Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


ТИРИК ОРГАНИЗМ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



Download 0,55 Mb.
bet8/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

1. ТИРИК ОРГАНИЗМ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ


Тирик организмларга бактериялар, замбуруғлар, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳамда Одам киради.
Улар хилма-хил ўлчамга, рангга, хулқ-атворга ва бошқа кўпгина хусусиятларга эга.
Организм – мустақил ҳаёт кечирадиган мавжудотдир.
Организм билан ташқи муҳит ўртасида доимо моддалар ва энергия алмашиниши содир бўлиб туради. Барча тирик мавжудотлар озиқланади.
Организмлар ташқи муҳитдаги ва ўзида кузатиладиган барча ўзгаришларга сезгир бўлади. Бунинг учун яшил ўсимликларнинг қуёш нури таъсирига бўлган муносабатини кўрсатиб ўтиш кифоя. Бу тирик организмларнинг қўзғалувчанлик хусусияти билан тавсифланади. Шунингдек, тирик организмлар ўзини-ўзи идора этиш хусусиятига эга бўлиб, организмни ўзгарувчан ташқи муҳит шароитига жавобан кимёвий таркиби ва физиологик жараёнларнинг боришини маълум бир меъёрда ушлаб туриш, яъни гомеостаз билан боғлиқ.
Барча тирк организмлар ҳаракатланиш хусусиятига эга. Яна бир муҳим хусусият бу кўпайишдир. Организмларнинг ўзини-ўзи тиклаши жинсий ва жинссиз кўпайиш жараёнларида намоён бўлади. Ушбу хусусият тирикликнинг энг муҳим томони, шунинг учун ҳам сайёрамизда ҳаёт давом этиб келмоқда.
2. МОСЛАШИШ ҲАҚИДА ТУШУНЧА

Мослашиш ёки адаптация айрим индивидлар, популяциялар тур ёки жамоаларнинг морфо-физиологик хулқий ва ахборот биоценотик хусусиятларининг мажмуидан иборат бўлиб, бошқа индивидлар, популяциялар, тур ёки жамоалар билан яшаш учун курашда ғолиб чиқишга сабабчи бўладиган, шунингдек абиотик муҳит омилларининг таъсирига чидамлилигини ифодалайди.




3. МОСЛАШИШНИНГ АСОСИЙ КЎРИНИШЛАРИ

Мослашишларнинг кўринишларига келсак морфологик, физиологик ва хулқий мослашишлар ажратилади.


Морфологик мослашишларга мисол қилиб сув муҳитида гидробионтларнинг сувни қаршилигини кесиб юришга мос тана тузилиши, шунингдек, планктон организмларнинг сувда осилган ҳолда яшаши кабилар ҳисобланса, ўсимликлар дунёсида чўл шароитида минимум сув сарфлашга мослашиш сифатида баргларнинг редукцияланиши ёки бутунлай бўлмаслиги кабиларни кўрсатиш мумкин.
Физиологик мосланишлар ҳайвонларда озуқа таркибига кўра овқат ҳазм қилиш системасида ферментларнинг маълум турларини учраши ёки чўлда яшовчи ҳайвонларнинг сувга бўлган талабини қондириш учун ёғларнинг биокимёвий оксидланишдан фойдаланиши кабилар киради. Ўсимликларда кузатиладиган фотосинтез жараёни ҳам, бошқа биокимёвий жараёнлар атмосферадаги газлар таркибига боғлиқдир.
Хулқий ёки этологик мослашишлар ҳайвонлар учун хос бўлиб, турли шаклларда намоён бўлади. Масалан, ташқи муҳит билан ҳайвон танаси ўртасида нормал иссиқ алмашинуви учун уя қуриш (бошпана топиш), қулай ҳароратли жойни излаб топиш, шунингдек, қушлар ва сут эмизувчиларда суткалик ва мавсумий кўчиб юришлари маълум. Ҳайвонлар фақат ҳарорат омилига хулқий томондан мослашиб қолмай, баоки намлик, ёруғлик ва бошқа кўпчилик экологик омилларга ҳам мослашади. Хулқий мосланишлар йиртқичларнинг ўлжани изидан юриш, кузатиш кабиларда ҳамда ўлжанинг жавоб реакцияларида кўринади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish