Гулли ўсимликларнинг Т.И.Серебряков бўйича эколого-морфологик белгилар асосидаги ҳаётий шакллари
6. Кашкаров ва Яхонтов бўйича ҳаётий шиклларнинг
таснифи
Ҳайвонларнинг морфологик гуруҳлари Д.Н.Кашкаров, В.В.Яхонтов ишларида атрофлича таҳлил қилинган.
Ҳайвонот дунёсида ҳаёт шаклларини таснифлашда ташқи муҳитнинг умумий ҳусусиятларидан ташқари айни шу муҳитдаги ҳаракатланиш имкониятлари ҳамда озуқанинг характери муҳим аҳамиятга эга. Рус экологларидан Д.Н.Кашкаров таснифлашга кўра ҳайвонларнинг қуйидаги ҳаётий шаклларини ажратади:
1. Совуқ қонли (пойкилотерм) ҳайвонлар – йил бўйи фаол, қисман фаоллигини тўхтадиган, ёзги уйқуга кетадиган ва қишки уйқуни ўтказадиган ҳайвонлар.
2. Иссиқ қонли (гомойтерм) ҳайвонлар – 1) ўтроқ ҳаёт кечирувчилар: йил бўйи фаол, қисман фаоллиги тўхтайдиган, ёзги уйқуга кетадиган, қишки уйқуга кетадиган; 2) мавсумий ҳаёт кечирувчилар: уя қурувчилар, қишловчилар, ёзгилар, кўчиб юрувчилар.
Турли муҳитларда ҳаракатланиш хусусиятларига кўра қуйидагича ҳаёт шакллари ажратилади:
I. Сузувчи ҳайвонлар: 1) Сувда яшовчилар: нектонлар, планктонлар, бентослар; 2) Сувда ва қурукликда яшовчилар: шўнғиб юрувчилар, шўнғимайдиганлар, фақат сувдан озуқа топадиганлар.
II. Ковловчилар: бутунлай ер ковловчилар (ҳаёти тупроқ остида ўтадиганлар), нисбатан ер ковловчилар (ҳаётида тупроқ юзасига чиқадиганлар).
III. Қуруқликда яшовчи ҳайвонлар: 1) уя қурмайдиганлар: югурувчилар, саровчилар, ўрмаловчилар (судралувчилар); 2) уя қурадиганлар: югурувчилар, сакровчилар; 3) ўрмаловчилар (судралувчилар); 4) қояларда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар.
IV. Дарахтда яшовчилар; дарахтдан тушмасдан ҳаёт кечирувчилар, дарахтга тирмашиб чиқувчилар.
V. Ҳаво муҳитидаги шакллар: ҳавода озуқа топувчилар, ҳавода кузатиб туриб озуқа топадиганлар.
Тупроқда яшовчи майда ҳайвонларнинг ҳаёт шаклларини ажратишда тупроқ қатламининг табиий-кимёвий хусусиятлари катта рол ўйнайди. Чигирткасимонлар орасида дарахт ва буталарда яшовчи тамнобионтлар, ўт ўсимликлар ярусида яшовчи хортобионтлар, тупроқдаги органик қолдиқлари яшовчи герпетобионтлар, тош шағалли жойларда яшовчи петробионтлар, очиқ жойларда яшовчи эремобионтлар, қумларда яшовчи псаммобионтлар каби ҳаётий шакллари ажратилади.
Д.Н.Кашкаров яшаш жойига мослашиш, ҳаракатланиш хусусияти ва озуқа усулига кўра ҳайвонлар ҳаётий шаклларини қуйидагича гуруҳларга бўлади: сузувчилар, ковловчилар, қуруқликдагилар, дарахтда яшовчилар, ҳаво муҳитидаги шакллар. Улар ўз навбатида ҳақиқий сувдагилар, қисман сувдагилар, бутунлай ер ковловчилар, нисбатан ер ковловчилар, уя қурмайдиганлар, уя қурувчилар, қоялардаги ҳайвонлар ва ҳоказоларга бўлинади.
В.В.Яхонтов ҳашаротларнинг ҳаётий шаклларини қуйидагича таснифлайди. Муаллиф ҳашаротларни таснифлашда яшаш шароитлари мажмуига мослашишни асос қилиб олган. Шунга кўра, геобионтлар, эпигеобионтлар, герпебионтлар, хортобионтлар, тамнобионтлар ва дендробионтлар, ксилобионтлар, гидробионтлар кабиларни ажратади.
Саволлар:
1. Биологик маром деб нимага айтилади?
2. Биологик маром неча хилга бўлинади?
3. Ташқи маромларга мисоллар келтиринг?
4. Йиллик маромнинг келиб чиқиш сабабларини тушунтиринг?
5. Организмларнинг ҳаётий шакллари деб нимага айтилади?
6. Ҳайвонларнинг ҳаётий шакллари деганда нима тушунилади?
7. Д.Н.Кашкаров таснифи қандай мезон асосида тузилган?
8. Ҳайвонларнинг ҳаётий шаклларини ўрганишнинг аҳамияти қандай?
VI-МАВЗУ. Популяциялар экологияси.
РЕЖА:
1. Популяция ҳақида умумий тушунча.
2. Популяциянинг тузилмаси.
3. Ҳайвонларнинг этологик тузилмаси.
Таянч сўзлар: Популяция, гомеостаз, индивид, популяциянинг тузилмаси, ценопопуляция, латент, виргил, геператив, сенил, фазовий, этологик, гала, колония, пода.
Do'stlaringiz bilan baham: |