Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


III-Боб. Илмий-тадқиқот натижалари ва уларнинг тахлили.....…………31



Download 432 Kb.
bet2/23
Sana25.02.2022
Hajmi432 Kb.
#294456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
maxallij sabzavot xom-ashyolari asosida shakar tutuvchi qandolat mahsulotla

III-Боб. Илмий-тадқиқот натижалари ва уларнинг тахлили.....…………31
3.1. Сабзавотлардан таркибида шакар тутувчи қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни асослаш…………………...............…………............................31-35
3.2. Маҳаллий сабзавот хом – ашёларидан олинадиган қандолат маҳсулотлари технологик схемалари ва уларни тавсифи……..................35-37
3.3. Маҳаллий сабзавот хом – ашёлардан олинган қандолат маҳсулотларни физик – кимёвий, органолептик кўрсаткичлар, технологик линияни принцпиал схемаси……………………………………………….................38-50
Иқтисодий қисм.............................................................................................51-52
Хаёт фаолияти хавфсизлиги........................................................................53-59
Хулоса………………………………………………………………………..60-61
Фойдаланилган адабиётлар………………………………………………62-66
Кириш
Барчамизга яхши маълумки, мамлакатда етиштириладиган озиқ-овқат экинларининг аҳволи, истиқболи ва турлари, улардан олинадиган оқсилнинг мазали таъми ва фойдали хусусиятлари, уларнинг миллий иқтисодиёт ва экспортда тутадиган ўрни, биринчи навбатда, шу давлатнинг географик жойлашуви, унинг тупроқ-иқлим шароитига ва албатта шаклланган деҳқончилик маданияти ва савиясига, керак бўлса, муайян маҳсулотни етиштириш маҳоратига, бундай маҳсулотларнинг маҳаллий ва хорижий бозорларда нечоғли харидоргир бўлишига боғлиқ.
Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, барча тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турдаги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун қулай имкониятлар яратади.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги мавсумининг ўзига хос хусусияти шундаки, бу мавсум янги кўкатлар табиий шароитда етиладиган март ойининг дастлабки кунларидан бошланиб, бутун йил мобайнида, бозорларга узум, қовун, хурмо ва беҳининг кечки навлари етказиб бериладиган декабр ойининг бошига қадар давом этади. Бу еса Ўзбекистонни мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан деярли йил давомида барарор таъминлайдиган ишончли базага эга бўлган мамлакатга айлантиради.
Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, бизнинг шароитимизда етиштирилган мева-сабзавотлар бебаҳо истеъмол хусусиятлари, яъни таркибида табиий шакар, амино ва органик кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроелементлар ва озиқ-овқат рационида ўрнини алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги билан бошқа минтақаларда етиштирилган ана шундай маҳсулотлардан сезиларли равишда юқори туради.
Ўзбекистонда етиштириладиган мева ва сабзавотларнинг фақат уларга хос бўлган хусусиятлари ва тўйимлилик даражаси ҳақида гапирганда, шуни қайд этиш керакки, мамлакатимиз селекционерлари сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг 170 дан ортиқ навини, мева ва резавор экинлар ва узумнинг 175 та янги навини яратдилар.
Ўзбекистон қадимдан ўзининг ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос, анжир, анор, беи, узум, помидор, бодринг, пиёз, саримсоқ пиёз ва бошқа кўплаб мева ва сабзавотлари, беқиёс мазаси ва хушбўй ҳиди билан ажралиб турадиган қовунлари билан маълуму машҳурдир.
Ўзбекистонда шаклланган кўп асрлик анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти азалдан маҳаллий ўғитлардан фойдаланишни кўзда тутадиган биологик деҳқончилик принципларига асосланган. Бу генларни модификация қилиш технологияларини қўлламасдан, жуда мазали таъмга ва истеъмол хусусиятларига эга бўлган экологик тоза мева ва сабзавотлар етиштириш имконини беради.
Озиқ-овқат муаммоси доимо кишилик жамияти олдида турган энг муҳим муаммолардан бири бўлиб келган.
Инсон ўзининг яшаши учун барча нарсаларни, кислороддан ташқари, овқатдан олади. У суткасига 800 г гача (сувдан ташқари) озиқ-овқат маҳсулотлари ва 2000 г га яқин сув истеъмол қилади. 1904 йилда И.П.Павлов, Нобел мукофотини топшириш маросимида шундай деган: "Ризқ-рўз тўғрисида ўйлаш инсон ҳаётидаги барча ҳодисалар устидан беҳуда ҳукмронлик қилмайди".
Ҳозирги вақтда курраи-заминимизда 6 млрд. дан ортиқ киши яшамоқда, 2020 й га бориб бу рақам 10 – 10,5 млрд. га етиши мумкин. Ҳозирги пайтнинг ўзида 4 млн. тоннадан ортиқ овқат истеъмол қилинмоқда, аҳоли сони ортиши билан, табиийки, овқатга бўлган талаб ҳам ортиб боради. Инсоният озиқ-овқат маҳсулотларнинг, айниқса, оқсил маҳсулотлари танқислигини бошдан кечириб келмоқда. Бироқ овқат истеъмол қилишни ўсишининг ўзи овқатланиш билан боғлиқ бўлган барча муаммоларни ҳал қила олмайди. У рационал бўлиши, овқатланиш тўғрисидаги фаннинг асосий қоидаларига мос келиши, фаннинг талабларини озиқ-овқат саноати ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқишда инобатга олиниши керак.
Овқатланишни тўғри ташкил қилиш озиқ-овқат хом ашёларининг ва тайёр маҳсулотларининг кимёвий таркиби, уларнинг олиниш усуллари тўғрисида тасаввурга эга бўлишни, маҳсулотларни олиш ва пишириш пайтида содир бўладиган жараёнларни, ҳамда овқатни ҳазм қилиш тракти тўғрисида маълумотга эга бўлишни талаб қилади.
Йилдан-йилга биз озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун кўпроқ энергия сарфлаймиз, бунинг устига, овқатда йиғиладиган энергия, уни ишлаб чиқаришда сарфланадиган энергияга нисбатан анча секинлик билан ўсади. Бошқача қилиб айтганда, озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёни энергияни қўпроқ талаб қиладиган бўлиб бормоқда, унинг фойдаланиш коэффиценти эса - пасайиб бормоқда
Бунга, аҳолининг тинимсиз ўсиши билан бирга, фан ва техниканинг ютуқларига қарамасдан, озиқ-овқат ресурсларининг, айниқса оқсилнинг камёблиги сабаб бўлмоқда. Бу муаммони қандай ечса бўлади, деган савол туғилади. Бир қатор мамлакатларда, айниқса ривожланаётган мамлакатларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг катта истиқболлари мавжуд. Бироқ, илғор мамлакатларда қишлоқ хўжалигини экстенсив ривожланиши (майдонларни кенгайтириш, ҳайвонлар сонини ошириш) ўзининг чегарасига етмоқда. Шундай экан, маҳсулот миқдорини оширишнинг бошқа йўлларини излаш керак. Улар тўғрисида гапириш учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш фойдали иш коэффицентининг фавқулодда паст бўлиш сабабларини аниқлашимиз керак. Бунга асосий сабаб иккита:
1) озуқа занжирларидаги йўқотишлар;
2) озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва сақлаш пайтидаги йўқотишлар.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг фойдали иш коэффициенти паст бўлиш сабабларини аниқлагандан кейин, улар-ни бартараф этиш чораларини топиш мумкин:

Download 432 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish