Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Яратиладиган электрон қўлланма бўйича зарурий ахборотларни тўплаш



Download 2,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana22.02.2022
Hajmi2,42 Mb.
#83074
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
microsoft publisher dasturi imkoniyatlarini orgatuvchi elektron qollanma yaratish

Яратиладиган электрон қўлланма бўйича зарурий ахборотларни тўплаш.
Бу босқичда берилган мавзу бўйича зарурий ахборотлар тўпланади. Бу маълумотларни 
Word редактори ёрдамида компьютерга киритиб, маълум бир форматга солинади. 
Шунингдек барча маълумотларни тайёрлаб олингач кейинги босқичга ўтилади.

Яратиладиган электрон ўқув услубий мажмуанинг умумий структурасини ҳосил қилиш.
Бу босқичда яратиладиган Web илова учун шаблонларни тайёрланади. Бу шаблонларни 
иловани яратаётган дизайнер ҳамда программистнинг маҳорати билан ҳам боғлаш мумкин. 
Чунки, дастурий воситаларнинг ўзида ҳам махсус шаблонлар мавжуд бўлиб, бу 
шаблонлардан фойдаланиш ёки янги шаблон яратиш ҳам мумкин.

Иловага тегишли сахифаларни ўзаро боглаш.
Бу босқичда хар бир яратилган сахифани бир-бири билан ўзаро боглаб, илова учун занжир 
хосил қилинади. 

Иловага дизайн бериш бўлими.
Бу босқичда хар бир сахифани дизайн жихатдан янада кучайтирилади, қўшимча безаклар 
берилади. 

Яратилган электрон қўлланмани текшириш.
Бу бўлимда яратилган қўлланмани назоратдан ўтказиб, ишлаш жараёни текширилади . Бу 
текширишнинг энг қулай усули бу иловани бошқа компьютерда ишлатиб кўриш ва ўзаро
боглиқларини текшириб чиқиш хисобланади. 
Биз мавзу бўйича яратиладиган электрон қўлланмани яратишимиз учун бошлангич 
маълумот сифатида қуйидаги бўлимларни структура учун ажратиб оламиз: бошланиш сахифаси, 
Microsoft Publisher, дидактик воситалар, дарс сценарийси, амалий ургатиш, дастурни урнатиш,
экран куринишлари, топшириклар туплами, амалий куникма олиш, Муаллиф. 
Бу яратилган схема асосида Microsoft Publisher дастури имкониятларини ўргатувчи 
электрон қўлланма ишлаб чиқамиз. Шунингдек, электрон қўлланмани яратишда экранни учта 
кисмга ажратиб оламиз. Унинг кисмларини куйидагича уч қисмли блок шаклига келтиришимиз 
мумкин: 
1. Гиперишоратларга эга бўлган номларни келтириб ўтамиз 
2. Баннер кисми булиб, унада бажарилаётган иш мавзусининг номини келтириб ўтамиз 
3. Асосий ойна сифатида кабул килиб, унда юкоридаги гиперишоратлар орқали чақирилган 
сахифаларни мана шу ойнада намойиш килишни ташкиллаштирамиз 


Энди электрон ўргатувчи қўлланма дастурий воситага оид маълумотларни бир нечта кисмларга 
ажратамиз. Яъни, Microsoft Publisher ҳақида, Ишчи ойнаси билан, ишлаш, Дастурни ўрнатиш, 
Видеодарсликлар, Тест топшириқлари, Тавсия этиладиган манбалар ва фойдаланувчилар учун 
адабиётларни тавсия этиш булимларини ташкил килишни назарда тутамиз. Энди бу булимларни 
куйидаги кетма-кетликда келтириб ўтамиз: 
1. Microsoft Publisher ҳақида 
2. Ишчи ойнаси билан ишлаш 
3. Дастурни ўрнатиш 
4. Видеодарсликлар 
4.1. Яратилган ишлардан намуналар 
4.2. Видеодарс ишланма 
4.3. Ўзингиз бажаринг 
4.4. Билимингизни текширинг 
4.4.1. Аъло учун 
4.4.2. Яхши учун 
4.4.3. Қоникарли учун
5. Тест топшириқлари 
6. Тавсия этиладиган манбалар 
6.1. Китоблар 
6.2. Интернет сайтлари 
6.3. Мустақил ўрганувчилар учун китоблар 
Уларни богликлик даражалари буйича эса, схема куринишини ифодалаб оламиз, яъни уларни 
богликлик структураларини қурамиз. Бу куринишни қуйидагича келтириб ўтишимиз мумкин: 


Келтириб структурадан “видеодарсликлар” ҳамда “Тавсия этиладиган манбалар” бўлими учун 
алоҳида структура ишлаб чиқамиз. Бу струк турани қуйидагича келтириб ўтиш мумкин: 


Энди мана шу келтириб ўтилган структураларни асос сифатида кабул килиб, электрон 
дастурий воситани яратишни бошлаймиз.
1. Электрон дастурий воситани яратиш учун барча маълумотларни келтириб утилган 
структурага мослаштирамиз 
2. Келтирилган структурани шаблонини ишлаб чиқамиз 
3. Шаблонда келтириладиган ҳар бир сахифани ўзаро богликлик схемасини ишлаб 
чиқамиз. Биз яратаётган дастурий воситани учун бу структуранинг куриниши 
куйидагича булади. 
Билимингизни 
текширинг
Аъло учун
Яхши учун
Қоникарли учун
Тавсия этиладиган 
манбалар
Китоблар
Интернет сайтлари
Мустақил ўрганувчилар 
учун китоблар


4. Хар бир сахифани дизайн жиҳатидан ишлаб чиқамиз. Турли расмлар ва ранглар 
билан безатамиз 
5. Дастурга анимацион намойишлар, видеодарс ишланмалари ва машқларни 
тайёрлаймиз 
6. Яратилган анимацион дастурларни сахифанинг керакли блокларига боглаб 
чиқамиз 
7. Дастурни таҳлил қилиб, назоратдан утказамиз, яъни бошка компьютерларга 
кучириб ишлатиб курамиз.
8. Тармокда синовдан утказиб курамиз. 
Энди мана шу яратилган сахифани кенг фойдаланувчи оммасига тавсия этиб, колган 
камчиликларни кайта куриб чиқишга харакат киламиз ва уни такомиллаштириш буйича зарурий 
тавсияларни инобатга олиб, уни такомиллаштириш чора тадбирларини ишлаб чиқишимиз мумкин 
бўлади. 


3.2. Яратилган электрон қўлланмадан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб 
чиқиш 
Биз юкорида келтириб ўтилган технология асосида яратилган Microsoft Publisher дастури 
имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланманинг барча файлларини келтириб ўтамиз. Бу 
файллар: index.html, ..... ва х.к. 
Дастурни ишга туширувчи асосий файлнинг номи эса, index.htm деб номланиб бу файл 
устида сичқонча тугмасини боссак, экранда 1-расмда келтириб ўтилган кўриниш пайдо бўлади.
Бу кўриниш саҳифанинг бош ойнаси ҳисобланиб, у асосан учта кисмга ажратилган. 
Экраннинг юкори кисмида электрон қўлланманинг номи баннер сифатида намойиш килинади. 
Экраннинг асосида эса, биринчи марта ишга туширилганда битирув малакавий ишининг номи, 
муаллифи, раҳбари ва таълим муассасига оид маълумотлар берилади. Сўнгра эса, яратилган 
электрон қўлланмадан керакли маълумотларни қидириш учун излаш бўлимини ташкил қилинган.
2-расмда фанга тегишли бўлган меъёрий хужжатлар, яъни намунавий дастур, ишчи дастур, 
тақвимий режа ва баҳолаш мезонлари келтириб ўтилади. 3-6 расмларда шу саҳифага тегишли
бўлган ойна кўринишлари келтириб ўтилади. 
Бош саҳифа ишорати устида сичқонча тугмасини босиб асосий саҳифага қайтамиз.
Асосий саҳифадан “Маъруза матни” ишоратини босамиз ва янги саҳифага ўтамиз. Бу 
саҳифада мавзуга тегишли бўлган барча маълумотлар режа асосида берилади. Уларни саҳифадаги 
кўринишлари 7-19 расмларда келтириб ўтилади.
Бош саҳифа ишорати устида сичқонча тугмасини босиб асосий саҳифага қайтамиз.
Асосий саҳифадан Дарс ишланма бўлимини боссак, экранда 20-расмда келтириб ўтилган саҳифа 
кўриниши ҳосил бўлади. Бу саҳифада ҳам ички ишоратлар мавжуд бўлиб, улар яратилган 
ишлардан намуналар, видеодарс ишланма, ўзингиз бажаринг каби бўлимлардан иборат. 
Келтириб ўтилган бўлимлар номи ҳам гиперишоратларга эга бўлиб, уларни танлаш орқали 21-23 
расмларда келтириб ўтилган кўринишларни ҳосил қилиш мумкин. Бош саҳифа ишорати устида 
сичқонча тугмасини босиб асосий саҳифага қайтамиз.
Асосий саҳифадан “Тестлар” гиперишорати устида сичқонча тугмасини босиб 24-расмда 
келтириб ўтилган саҳифа кўринишини ҳосил қиламиз. Бу саҳифада ҳам саволлар, топшириқлар, 
тестлар ва адабиётлар бўлимлари мавжуд. Бу бўлимларнинг экран кўринишлари 25-31 расмларда 
келтириб ўтилади. Бош саҳифа ишорати устида сичқонча тугмасини босиб асосий саҳифага 
қайтамиз.
Муаллиф ҳақидаги маълумотларни эса,”Муаллиф” ишоратини босиш орқали олиш имконияти 
мавжуд. Бу саҳифани кўриниши 32-расмда келтириб ўтилади. Саҳифадан чиқиш учун эса, 
экраннинг унг юкори бурчаги жойлашган “х” белигиси устида сичқонча тугмасини босишимиз 
етарли. 


3.3. “Microsoft Publisher дастури имкониятлари” амалий машғулот мавзусини янги 
ахборот ва педагогик технологиялар асосида ўқитишни ташкил этиш 
“Microsoft Publisher дастури имкониятлари” буйича маъруза дарс сценарийсини ишлаб 
чикиш учун дастурда баннер шаклини яратиш асосида кўриб ўтамиз. Албатта, ҳар бир дарс 
машғулоти учун аввал ўқув мақсадлари ажратилган бўлади. Амалий машғулот учун эса бу 
мақсадлар кўпроқ Блум таксономиясининг ҳаракатга оид соҳаларига тегишли бўлади. Қуйида 
наъмуна сифатида аниқ бир мавзу, унинг учун ажратилган ўқув мақсадлари, машғулот режаси ва 
уни ўтказиш сценарийсини ишлаб чиқайлик:
Мавзу: Microsoft Publisher дастури имкониятлари 
Ўқув модул бирликлари: 
1. Microsoft Publisher дастурида ишлашнинг умумий тамойиллари
2. Буклетлар яратиш бўйича тавсиялар.
3. Web-дизайн.
4. Буклетлар яратишнинг асосий қоидалари.
5. Буклетлар яратиш технологияси.
6. Web-дизайнда графика. Буклетлар яратишни дизайн асослари.
7. Динамик сайтлар учун буклетларни яратиш
8. Web-дизайнда графика.
9. График файл форматлари. GIF ва JPЕG график форматлари.
10. График тасвирларни оптималлаштириш. Web саҳифага буклет тасвирларни боғлаш.
Аниқлаштирилган ўқув мақсадлари (талабанинг вазифалари) талаба ушбу мавзуни 
ўзлаштиргандан сўнг: 

Буклетларни яратишнинг умумий тамойилларини билади 

Microsoft Publisher дастурида ишлаш технологияси бўйича тушунчага эга бўлади.

График дизайн тушунчасига эга бўлади.

Web сахифа учун буклет ва тасвир ўлчамлари билан ишлай олади.

GIF ва JPЕG график форматлари билан ишлай олади.

Web саҳифага буклетларни боғлашни билади.

Microsoft Publisher дастури имкониятларини билади.
Таянч сўз ва иборалар 

Буклет

Web-дизайн.

Буклет яратишнинг асосий оидалари.

Буклет яратиш технологияси.

График дизайн асослари.

Web сахифа учун буклет ва тасвир ўлчамлари.

График файл форматлари.

GIFва JPЕG график форматлари.

График тасвирларни оптималлаштириш.

Web саҳифага буклетларни боғлаш.
“Microsoft Publisher дастури имкониятлари” мавзусини янги педагогик технологиялар 
асосида ўқитишни ташкил этиш услубиёти буйича амалий дарс сценарийсини кўриб ўтамиз.
Қуйидаги мавзу бўйича тайёрланган дарс сценарийси келтириб ўтайлик. 
Амалий машғулот дарсини ўтиш сценарийси учун структура 
Сана :________ Гурух:_________Фаннинг номи: Web дастурлаш
Мавзу: Microsoft Publisher дастури имкониятлари
Дарс тури: Амалий Дарс вақти: 80 минут 
В
ақ
т 
Бос
қи
члар
Таълим берувчининг фаолияти 
Таълим олувчининг 
фаолияти 
Кутилаётган натижа 
Тай
ё
рлов
Ўқув 
машғулотини 
мақсади 
ва 
натижаларини 
аниқлайди, 
баҳолаш 
мезонини аниқлайди. Зарурий ўқув 
Ўқув қуролларини кўздан 
кечириш ва таълим олиш 
учун тайёргарлик .
Амалий машғулот 
дарсига 
тайёр 
туради 


Энди манашу тартиб бўйича дарснинг олиб борилиш кетма-кетлигини келтириб ўтайлик: 
Дарс машғулотларини олиб боришда замонавий педагогик технологияларнинг 
услубларидан фойдаланиш натижасида фан ўқитувчисининг дарс жараёнидаги роли камайтирилиб, 
асосий эътибор аниқлаштирилган ўқув мақсадларига эришиш учун талабаларни фаоллаштиришга 
қаратилади. 
Мазкур ишда, ўқитиладиган “Web да дастурлаш” фанининг “ Microsoft Publisher дастури 
имкониятлари” мавзусини янги педагогик технологиялар асосида ўқитишни дарс сценариясини 
ишлаб чиқамиз, дарснинг боришини автоматлаштириш технологияси ҳақида аниқ фикрлар 
билдирилади. 
Ҳар қандай педагогик жараён энг аввало педагогик мақсадни, яъни педагог ва талабанинг 
ҳамкорликдаги фаолияти натижасини олдиндан тасаввур этишни аниқлашдан иборат. 
Машғулот жараёнида «таҳлилий фикрлаш» интерфаол усулидан фойдаланиш яхши 
натижалар бериб, у учта фаза асосида амалга оширилади: даъват, англаш, мулоҳаза. Улар бир-
бирини тўлдиради ва доим яхлит, мазмунан якунланган натижага олиб келади. Даъват босқичида 
«синквейн» стратегиясини қўллаб, талабалар фикрини бир жойга тўплаб олинади. Масалан таянч 
сўзлардан бири «сайт»ни таърифлаймиз: 
1. сайт (нима? -от) 
2. Саҳифали, гиперишоратли (қандай? -сифат) 
3. кўринади, богланади, узатилади (нима қилади? -феъл) 
4. Ишончли, тезкор, содда, қулай (ҳаёлингизга нима келди?) 
5. web (синоними) 
Англаш босқичида аввалги ва янги билимлар орасидаги боғлиқлик кузатилиб, бу босқич учун 
кластер усулини тавсия қилишимиз мумкин. Бунда мавзуга тегишли асосий тушунчалар бўйича 
мия ҳужуми ўтказилади ва тўпланган ахборотларнинг ўзаро боғлиқликлари аниқланиб, 
гуруҳларга ажратилади, яъни туркумланади: 
материаллари, 
амалий 
машғулотни 
бошлаш учун тайёргарлик кўриш ва 
давомат. 
5 д
К
ири
ш
Microsoft Publisher дастурини ўрнатишга 
оид муаммоли саволлар беради ва 
берилган жавобларни баҳолайди. 
Берилган 
саволларга 
ихтиёрий 
тингловчи 
жавоб беради. 
Савол жавоб орқали 
мавзу 
бўйича 
билими 
янада 
ортади 
30д

Download 2,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish