Ўзбекистон Республикаси олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлиги Наманган муҳандислик-қурилиш иститути


Биноларда техник эксплуатация тадбирларни ўтказишда талаб ва қоидалар



Download 1,21 Mb.
bet48/66
Sana21.02.2022
Hajmi1,21 Mb.
#46628
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
BITB Maruza(1)

2.Биноларда техник эксплуатация тадбирларни ўтказишда талаб ва қоидалар
Ҳар бир бино фойдаланиш, техник, иқтисодий ва меъёрий-бадиий талабларни қондириши керак.
Функционал (фойдаланиш) жиҳатдан бинолар мақсадга мувофиқ бўлиши керак, яъни у белгиланиши бўйича, санитария-гигиена, иқтисодий ва бошқа шартларга меъёрий даврдаги муддатда тўлиқ жавоб бериши лозим. Бундай талабларни бажариш учун лойиҳалашда керакли ўлчамларга эга бўлган хоналар сони ускуналар, эвакуация ва транспорт, энергия таъминоти ва бошқа муҳандислик тизимлари ва қурилмалари танланади.
Берилган фойдаланиш сиcтемаларни ташкил этиш учун табиий-иқлимий шароитларни тўғри ҳисобга олиш, ёруғлик манбаси бўйича биноларни тўғри жойлаштириш, технологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда бино ҳисобланган муҳандислик ва санитар-техник тизимлари, алоқа ускуналари, хоналарнинг меъёрий ёритилганлиги, мос келадиган ҳарорат-намлик режими ва бошқаларнинг ҳисоби амалга оширилади. Театр ва концерт заллари хоналари яхши акустик тавсифга эга бўлиши керак.
Баъзи бир биноларда қурилиш конструкцияларига таъсир этадиган динамик таъсирларни эътиборга олиш ёки бу таъсирларни бартараф этиш, ҳарорат-намлик режимини бир текис ушлаб туриш, бино ва унинг элементларини юқори даражада оловбардошлиги ва портлашга хавфсизлигини, газ, ҳаво ва буғ ўтказмаслигини таъминлаш лозим.
Техник жиҳатдан бино ва унинг элементлари мустаҳкамлик, устуворлик, ишончлилик ва оловбардошлик талабларига жавоб бериши керак. Бинонинг мустаҳкамлиги ва устиворлиги унинг конструкциялари мустаҳкамлиги ва устуворлигига, уларнинг фазовий бикрлигини таъминлаш учун биргаликда ишлаш ишончлилигига ҳамда асоснинг юк кўтариш қобилиятига боғлиқ.
Бинонинг узоқ муддатга чидамлилиги юк кўтарувчи конструкциялар учун совуққа, намликка, бино ва емирилишга устивор материалларни қўллаш билан ёки етарли даражада чидамли бўлмаган материалларни ҳимоя қилиш билан таъминланади.
Биноларга қўйиладиган ёнғинга қарши талаблар, бинонинг ўзини оловбардошлик даражасини белгилайди. Бу ўз навбатида унинг асосий конструкциялари бинонинг функционал белгиланиши, ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфлилиги ва бошқаларга боғлиқ бўлган ёниш гуруҳи ва оловбардошлик чегараси билан белгиланади.
Бинонинг иқтисодий жиҳатдан арзонлиги қурилиш учун кетган му­каммал маблағ ва меъёрий хизмат қилиш муддатида фойдаланиш сарфларининг йиғиндиси билан белгиланади.
Меъморий талабларга эса мос равишда бинонинг ташқи кўриниши бадиий жиҳатдан кўзга ташланадиган даражада бўлиши лозим. Бинонинг меъморий-бадиий кўриниши унинг функционал белгиланишига мос танланади, миллий меъморий кўринишлар ва анъаналарни қўллашни тақозо этади ҳамда шакл ва маъно бирликлари принципиларга жавоб беради.
Биноларга қўйиладиган фойдаланиш талаблари умумий ва махсус турларга бўлинади. Умумий талаблар барча биноларга қўйилади, мах­сус талаблар эса белгиланиши ёки ишлаб чиқариш технологиясининг ўзига хослиги билан ажралиб турадиган биноларга қўйилади.
Умумий ва махсус фойдаланиш талаблари ҳар бир гуруҳдаги биноларни лойиҳалаш учун мўлжалланган "Меъёрий ва техник шартлар"да келтирилган. Белгиланишнинг ўзига хослиги ёки конструкцион ечимларига мос равишда аниқланадиган махсус индивидуал талаблар бинони лойиҳалаш учун техник топшириқларда акс эттирилади.
Бинони лойиҳалашда шундай ҳажмий-режавий ва конструкциион ечимларни танлаш лозимки, булар ўз навбатида минимал сарфларни тақозо қилсин. Бунинг учун лойиҳалаш жараёнида қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:

  • биноларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, оддий ва иқтисодий жиҳатдан арзон усуллар билан амалга оширилиши лозим;

  • ўзаро боғланган конструкциявий элементлар лойиҳа­лаш жараёнида бир хил ёки бир-бирига яқин бўлган хизмат қилиш муддатларига эга бўлсин;

  • конструкциявий элементлар ва муҳандислик тизимлари ишдан чиқмасликка, таъмирлаш ишларини бажариш имконияти бўлишга, вужудга келадиган носозликлар ва нуқсонлар фойдаланиш жараёнида ноқулайлик келтириб чиқмаслиги керак;

  • бинолар уларни нормал фойдаланиш учун керакли бўлган қурилмалар ва ускуналарга ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг умумий ва махсус талабларига жавоб бериши лозим.

Юқорида келтирилган талабларнинг бажарилиши бинони фойдаланишга қабул қилиш жараёнида албатта текширилади. Тўлиқ йиғма конструкциялардан тикланган турар-жой биноларидан фойдаланиш учун қабул қилиб олишда "Тўлиқ йиғма конструкциялардан тикланган биноларни техник назорат қилишга услубий кўрсатмалар"дан фойдаланиш тавсия этилади.
3.Эксплуатацияга қабул қилиш шартлари
Қуриб битказилган бино икки босқичда қабул қилинади:

Бош пудратчидан обектнинг қуриб битказилганлиги тўғрисида ёзма равишда маълумот олингандан сўнг, буюртмачи томонидан беш кундан кўп бўлмаган муддат ичида ишчи комиссия тузилади. Ишчи комиссия таркибига буюртмачи вакили (раис), фойдаланувчи ташкилот вакили, бош пудратчи вакили, субпудратчи ташкилотлар вакили, лойиҳа ташкилоти вакили, касаба уюшмалари ташкилоти вакили, касаба уюшмаси техник инспекцияси вакили, давлат санитария ва ёнғин ташкилотлари вакиллари киради.
Ишчи комиссия қуйидагиларни бажаришга мажбур:

  • фойдаланиш учун тақдим етилган қуриб тугатилган бино ва иншоотлар, ускуналари таёрлигини текшириш ҳамда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ва уларнинг сифатини лойиҳага мос келишини аниқлаш;

  • алоҳида олинган қурилиш конструкциялари, қўлланилган материаллар, монтаж қилинган қурилмалар ва ускуналарни ишончлилиги ва лойиҳа ечимларига мос келишини аниқлаш мақсадида назорат текшируви ва синовини ўтказишни талаб этиш.

Бош пудратчи ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаши ва тақдим этиш лозим:

  • қурилишда иштирок этган ташкилотларнинг рўйхати, уларнинг бажарган иши ва муҳандис-техник ходимларнинг ва ҳар бир иш учун масъул кишиларнинг фамилиялари;

  • муҳим конструкцияларни қабул қилиб олишнинг оралиқ ва ёпиқ ишларнинг далолатномалари, ишларни бажариш журнали, қўлланилган қурилиш маҳсулотларининг паспортлари, материаллар ва ускуналар, лаборатория таҳлиллари, бажарилган ишларнинг лойиҳага ва КМҚ талабларига жавоб беришини тасдиқловчи маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни;

  • қабул қилинадиган обектнинг қурилиш жараёнида ўзгартиришлар киритилган лойиҳаси мажмуасини;

  • сув таъминоти, оқова сувлар, газ таъминоти, марказлашган иситиш тизими ва бошқа санитар-техник тизимларни гидравлик синаш ва қабул қилиш далолатномаларини;

  • вентиляция, ёнғинга қарши қурилмалар, электр ёритиш қурилмалари ҳамда лифт қурилмалари системаларининг қабул қилиш далолат­номаларини;

  • ўрнатилган қурилмаларнинг оралиқ синовлари, текшириб кўриш ёки қабул қилиш далолатномаларини;

  • ёрдамчи иншоотларини ишга тушириш мумкунлиги тўғрисида касаба уюшмалари кенгаши техник инспекторлари хулосаларини.

Ишчи комисссия лойиҳа ва техник ҳужжатларни текшириб бўлгандан сўнг обектни диққат билан текшириб қўради. Қайд этилган камчиликлар ва нуқсонлар қайднома кўринишида расмийлаштирилиб далолатномаларга тиркалади. Қайдномада нуқсонларни бартараф этиш муддат­лари ва масъул кишиларнинг исми ва шарифлари кўрсатилади.
Ишчи комиссия бажарилган ишлар сифатини "Қониқарсиз" баҳога баҳоласа бино фойдаланиш учун қабул қилинмайди.
Йирик панелли ва тўлиқ йиғма конструкциялардан тикланган бинолар оралиқ далолатномалар қўрсатмалари орқали қабул қилинади. Текшириш натижасида қайд этилган камчиликлар ва нуқсонлар беш кундан ошмаган муддатда бартараф этилишига ишчи комиссиянинг ишончи комил бўлса фойдаланиш учун қабул қилинаверади ва қабул бўйича давлат комиссиясига ўтказилаверади, албатта бу тўғрида алоҳида далолатнома тузилади. Жамланма далолатномага ишчи комиссия имзо чеккандан сўнг лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачига берилади.
Қабул бўйича давлат комиссияси маҳаллий ҳокимиятлар томо­нидан буюртмачи бош пудратчи қуриб тугатган обектдан фой­даланиш учун юборган ёзма маълумотномаси асосида тузилади.
Давлат қабул комиссияси таркибига қуйидаги ташкилотлар вакиллари киради: давлат меъморий-қурилиш назорати, буюртмачи, фойдаланадиган ташкилот, ёнғинга қарши ва санитария кузатуви органлари, ка­саба уюшмалари ташкилоти. Комиссия раиси маҳаллий ҳокимият депу- латлари қарорига асосан тайинланади.
Турар-жой ва фуқаро биноларининг қабул қилиниб олиниши тўғрисидаги далолатнома беш кундан ошмаган муддатда комиссия тайинлаган орган томонидан тасдиқланади. Давлат қабул комиссияси томонидан ласдиқланган далолатнома буюртмачи томонидан банк орқали молиявий таъминлашни тўхтатиш учун асос бўлади.
Давлат санитария назорати республика соғлиқни сақлаш вазирлиги то­монидан ишлаб чиқилган қоидаларни бажарилганлигини назорат қилади. Давлат санитария назоратининг асосий вазифаси ташқи муҳитни (сув ҳувзалари, замин ва атмосфера ҳавоси) зарарли ташландиқлар ва хўжалик- маиший чиқиндилардан сақланишини, аҳолининг меҳнат ва маиший шароитини яхшиланишини назорат қилишдан иборат. Санитария эпи-демология хизмати органлари ва ташкилотлари санитария-гигиеник ва сан­итария эпидемикликга қарши бўлган, лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш жараёнидаги қоидаларни бажарилганлигини назорат қилади.
Ушбу режадан кўзланаётган материаллар ўзида биноларнинг контруктив қисимлари ва унсурларини эксплуатация қилиш, улардаги нуқсонлар ва уларни бартараф этиш, биноларни турли шароитларда эксплуатация қилиш, мухандислик қурилмаларини эксплуатацияси, биноларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни бартараф этишда эксплуатация талабларини асосий омил сифатида қабул қилинади.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish