рангдаги фонни ишлатишга тавсия берилади, бунда харфларнинг рангини кора ёки кора-кукимтир
рангларда ёзиш максадга мувофикдир. Кора ранги фон ва окиш рангли шрифтни ишлатиш тавсия
этилмайди, чунки, бундай экран укувчининг кузини тезда чарчатади. Дастурга график тасвирларни
куйилаётганда сахифалар турли хил график ва ранги имкониятларига эга булган тизимлар оркали
курсатилишини инобатга олган холда куп таркалган аппаратли воситаларга мослашишни
таъминлаш керак. Тасвирларни зичлашган график форматларини (GIF, JPEG ва бошкалар)
ишлатилса укув дастурининг умумий хажми анча камаяди.
Видеофрагментларни яратиш учун компьютер видеомонтажи буйича дастурий-техникавий
комплекслар ишлатилади. Бунда монтажда керак буладиган
тасвир ва овозлар тхпламини
олдиндан тайёрлаб олиш керак. Монтажнинг сифатига танланган дастурий таъминот жавоб беради.
Материални кабул килишда фаол таъсир этувчи элементлардан бири бу овоздир. Овоз, сухандон
томонидан айтилган ибора, персонажларнинг диалоглари ёки видеофрагментнинг овозли олиб
бориш каби холларда берилади. Овоз билан ишлашда овозни чикариш, ёзиш хамда синтез килиш
имконияти бор турли дастурий таъминот ишлатилади.
Мультимедиа курсларнинг элементлари яратиш параллел олиб борилиши мумкин. Уларни
бирлаштириш
якунловчи боскичда амалга оширилади
. Курс мавзуларга булинади, гиперматнларга
жунатиш тизими шакллантирилади. Укув мультимедиа курслари учун
характерли булган катта
хажмдаги ахборотларни фауат яхши ишлаб чикилган интерфейс ва навигация тизимлари оруали
камраб олиш мумкин.
Якунловчи боскич утказилгандан сунг электрон қўлланмани тестдан утказиш ва макомига
етказиш ишлари амалга оширилади. Муваффакиятли тестдан утказилган мультимедиа курсини
интеллектуал мулк сифатида руйхатдан утказиш керак. Бунда мультимедиа
курсини яратишда
иштирок этган жамоа аъзоларинининг авторлик хукукларини инобатга олиш керак.
1.3. Масалани ўрганилганлик даражаси ва унинг қўйилиши
Битирув малакавий ишида касб-ҳунар коллежилари учун Microsoft Publisher дастури
имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланма яратиш масаласи берилган бўлиб, мавзунинг
номидан ҳам кўриниб
турибдики, асосий вазифа талабаларнинг мустақил ўрганишлари учун
ўргатувчи дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш назарда тутилади. Битирув малакавий ишини бажариш
давомида қуйидаги масалаларни ечиш асосий мақсад қилиб олинади:
Ўргатувчи электрон қўлланма яратиш масаласининг ўрганилганлик ҳолатини таҳлил
қилиш;
Мустақил таълимни ташкил этишда ўргатувчи электрон қўлланмалардан фойдаланишни
ўқув жараёнидаги аҳамиятини таҳлил қилиш;
Электрон қўлланмаларни лойиҳалашда фойдаланиладиган мавжуд манбалар таҳлилини
амалга ошириш;
Microsoft Publisher дастури имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланмани лойиҳасини
ишлаб чиқиш;
Publisher дастурида имкониятлари бўйича назарий маълумотларни шакллантириш;
Ўргатувчи электрон қўлланмаларни яратишнинг дастурий воситаларини таҳлил қилиш ва
мавзуга мосларини ажратиш;
Publisher дастурида имкониятлари бўйича ўргатувчи электрон қўлланма учун структура
ишлаб чиқиш;
Publisher дастури имкониятлари бўйича ўргатувчи электрон қўлланма самарадорлигини
асослаш;
Publisher дастурида имкониятлари бўйича ўргатувчи электрон қўлланма структурасини
лойиҳалаштириш;
Яратилган электрон қўлланмадан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Мавзу бўйича яратилган электрон қўлланмадан фойдаланиш самарадорлигини асослаш;
Ўргатувчи электрон қўлланмаларни яратишда меҳнат муҳофазаси қоидаларини ишлаб
чиқиш ҳамда мустақил ўрганувчилар учун компьютер билан ишлаганда ҳаёт фаолияти
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш талабларини очиб бериш;
Бажарилган ишлар юзасидан хулоса ва таклифларни ишлаб чиқиш;
фойдаланилган адабиётлар рўйхатини келтириш ҳамда яратилган электрон қўлланма
дастури ва кўринишларини илова бўлимида келтириб ўтишни амалга ошириш
талаб
қилинади.
Юқоридаги масаланинг қўйилишидаги фикрлардан кўринадики, касб-хунар коллежларида
ва олий таълим муассасаларида ўқитиладиган Информатика ва АТ фани бўйича мустақил таълим
олиш учун, қолаверса, анимацион намойиш ва веб ишланмаларни яратишга қизиқувчи талабалар
учун Microsoft Publisher дастури имкониятларини ўргатувчи электрон қўлланма яратиш ҳар бир
ўқувчи, изланувчи учун янги ахборот технологияларини қўллаб илм олиш савиясини ошириб
беради. Яъни ўрганувчи ўқитувчисиз электрон қўлланма асосида мустақил ўргана
олади ва
дастурий восита ёрдамида анимацион намойишларни мустақил ярата олиш имкониятига эга
бўлади.
2-боб. Microsoft Publisher дастури имкониятларини ўргатувчи
электрон қўлланмани лойиҳалаш
2.1. Publisher дастури имкониятлари бўйича назарий маълумотларни
шакллантириш
Microsoft Office Publisher dasturi nashrdan yoki bosmadan chiqarish uchun turli ko’rinishdagi
e’lonlar, bukletlar,
taqvimlar, konvertlar, taklifnomalar va h.o. larni elektron shaklda tayyorlash
dasturiy mahsuli hisoblanadi. Publisher Microsoft korporatsiyasining
Microsoft Office amaliy
dasturlar jamlanmasi tarkibida joylashgan bo’lib, OFFICE dasturlar to’plamidagi MsWord, MsExcel,
Ms PowerPoint dasturlar bilan birga o’rnatiladi. Dasturninng asosiy qulayliklaridan biri bu
foydalanuvchining hujjat tayyorlash jarayonida keng ko’lamdagi, turli shakl va ko’rinishdagi oldindan
tayyorlangan hujjat namunalarini ko’rsatish mumkin. Ms Publisher dasturida ishlash jarayonida
foydalanuvchi o’zining ehtiyojlaridan kelib-chiqib boshidan mustaqil hujjat
ustida ish olib borishi
bilan bir qatorda dastur tarkibida mavjud shablon va maketlardan ixtiyoriy vaqtda foydalanish
imkoniyati taqdim etiladi. Ms Offise dasturlar to’plamining qolgan dasturlari kabi Publisherda ham
hujjatni habar shaklida kompyute tarmog’i orqali jo’natish yoki web-sahifa shaklida tayyorlash
mumkin.
Do'stlaringiz bilan baham: