Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАРНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАРГА ТАЪСИР



Download 0,55 Mb.
bet7/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

3. ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАРНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАРГА ТАЪСИР
ЭТИШ УМУМИЙ ҚОНУНИЯТЛАРИ

Маълум шароитда яшаётган организмларга экологик омиллар турлича таъсир этиши мумкин. Аммо экологик омиллар қанчалик хилма-хил бўлмасин, уларнинг тирик организмларга таъсир этиш характери нуқтаи назардан улар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. Организмнинг нормал ривожланиши учун маълум даражада қулай экологик омиллар мажмуи талаб этилади. Ҳар бир омилнинг организмга таъсир этиш кучи ҳамда қуйи ва юқори таъсир этиш чегарали бўлади. Омилнинг қулай таъсир этувчи кучи оптимум зона деб қаралади ёки оптимум деб аталади. Экологик омил организмга ҳаддан ташқари кучсиз (минимум) ва кучли (максимум) таъсир этиши мумкин. Шундай қилиб, ҳар қандай экологик омилнинг оптимум, минимум ва максимум таъсири бўлар экан. Минимум ва максимум чегарали критик нуқта деб қаралади. Критик нуқталардан ортиқ куч таъсирида организм нобуд бўлади.


Муҳитнинг бирор омилига кенг доирада мослашган экологик турларга эври- олд қўшимчасини қўшиб, тор доирада мослашганларга стено- олд қўшимчасини қўшиб номланади. Температурага нисбатан эвритерм, стенотерм, намликка нисбатан эвригидрид, стеногидрид, шўрланишга нисбатан эвригал, стеногал.


Ташқи муҳитнинг турли омилларга нисбатан экологик валентликлар йиғиндиси турнинг экологик спектрини ташкил этади. Масалан, чўлда ўсувчи шўраклар тупроқнинг шўрлигига, қурғоқчилик ва юқори температурага яхши мослашган. Ушбу омилларга мосланиш шўракларнинг экологик спектрини ташкил этади.
Айрим турларнинг экологик спектри бир-бирига тўғри келмайди. Ҳатто бир хил шароитда яшаётган ва мослашиш хусусияти ҳам ўхшаш бўлган турлар озми-кўпми миқдорда ўзининг экологик имкониятига эга бўлади. Изен ва терескен ўсимликлари қурғоқчил ва иссиқ шароитга мослашган турлар ҳисобланиб, улардан биринчиси нисбатан қурғоқчиликка ҳам, юқори ҳароратга ҳам бироз кучлироқ мослашиши билан ажралиб туради.
Экологик омиллар организмнинг турли функцияларига ҳам турлича таъсир этади.
Айрим индивидларнинг ташқи муҳит омилларига чидамлилик даражаси, критик нуқталари, оптимал зонаси ҳам тўғри келмайди. Ушбу индивиднинг ирсий, жинсий, ёш ёки физиологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Муҳитнинг айрим экологик омиллари организмга бир вақтда таъсир этади. Ушбу омилларнинг таъсири бошқа омилларнинг миқдорига боғлиқ бўлади. Буни омилларнинг ўзаро таъсир этиш қонунияти дейилади.
Организмнинг нормал ҳаёти учун маълум даражада шароит талаб этилади. Агар барча шарт-шароитлар қулай бўлиб, улардан бири етарли миқдорда бўлмаса, уни чекловчи омил деб аталади. Чекловчи омил организмни ушбу шароитда яшаши ёки яшай олмаслигини белгилаб беради.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish