"Web-Builder CMS" ихтиёрий мураккабликдаги интернет-лойиҳаларни яратиш имконини
беради. Бошқа сайт яратувчи тизимлардан фарқли равишда "Web-Builder CMS" сайтнинг
барча аспектларини бошқариш имконини беради.
Эффектив силжиш
. "Web-Builder CMS",бошқа сайт яратувчи тизимлардан фарқли равишда
қидирув системалари билан жуда яхши боғлана олади. Бу эса, сайт муаллифларига кенг
масштабдаги вазифаларни амалга ошириш имкониятини яратиб беради.
Модулли принцип
. "Web-Builder CMS" модулли принципга асосланади: сайт яратиб
берилишини сўраб мурожаат қилган фойдаланув кейинчалик сайтга қўшимчалар киритиш,
ўзи ҳохлаган имкониятларни очиб бериши ҳам мумкин бўлади. Бу эса, сайт яратувчилар
ўртасидаги рақобатда "Web-Builder CMS"ни имкониятлари янада кенг эканлиги ва
фойдаланувчиларни кўпроқ шу тизимда яратилган сайтларга бўлган қизиқишларини
ортишига сабаб бўлади.
Масштаблашганлик
. "Web-Builder CMS" базасида яратилган сайтлар, амалда ихтиёрий
қўшимча босимларга чидаш бера олади.
«Web-Builder CMS» сайтларни бошқариш тизими - серверли ечим ҳисобланади. Бу тизим сайт
яратувчиларнинг
серверига
ўрнатилади
ва
кейинчалик
фойдаланилади.
Серсер компьютерлар учун эса, қуйидаги талаблар қўйилади:
Mysql, PHP 4-5
Apache сервер
1. .htaccess дан фойдаланиш имконияти
2. mod_rewrite модули
Тизимнинг административ функциялари мижоз машиналарида фойдаланилганлиги сабабли ва
мижоз браузерлари қўлланилиши сабабли сайтдан фойдаланувчи мижоз учун ҳам қуйидаги
талаблар қўйилади:
Операцион тизим камида Microsoft Windows XP/2000/NT бўлиши;
Microsoft Office дастури ўрнатилган бўлиши;
Microsoft Internet Explorer 5.5 ва унлдан юқори браузер бўлиши;
ActiveX ўрнатилган бўлиши лозим.
2.3. Publisher дастурида
Microsoft Office Publisher dasturida Veb-hujjat tayyorlash
1. MsPublisher dasturini ishga tushiramiz.
2. Muloqot oynasining chap qismida tayyor Веб узлы и электронная почта maketini tanlaymiz.
3. Ochilgan oynada Веб узлы (Построитель простых веб-узлов) satrini tanlaymiz. Yordamchi
muloqot oynasida biz bo’lajak hujjatimizda joylashtirilishi kerak bo’lgan ma’lumotlarni belgilaymiz. Shuni
esdan chiqarmaslik kerakki har bir tanlagan bandimiz natijada hujjatimizga kamida bittadan sahifa
qo’shadi. Aynan shu sahifalar bir-biri bilan giperhavola orqali avtomatik tarzda ulanib, asosiy va unga
giperhavola yordamida ulangan qolgan sahifalar shaklida hujjat yaratiladi. Biz o’z misolimizda beshta
bandni belgilab OK tugmasini bosamiz.
4. Natijada 11 sahifadan iborat hujjat yaratiladi.
5. Har bir sahifaga kerakli o’zgartirishlarni kiritib Файл menyusidagi Предворительный просмотр
веб-страницы buyrug’ini tanlaymiz.
6. Bizning hujjatimiz bu safar Internet brauzeri yordamida ochiladi.
7. Brauzerni yopib hujjatni veb-sahifa ko’rinishida kompyuter xotirasida saqlaymiz.
8. Bizning hujjatimiz Ish stolida Index veb-sahifasi va index.files papkasi shaklida saqlanadi. Bu
yerda Index nomli fayl asosiy ishchi hujjat hisoblanadi, index.files papkasi esa yordamchi fayllardan iborat
bo’ladi. Keyinchalik ularni Internetga joylashtirish munkin.
2.4. Электрон қўлланмага қўйиладиган асосий талаблар
Касб ҳунар таълими учун махсус фанлардан электрон қўлланмани яратиш жараёнида
псиҳологик-педагогик, техник-технологик, эстетик ва эргономик талаблар қўйилади. Электрон
қўлланма ҳам босма қўлланма, ўқув ва услубий қўлланма каби аньанавий ўқув нашрларига
қўйилган дидактик талабларга жавоб бериши керак. Дидактик талаблар таьлим беришнинг
специфик қонуниятларига ва мос равишда ўқитишнинг дидактик тамойилларига мос келиши керак.
Қуйида махсус фанлар бўйича яратиладиган электрон қўлланмага бўлган талаблар келтирилган:
1. Ўқитишда илмийликни, фан, техника ва технологияларни сўнғи ютуқларни ҳисобга олиш,
ўқув материали мазмунининг етарлича чуқурлигини, ишончлилигини таъминлайди. Ўқув
матерналининг электрон қўлланма ёрдамида ўзлаштириш жараени ўқитишнинг замонавий
усуллари билан мос равишда қурилиши керак. Бундай усулларга қуйидагилар киради: тажриба,
эксперимент, солиштириш, кузатиш. абстрактлаш. умумлаштириш, яхлитлантириш, ўхшашлик,
таҳлил ва синтез, моделлаштириш услуби, шу билан бирга математик моделлаштириш. шунингдек
тизимли таҳлил усуллари.
2. Ўқитишнинг эришувчанлик талаблари электрон қўлланма воситасида амалга оширилади ва
ўқувчилар ёшига ва индивидуал хусусиятларига хос ҳолда ўқув материалини ўрганишнинг
мураккаблик ва чуқурлик даражасини аниқлаш заруриятини билдиради. Ўқув материалини ҳаддан
зиёд мураккаблаштириш ва ортиқча юклаш мумкин эмас, унда таълим олувчи бу материални
эгаллашта ожизлик қилади.
З.Ўкитишнинг муаммовийлигини таъминлаш талаблари махсус фанларни ўқитишда
қўйиладиган асосий талаб бўлиб, таълим олиш фаолиятининг тавсифи ва мавжудлиги билан
шартлаштирилган. Агар ўқувчи муаммоли вазиятга дуч келса. уни мустақил ечишга ҳаракат қилса,
унинг ижодий қобилияти ва фиқрлаш фаоллиги ўсади.Ушбу дидактик талабни бажарилиш
даражаси анъанавий қўлланмалар ва ўқув қўлланмаларидан кўра. электрон қўлланма ёрдамида
сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.
4. Ўқитишнинг кўргазмалилигини таъминлаш талаблари, ўқувчилар томонидан ўрганилаётган
объектлар (машина ва ускуналар), уларнинг макетлари ёки моделлари, маҳсулотни тайёрлашнинг
технологик жараёнини сезгили қабул қилиши ва шахсан кузатиш имкониятини ҳисобга олиш
заруриятини билдиради.
5 Ўқитишнинг онглилигини, таълим олувчининг мустақиллиги ва фаоллигини таъминлаш
талаблари ўқув фаолиятининг якуний мақсад ва вазифаларига эришишда ўқув ахборотини жалб
қилиш бўйича ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун электрон дарслиқ ва воситалари билан
таъминлашни кўзда тутади. Бунда ўқувчи учун
ўқув фаолияти, йўналтирилган мақсад ва мазмунни
англатади. Махсус фанлар бўйича электрон қўлланмалар тизимли фаолият ёндашуви асосида
ишлаб чиқилиши керак. Шунинг учун электрон қўлланмада ўқувчи фаолиятининг аниқ модели
кузатилиши керак.
6. Электрон қўлланмадан фойдаланишда ўқитишнинг тизимлилиги ва кетма-кетлиги
талаблари ўрганиладиган махсус фан соҳасида билимлар ва кўникмаларнинг маълум тизимининг
ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши кетма-кетлигини таъминланишини билдиради. Билим.
кўникма ва маҳорат таълйм тизимида мантиқий тартибда шаклланиши ва ҳаётда қўлланилишда ўз
ўрнини топиши зарур. Бунинг учун қуйидагилар зарур:
— ўқув материалини тизимлаштирилган ва структурлаштирилган ҳолда тавсия қилиш;
— ўқув материалининг ҳар бир бўлимида шаклланадиган билим, кўникма ва маҳоратларнинг
ривожланишини ҳам инобатга олиш:
-— ўрганилаётган ўқув материалининг фанлараро боғлиқлигини таъминлаш;
—- ўқув материали ва таълим берувчи таъсирларининг узати-лиш кетма-кетлигини чуқур
ўйлаб кўриш;
— билим бериш жараёнини ўқитиш мантиқи билан аниқланадиган кетма-кетликда қуриш;
— электрон қўлланма тавсия қилган ахборотни, ўқитишнинг мазмуни ва услуби таълим
олувчининг шахсий қобилиятига боғлиқ ҳолда танланиши керак. Масалан, мазмунли ўйин
ҳолатларини яратиш, амалий тавсифдаги топшириқлар ва экспериментларни реал жараёнлар ва
мавжудотлар моделларини тавсия қилиш йўли билан амалиёт билан боғланишни таъминлаш.
7. Электрон қўлланмадан фойдаланишда билимларни ўзлаштириш мустаҳкамлиги талаблари:
ўкув материалини мустаҳкам ўзлаштириш учун уни чуқур фиқрлаш, хотирада сақлашга интилиш
катта аҳамиятга эга.
8. Электрон қўлланмада ўқитишнинг таълимни ривожлантирувчи ва тарбиявий функциялари
бирлиги талаблари.
Таълим бериш вазифасини башарувчи анъанавий нашрларга қўйиладиган дидактик талаблардан
ташқари, элеткрон қўлланмага уни яратиш ва жорий қилинишида замонавии ахборот ва
телекоммуникацион технологияларнинг устунликларидан фойдаланиш каби қуйидаги ўзига хос
дидактик талаблар куйилади.
3-боб. Publisher дастури имкониятлари бўйича ўргатувчи электрон
қўлланма самарадорлиги
3.1. Publisher дастурида имкониятлари бўйича ўргатувчи электрон қўлланма
структурасини лойиҳалаштириш
Биз юқорида Microsoft Publisher дастури имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланма яратиш
бўйича барча маълумотларни келтириб, маълум бир структурани ишлаб чиқдик. Қолаверса, бу
электрон қўлланма яратиш учун фойдаланиладиган воситалар билан танишиб утдик. Эндиги асосий
вазифамиз, мана шу келтириб ўтилган маълумотларга асосланган ҳолда электрон қўлланма
яратишни технологиясини ишлаб чиқишни бошлаймиз.
Маълумки ҳар бир яратилган электрон қўлланма ўзининг ички структурасига эга бўлади. Лекин
электрон қўлланма учун умумий бўлган босқичлар мавжуд бўлиб, бу босқичларни қуйидагича
келтириб ўтиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |