Экиннинг номи
|
Баргининг
|
|
|
ранги
|
ҳолати
|
эни
|
тукли-туксизлиги
|
Буғдой
|
Яшил, гохо бошқа тусда
|
Вертикал жойлашган
|
Энсиз, гохо энли
|
Туксиз ёки қалин, аммо қопланган калта тукли
|
|
Сули
|
Оч яшил ёки яшил
|
-
|
Энсиз
|
Туксиз ёки кам тукли
|
|
Жавдар
|
Бинафша-жигар ранг
|
-
|
-
|
-
|
|
Арпа
|
Кул ранг, кул ранг-яшил, сурма ранг
|
-
|
Ўртача
|
-
|
|
Тариқ
|
Яшил
|
Бир оз пастга эгилган
|
Энли, воронкага ўхшаб очилган ўртача
|
Узун тук билан қалин қопланган
|
|
Оқжўхори
|
-
|
-
|
Ўртача
|
туксиз ёки кам тукли
|
|
Маккажўхори
|
-
|
-
|
Энли, воронкага ўхшаб очилган
|
-
|
|
Шоли
|
-
|
Вертикал жойлашган
|
Энсиз
|
Туксиз, гохо тукли
|
|
Ғалла экинларининг майса барглари тукли-туксизлигига қараб фарқ қилади (улар тукли ёки туксиз бўлади). Баргларининг туки қалин, сийрак ёки барг пластинкасининг четида жойлашган киприкчалар шаклида бўлиши мумкин.
Майсаларни ўрганиш учун уларни хоналарда ёки кичикроқ кристаллизаторларда ёруғда ё бўлмаса термосталарда ўстириш керак.
Тупланиш босқичини аниқлаш. Майсалар чиқиши билан поя икки-учта яшил барг чиқаради ва вақтинча ўсишдан тўхтайди. Шу вақтда унинг ер ости қисмида бир-бирига яқин жойлашган бир нечта бўғим ҳосил бўлади, булар тупланиш бўғими деб аталади. Тупланиш бўғимидан ён новдалар ва иккиламчи илдизчалар (попук илдизчалар) ўсиб чиқади.
Ён новдалар асосий поянинг шохларидир. Бошқа ўсимликлардан фарқ қилиб, ғалла экинларининг пояси асосан ер остида шохлайди. Бундай шохланиш тупланиш деб аталади. Ўсимликларнинг 10 %ида тупланиш бўғимидан биринчи ён новда пайдо бўлиши тупланиш босқичи бошланганидан дарак беради.
Шундай қилиб, ғалла ўсимлиги бир нечта поя чиқарадиган тупдир. Ғалла экинларининг тупланиши чўзилиб кетганида бошоқ чиқарадиган новдалардан ташқари, дуварак (бачки) поялар деб аталадиган бошоқсиз новдалар (рўвак) ва заиф новдалар деб аталадиган, пуч донли бошоқлар (рўваклар) чиқарадиган новдалар ҳосил бўлиши мумкин.
Бачки новдалар билан заиф новдалар ҳосил бўлганлигидан умумий ва унумли тупланиш фарқ қилинади. Умумий тупланиш дейилганда бир туп ўсимликдаги барча пояларнинг умумий сони, унумли тупланиш дейилганда эса тўлиқ донли бошоқ чиқарадиган, яъни ҳосил берадиган пояларнинг сони тушунилади.
Тупланиш ҳар бир ўсимликдаги пояларни санаш ва битта ўсимликка тўғри келадиган ўртача поя сонини топиш йўли билан аниқланади. Уни касрли сон билан ифодалаш ҳам мумкин.
Тупланиш ўсимликларни ўстириш шароитига ғалла ўсимлигининг тавсифли хусусиятларига боғлиқ бўлади. Кузги ғалла экинлари, хусусан кузги жавдар энг кўп тупланса, баҳори ғаллалардан арпа яхши тупланади. Буғдой билан арпа суғориладиган ерларда лалмикор ерлардагига қарганда кўпроқ тупланади.
Маккажўхори билан жўхори кам тупланади, чунки уларнинг ён шохлари кечроқ – ўсимлик 6-8 та барг чиқарганидан кейин пайдо бўлади.
Тупланишни далада аниқлаш энг маъқул ҳисобланади. Куз ва баҳор кезларида машғулотлар бошланишидан олдин ўсимлик туплари ковлаб олиниб, сувга солиб қўйилади. Қиш даврида машғулотлар учун эса ўсимлик туплари олдиндан ковлаб олинади ва иссиқ бино ичига олиб кириб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |