Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


Адабиётлар: [7,9]. 1. АТМОСФЕРАДАГИ ГАЗЛАРНИНГ ТИРИК



Download 0,55 Mb.
bet15/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

Адабиётлар: [7,9].
1. АТМОСФЕРАДАГИ ГАЗЛАРНИНГ ТИРИК
ОРГАНИЗМЛАРГА ТАЪСИРИ

Атмосферадаги тоза ва қуруқ ҳавода 78,1% азот, 21% кислород, 0,9% аргон, 0,03% СО2 бўлади. Булардан ташқари оз миқдорда неон, гелий, криптон, ксенон, аммиак, водород, радий ҳамда торий каби радиоактив моддалар қолдиғи, шунингдек, ҳар хил азот оксидлари, хлор ва бошқа элементлар учратилади. Ҳавода ҳар доим сув буғлари (0,01 – 4% гача) бўлади. Ҳавонинг қуйи қатламларида газсимон табиий заррачалардан ташқари табиий аралашмалар ҳам учрайди. Улар чанг ва тутунлар, қурум, баъзан денгиз тузларининг кристаллари, ҳар хил органик заррачалар ва бошқалар бўлиши мумкин. Ҳаво таркибидаги кислород ўсимлик ва ҳайвонларнинг нафас олиши учун зарур бўлган элементдир. Унинг миқдори ҳавода етарли даражада бўлади. Агарда бу кўрсаткич 5% га камайса организмларнинг нафас олиши қийинлашади.


Карбонат ангидрид гази деярли доимий бўлиб, фақатгина йирик шаҳарларда унинг миқдори ортиқ бўлиши мумкин. Маълумки, карбонат ангидрид гази яшил ўсимликлар учун озиқланишда муҳим аҳамиятга эга. Азот элементи ҳавонинг таркибида кўп миқдорда бўлишига қарамай, уни организмлар тўғридан-тўғри ўзлаштира олмайди. Организмлар уни фақатгина бирикма ҳолдагина ўзлаштириши мумкин. Азот тугунак бактериялар, азотобактериялар, актиномицетлар ва кўк-яшил сувўтлари учун озуқа манбаи бўлиб хизмат қилади.
2. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва вужудга
келган экологик муаммолар

Атмосфера ҳавосининг табиий ва сунъий ифлосланишлари ажратилади.


Табиий ифлосланиш. Атмосферада муълум миқдорда чанглар учрайди. Чангларнинг уч тури ажратилади: минерал, органик, космик. Минерал чанглар тоғ жинсларининг емирилиши, вулқонлар отилиши, ўрмон ёнғинлари, денгизлар юзасидан сувларнинг буғланиши кабилар туфайли келиб чиқади. Органик чанглар ҳаво қатламидаги аэропланктонлар шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлар ва парчаланиш маҳсулотларидир.
Космик чанглар метиоритларнинг атмосфера қатламидан ўтаётганда ёнган қолдиқлари ҳисобланади.
Сунъий ифлосланиш. Атмосфера ҳавосини асосан ифлослантирувчи манбалар бугунги кунда тобора ривожланиб бораётган инсоннинг саноат ишлаб чиқаришидаги ва автотраспортларнинг ривожланишидир. Ҳавога кўп миқдорда карбон кислота, углеводородларнинг оксидлари, сульфид ангидрид ва бошқа моддалар чиқарилиб, улар табиий муҳитга ва одамларга жуда катта зарар етказмоқда. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши муаммоси барча инсониятни ташвишлантирмоқда.
Ўзбекистонда тамосферага чиқариладиган нисбий ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори кейинги йилларда икки мартага қисқарди, яъни жон бошига 90 кг ни ташкил этди. Ифлослантирувчи моддаларнинг умумий миқдлорига нисбатан 51,9%-СО2, 16%-NО2, 17,9%-СНлар, 8,8%-SО2, 6,1%-қаттиқ моддалар ва 0,2% бошқа махсус зарарли моддаларга тўғри келади. Кўпгина шаҳарларда ифлосланишнинг санитар-гигиеник нормадан ортиқлиги кузатилмоқда. Масалан, Олмалиқ, Навоий, Самарқанд, Тошкент, Ангрен, Марғилон, Чирчиқ, Тошкент ва бошқа шаҳарлар шулар жумласидан бўлиб, энг ифлосланган шаҳар Навоий шаҳри бўлиб ҳисобланади.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish