Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти



Download 432 Kb.
bet3/23
Sana25.02.2022
Hajmi432 Kb.
#294456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
maxallij sabzavot xom-ashyolari asosida shakar tutuvchi qandolat mahsulotla

Ишнинг долзарблиги. Бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, маҳсулолтларни ассортиментини кенгайтириш, таннархини арзон ҳамда сифати ва озиқавий қийматини юқори бўлишини таъминлаш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир. Махаллий сабзавотларни қайта ишлаш саноати ривожланиб бораётган бир даврда, унда ҳосил бўладиган иккиламчи хом ашёларни комплекс қайта ишлашни ташқил этиш мухим масаладир.
Илмий янгилик. Ушбу диссертация ишида махаллий сабзавотлардан турли хил қандолат маҳсулотлар ишлаб чиқариш уларни технологик тартиблари, жараён кетма – кетлиги, технологик схемалар, рецептуралар ва улар асосида технологик линияни принципиал схемаси берилди.
Ишнинг мухокамаси. Диссертация ишининг мухокамаси Республика илмий журналларида, Республика ва институт миққиёсида ўтказилган конфиренциялар мухокамасидан ўтган. Бундан ташқари ушбу иш факультет ва кафедра йиғилишларида кенг мухокама қилинган.
Диссертация таркиби. Ҳимояга тақдим этилаётган магистрлик диссертацияси таркиби кириш, адабиётлар шархи, яъни бугунги кунда муаммолар ва уларни танқидий тахлили, ишнинг асосий мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг объект ва услублари, тадқиқот натижалари, хулоса, адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.


I.Боб. Адабиётлар шархи
1.1 Тўйимли овқатланишда сабзавотларнинг роли ва аҳамияти
Халқ хўжалигини барқарорлаштириш ва бозор муносабатларига ўтиш, мамлакат ижтимоий - иқтисодий тараққиётининг ҳозирги даврда муҳим вазифаларидандир.
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, аҳолининг овқатлантириш шароитини яхшилаш учун хизмат қилади. Хўжалик юритишнинг бозор иқтисодиётига мос келадиган самарали шакллари, деҳқончилик кооперативлари, акционер ва ижара корхоналари, деҳқон, фермер хўжаликларини қарор топтиришига доир ишлар амалга оширилмоқда.
сабзавотлар ҳам янги узилган, ҳам қайтаишланган ҳолда истеъмол қилинади. Улар ўзларининг кимёвий физик хусусиятлари ва мазаси билан бошқа маҳсулотлардан сезиларли даражада фарқ қилади.
Улар таркибида инсон организмига учун зарур бўлган углеводлар, азот, ҳар хил кислоталар хушбўй мойларнинг борлиги учун хуштаъм ҳисобланади. Сабзавотлар қадимдан пархез овқат сифатида истеъмол қилиб келинган.
Сабзавот, резавор меваларнинг деярли барча турлари мамлакатимизда етиштирилади.
Баргли сабзавотлар C, P, E витаминларга бой бўлади.
Илдизли мевалар, картошка, пиёз, сабзи, шолғом, турп, аҳолининг кунлик озиқ-овқатланишида катта ўрин эгаллайди. Полиз маҳсулотларидан тарвуз. қовун, қовоқ, бодринг, патиссон очиқ майдонларда етиштирилади. Ҳар бир сабзавот ўзига хос таъм ва ташқи кўриинишга эга. Ўзбекистонда узум, анжир, хурмо, ўрик, шафтоли, олхўри ширали мевалар ҳисобланади. Ўзбекистонда энг кўп тарқалган Ренет, Розмарим олма навлари таркибида 9-11 % шакар мавжуд бўлади, узумдаги шакар миқдори 16-26 %ни ташкил этади.
Мева-сабзавотларнинг истеъмол қилиш даражаси бир қатор мамлакатлар билан таққосланганда, полиз маҳсулотлари истеъмол қилиш 1995 йил- 142 кг. бўлса, 2000 йилга келиб 148 кг. ташкил этган. Мева резавор мевалар истеъмол қилиш 1995 йилда 69 кг. ва 2000 йилда бу кўрсаткич 82 кг.ни ташкил этган.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish