Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мукимий номидаги қЎҚон давлат


ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ОМИЛИГА МОСЛАШИШИ



Download 0,55 Mb.
bet13/47
Sana25.02.2022
Hajmi0,55 Mb.
#257092
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
Экология маъруза матн-2009

4. ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОРАТ ОМИЛИГА МОСЛАШИШИ

Ҳайвонларнинг ҳароратга мослашиш йўллари асосан уч хилдир, яъни кимёвий, физик терморегуляция ва хулқ-атвор мосланишларидир. Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқ ажралиши кимёвий терморегуляция дейилади. Бундай мослашишларнинг кўринишлари баъзи бир балиқларда, ҳашаротларда (арилар, капалаклар) учратилади. Танадан иссиқ ажратишнинг ўзгариши, яъни ортиқча бўлса ташқарига чиқариб юбориш ёки уни ушлаб қолиш физик терморегуляция деб қаралади. Бундай йўл билан ҳарорат омилига мослашган ҳайвонларда қуйидаги анатомо-морфологик мослашишлар кузатилади: тананинг жунлар билан қопланиши, пат ёки парларга эга бўлиши, ёғ заҳирасининг жойланиши, тери ёки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш ва ҳоказо. Кўпчилик ҳайвонлар учун тана ҳароратини бошқаришда уларнинг инстинктдан келиб чиқадиган ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Булар гавданинг ҳолатини ўзгартириш, бошпана топиш, мураккаб ер остки уялар (инлар) қуриш, узоқ ва яқин масофаларга кўчиб юришлар (миграциялар) киради. Тана ҳароратини идора этишда ҳайвонларнинг гуруҳли ҳатти-ҳаракатлари ҳам муҳим аҳамиятга эга.







1. НАМЛИК ОМИЛИНИНГ ТИРИК ОРГАНИЗМЛАР
ҲАЁТИДАГИ АҲАМИЯТИ

Қуруқликда яшовчи организмларнинг сувга бўлган талаби тупроқ ва атмосфера намлиги ҳисобига қондирилади. Тупроқ ва атмосферадаги намликнинг манбаи атмосфера ёғинлари ҳисобланади. Ер шарида атмосфера ёғинларининг йиллик миқдори бир неча 10 миллиметрдан 3000 миллиметрни ташкил этади.


Организмларнинг сув билан таъминланганлигини баҳолаш учун фақат йиллик атмосфера ёғинларининг миқдорини билиш билан кифоянилмайди, чунки ушбу миқдор чўл иқлимини ёки жуда нам иқлимни ифодалаши мумкин. Ер шаридаги турли жойларда атмосфера ёғинлари билан буғланиш нисбати катта аҳамиятга эга. Йиллик буғланиш йиллик ёғингарчилик миқдори йиғиндисидан кам бўлган жойлар арид (қурғоқчил) областлар деб аталади. Бу ерда яшовчи ўсимлик ва ҳайвонлар учун намлик етарли бўлмайди. Аксинча, ёғингарчиликнинг йиллик миқдори буғланишнинг йиллик миқдоридан ортиқ бўлган жойлар гумид (сернам) областлар дейилади.
Климодиаграммалар маълум жойдаги атмосфера ёғинлари билан ҳароратнинг ўзгариши нисбатини ифодаловчи эгри чизиқлардир. Агарда ҳарорат эгри чизиғи атмосфера ёғинлари эгри чизиғидан юқорида бўлса қурғоқчил, аксинча ҳолат кузатилса нам ёки ортиқча нам шароит ҳисобланади.
Организмларнинг сув билан таъминланишини тавсифлаш учун иқлим шароитларидан ташқари муайян биотопнинг намлик шароитини ҳам билиш керак. Одатда. Ортиқча намлик, намлик, кучсиз намлик, қуруқ ва бошқа яшаш шароитлари деган тушунчалар ишлатилади.



Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish