самарали иситувчилардан барпо қилинган конструкциялар қўлланилмоқда.
Саноат корхоналарининг реконструкцияси технологик звеноларда диспропорцияни бартараф этилиши, атроф муҳитни тутун, чанг билан ифлосланишини йўқотиш ва шовқинни пасайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларини ошишини таъминлаш лозим. Айрим участка ва цехларни тўхтатиш қурилиш-монтаж ишларида тегишли материал-техник ресурслар ва механизмлар билан тўла таъминланганлик шароитида йўл қўйилади.
Реконструкциялашда ишлаб чиқаришнинг бир неча бўлимларида хавф-хатарсиз биргаликда иш олиб бориш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Реконструкция ишлари инженер-техник ходимларнинг доимий кузатуви остида амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |