Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Соз ҳолати - обеъктнинг барча меъёрий-техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати. Ишга яроқли ҳолати



Download 1,21 Mb.
bet47/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

Соз ҳолати - обеъктнинг барча меъёрий-техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларидаги талабларга мос келадиган ҳолати.
Ишга яроқли ҳолати- объектнинг берилган функцияларини бажариш чоғида қайд қилинган барча параметрларининг қиймати меъёрий-техник ҳужжатларда талаб килинадиган кийматига мос келадиган холати.
Чекланган ишга яроқли ҳолати- объект конструкциялар холатини, технологик жараён кўрсаткичларини ёки бошка эксплуатация шартларини назорат қилишда махсус (эксплуатациянинг рухсат берилган шароитларида) тадбирлар бажаришни талаб қиладиган ҳолати.
Ишдан чиқиш ҳолати- берилган функцияларни бажариш чоғида объектнинг иш қобилиятини характерловчи ҳеч бўлмаганда битта параметр қийматининг меъёрий-техник ва (ёки) конструкторлик ҳужжатларининг белгиланган қийматига мос келмайдиган ҳолати. Ишдан чиқиш ҳолати ишончлилик назариясида таянч термин сифатида қўлланилади. Ишдан чиқиш ҳолати тасодифий катталик бўлиб, унинг келиб чиқиши жуда кўплаб ташқи ва ички омилларга боғлиқдир (2.1 п.). Ишдан чиқиш ҳолати аста-секинлик билан ёки бирданига пайдо бўлиши мумкин. Аста-секинлик билан юзага келадиган ишдан чиқиш ҳолати конструкциянинг вақт ўтиши билан эскириши ва эскириши билан боғлиқ. Фавқулодда ишдан чиқиш эса кўзда тутилмаган турли ташқи табиий ва техноген омиллар таъсирида юзага келади.
Чегаравий ҳолати- бино (иншоот)ни юк кўтарувчи элементларининг бундан кейин уларни ўз функцияларини бажаришига рухсат этилмайдиган ёки мақсадга мувофиқ эмас (унинг соз ёки ишчи ҳолатини қайта тиклаш имконияти йўқ ёки мақсадга мувофиқ эмас)лигида намоён бўлади.
Чегаравий ҳолат бино конструкцияси ва мухандислик жиҳозларига тегишлидир. Бино ёки иншоотнинг чегаравий ҳолати эса доимий амалга ошириладиган таъмирлаш ишлари ва алоҳида элементларни алмаштириш орқали бартараф этиш мумкин. Биноларнинг ишончлилиги тўртта асосий кўрсаткич билан баҳоланади, булар: ишдан чиқмаслик эҳтимоли, узоқяшовчанлик, таъмирталаблик, сақланувчанлик [17].
Ишга яроқлилик - бино ёки иншоотнинг ҳамда уларнинг юк кўтарувчи конструкцияларининг ўз вазифаларини аниқ белгиланган муддат ичида қайта тикланмасдан бажара олиши имконияти тушунилади. Объектнинг 0 дан t вақт оралиғидаги ишдан чиқмаслик эҳтимоли, ушбу вақт интервалида объектда ишдан чиқиш ҳолати пайдо бўлмайди, яъни объектнинг ишлаш вақти берилган вақтдан кўп деб ҳисобланади. Ишдан чиқмаслик эҳтимоли бирлик улушларида ҳисобланиб, унинг қиймати 0 дан 1 гача бўлиши мумкин.
узоқяшовчанлик- объектнинг ишчи ҳолатини чегаравий ҳолат юзага келгунча (зарурий техник хизмат ва таъмирларни ҳисобга олган ҳолда) сақлай олиши имкониятидир. Агарда объект маълум бир муддат tбошл соз ҳолатда хизмат қилган бўлса, унинг қолдиқ хизмат даврини Тқол, яъни соз ҳолатда ишлашининг қолдиқ даврини аниқлаш мумкин [5].

Бино ёки иншоотда, агарда уларнинг эксплуатацияси тўғри ташкил этилган ҳолда фойдалинилса, бутунлай объект учун реал эксплуатация шароитида чегаравий ҳолатгача етиб келиш амалда мумкин эмас. Бундай ҳолат алоҳидаги конструктив элементлар ёки муҳандислик тармоқлари учун характерлидир. Шунинг учун “узоқяшовчанлик” термини алоҳидаги конструктив элементлар ёки муҳандислик тармоқлари учун аҳамиятлидир.
таъмирталаблик- бу объектнинг таъмирлашга ва унга техник хизмат кўрсатишни қулайлигини билдирадиган кўрсаткичдир. Оддий ҳолларда таъмирталаблик сонли кўринишда объектнинг тикланишига кетган вақт tв орқали аниқланади. Қайта тиклашга кетган вақт қанча кам бўлса, таъмирталаблик кўрсаткичи шунча юқори ва мос равишда объектнинг ишончлилик даражаси шунча юқори бўлади.
сақланувчанлик- бино ва иншоотларга нисбатан олинганда қуйидагича таъриф берилади: а) қурилиш конструкцияларининг сақланувчанлиги уларни сақлаш ва транспортировка қилиш жараёнида (ва ундан кейин) соз ва ишчи ҳолатини узлуксиз давр мобайнида сақлаши хусусиятидир. Қурилиш конструкцияларининг бундай хусусияти қурилиш-монтаж давригача нотўғри сақлаш ва транспортировка қилиш, ашёларнинг эскириши натижасида уларга таъсир кўрсатувчи салбий факторларга қарши тура олишида намоён бўлади; б) эксплуатацияга топширилгунча ва таъмирлаш ишлари (консервация) давомида бутунлай объектнинг сақланувчанлиги.


Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish