Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти



Download 432 Kb.
bet20/23
Sana25.02.2022
Hajmi432 Kb.
#294456
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
maxallij sabzavot xom-ashyolari asosida shakar tutuvchi qandolat mahsulotla

ИҚТИСОДИЙ ҚИСМ
Сабзавотлар асосида таркибида қант тутувчи қандолат маҳсулотлар тайёрлаш учун хом ашё харажатлари





Хом – ашёлар номи

Сабзи асосида тайёрланган таркибида қант тутувчи қандолат маҳсулоти, г

1 кг нархи

Қизилча асосида тайёрланган таркибида қант тутувчи қандолат маҳсулоти, г

1 кг нархи

Қиймати сўм

1

Сабзи

800

570

-




456000

2

Қизилча

-




800

1500

1200000

3

Крахмал

12

312

12

312

7488

4

КМЦ

2

810

2

810

3240

5

Шакар

165

3200

165

3200

1056000

6

Олма концентрати

20

1025

20

1025

41000

7

Тухум сариғи

1

112

1

112

224




Чиқиши

1000




1000




2763952



Изоҳ: Маҳсулотларнинг 1 кг таннархлари бозор нархларида олинган
Хом ашёнинг умумий сарфини хисоблаймиз
Ух/а=2763952сум
Транспорт харажатлари
Тх=2763952*15/100= 414592,8 сум
Х/а умумий қиймати= 2763952+414592,8 =3178544,8 сум
Бизга жихозлар нархи, ва ишхақи маълум. Шунга асосан махсулот таннархини хисоблаймиз.



Номи

Қиймати сўм

1

Жихоз амортизацияси

2212822,7

2

Иш хақи

4671290

3

Чегирма

17282377

4

Хом-ашё харажатлари

2763952

5

Транспорт харажатлари

3178544,8

6

Электр энергия, сув, буғ сарфи харажатлари

1341212

Жами

31450198,5



Бошқа харажатлар
Бх=Мт/т*5/100=31450198,5*5/100= 1572510сум
Тўла таннархи
Тт= Мт/т+Бх = 31450198,5 + 1572510 =330227082сум
Фойда
Фойда= Тт*20/100=330227082*20/100= 66045416сўм
Қ.Қ.С
Қ.Қ.С= Фойда*20/100=66045416*20/100= 13209083сўм
Махсулотни корхонаси бахоси
Мб=Тт+ККС=66045416+13209083= 79254499сум
Самарадорлик
С=Тт/Мб= 21 %
Ҳаражатларни қоплаш муддати
Хқ/м= 3,2 йил
ХАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ва чангларнинг ҳосил бўлиш сабаблари ва уларнинг йўл қўйиладиган чегаравий миқдорлари
Корхона маъмурияти ҳар қайси иш ўрни учун зарурий техникавий қурилмалар ва уларда ишлашга шароит яратиш, буларнинг барчаси меҳнат муҳофазаси бўйича қонун-қоидаларга мос келишини таъминлаб беришга мажбур.
Ҳозирги меҳнат қонунларида корхоналарда меҳнатни ташкил қилишга корхона раҳбари ва бош муҳандис жавобгарлиги кўрсатиб қўйилган.
Меҳнат муҳофазасининг асосий методи ишлаб чиқариш муҳитининг ишловчига таъсирини ўрганиш, мавжуд меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш травматизми(жароҳатланиши) ҳамда касбий касалликларни таҳлил қилиш ҳисобланади. Ишлаб чиқаришда инсон ва техниканинг ўзаро таъсирини ўрганиш алоҳида предметнинг, яъни эргономиканинг мавзу-баҳси бўлиб қолди, бу предмет меҳнат муҳофазаси билан чамбарчас боғлангандир.
Эргономика - меҳнат муҳофазаси фанининг меҳнат хавфсизлигига риоя қилган ҳолда энг юқори меҳнат унумдорлигига эришиш ва инсон учун энг қулай шароит яратиш йўлларини қидирадиган бўлими ҳисобланади.
Меҳнат муҳофазасида ишлаб чиқариш эстетикасига ҳамда маданиятига катта аҳамият бериш зарур. Ишлаб чиқариш маданияти - иш жойида зарурий микроиқлим шароитларини яратиш, иш жойи ва иш ўрнининг тозалиги, ишчиларнинг қулай, бежирим кийиниши ишлаб чиқариш худудини ободонлаштириш, ишчи билан раҳбар ходим ўртасида ҳурмат-эътиборли, одобли муносабат демакдир.
Корхоналарда ишчи-ходимлар сони 50 нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда меҳнат муҳофазаси бўйича алоҳида муҳандис лавозими белгиланиб, меҳнат муҳофазаси йўналишидаги барча ишларни шу муҳандис томонидан бажарилади. Агар корхона ишчи-хизматчилари сони 50 нафардан кам бўлса, меҳнат муҳофазаси йўналишидаги барча ишлар бош муҳандис ёки раҳбар томонидан амалга оширилади.
Корхонада ҳаракатдаги транспортлар сони 50 та ва ундан ортиқ бўлса, корхонада ҳаракат хавфсизлиги бўйича муҳандис лавозими белгиланади.
СНиП II-92-76 лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ меҳнат муҳофазасини ташкил этишда корхонадаги меҳнат муҳофазаси хонасига алоҳида эътибор берилади. Бу хона юзаси корхонадаги ишчи ходимлар сонига боғлик ҳолда бўлади, яъни агар корхона ишчи ходимлари сони:

  • 1000 нафаргача бўлса 24м2;

  • 1001 нафардан 3000 нафаргача бўлса 48м2;

  • 3001 нафардан 5000 нафаргача бўлса 72м2 ли меҳнат муҳофазаси хонаси жиҳозланади

Меҳнат муҳофазаси хонасида ўқув, маълумот-услубий ва кўргазма бўлимлари жиҳозланади. Хонани ташкил қилиш ва ундаги ишларни йўлга қўйиш, унинг иш режасини тасдиқлаш корхона бош муҳандиси зиммасига юклатилади. Хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси бўйича хонадаги ишлар «Ишлаб чиқаришда хавфсизлик техникаси хонаси тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ташкил қилинади. Бу хоналарда корхонага тааллуқли ишларга доир ҳимоя воситалари билан жиҳозланган бурчак ташкил этилади. Кириш инструктажи ўтказилиши учун тўла жавоб берадиган ҳолда жиҳозланиши шарт.
Корхона ва ташкилотларда хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш, бахтсиз ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш ва тадбирлар ўтказиш бўйича қилинадиган ишлар муҳим ҳисобланиб, булар бевосита корхона, ташкилот раҳбари ва бош муҳандисга бўйсунади. Бу турдаги хизмат тизимлари Меҳнат Вазирлиги, тегишли касаба уюшмалари томонидан белгиланади.
Ишлаб чиқаришда бир жисмни иккинчи жисмга урилиши ёки ишқаланиши, майдаланиши, тупроқ қазиш, пайвандлаш, портлаш, юк ортиш ёки тушириш ва шу каби ишлар натижасида иш ўринларида чанг ҳосил бўлади. Чанг-бу қаттиқ ёки суюқ моддаларнинг ҳавода муаллақ сузиб юриши мумкин бўлган майда заррачаси. Иш турларига қараб, чанг миқдори 0,001 мг|м3 дан 100 мг|м3 ва ундан ортиқ (кўмир саноатида) бўлиши мумкин.
Турли органик суюқликлар буғланиб, ҳавода гидрозолни ҳосил қилиши мумкин. Буларни ҳам зарарли омиллар қаторида чанг сифатида ўрганилиши мумкин.
Баъзи чанг хиллари, масалан, кўмир, ёғоч, ёнилғи чанглари миқдори ортиб кетиб, ёниш ва ҳатто портлашга сабаб бўлиши мумкин. Шуларни ҳисобга олиб, саноат корхоналарини лойиҳалаш санитария меъёрлари СН 245-71 да ишлаб чиқариш хоналари ҳавосида чангнинг йўл қўйилган чегаравий миқдори - рухсат этилган чегаравий меъёр РЭЧМ белгиланган бўлиб бу чанг турларига қараб 1-10 мг|м3 гача оралиқда белгиланади. Масалан: ҳаводаги чанг таркибида:
- эркин кремний IV оксид 70 % дан ортиқ бўлганда хонада чанг миқдори 1 мг|м3;

  • кремний IV оксид миқдори 10 - 70 % оралиғида бўлганда, чанг миқдори 2 мг|м3; 10 % дан кам бўлганда эса 3-4 мг|м3;

  • шиша ва минерал тола чанги учун РЭЧМ 4 мг|м3;

Чанг таъсиридан инсон ўпкасининг альвеолалари зарарланиб, келиб чиқадиган силикоз, силикатоз касалликларининг охирги ҳолати сил касаллигига ўтишгача боради. Бу хасталикнинг энг ёмон томони қондаги эритроцитларнинг чўкиш тезлигини ошириб юборади. Шуларни ҳисобга олиб, ҳар бир чангнинг РЭЧМ ига қатъий риоя этиш лозим.
Чанглар келиб чиқишига кўра табиий ва сунъий, кимёвий таркибига кўра органик ва ноорганик чангларга бўлинади. Табиий ҳолдаги чанглар астрономик, табиий шамол натижасида юзага келади. Сунъий чанглар ишлаб чиқариш жараёнида юзага келади.
Органик чангларга органик моддалар чанги киради, масалан, қоғоз, ўсимлик каби органик моддалар чанги. Ноорганик моддалардан ҳосил бўладиган чангларга ноорганик чанглар дейилади.
Чангларнинг инсон организмига тушгандан сўнг эриши мумкин бўлган ва эримайдиган турлари мавжуд. Эрийдиганлари инсон танасидаги қонга сўрилган ҳолда таъсир кўрсатиши мумкин. Эримайдиганлари эса ўпка фаолиятини бузади. Шунинг учун ҳам чангдан ҳимояланиш чора тадбирларини белгилаш муҳим ҳисобланади.

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish