Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,3 Mb.
bet99/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

1. Мутлоқ кўрсаткич.

2. Нисбий кўрсаткич.

  1. 3. Ўртача кўрсаткич.



Мутлоқ кўрсаткич мухит ва жараёнларнинг ўлчамини (миқёси, ҳажми) ифодалайди, булар статистик кузатишлар ва дастлабки ахборот-маълумот натижаларидан олинади. Улар кутубхона амалиётида кенг фойдаланилади, кутубхона фаолиятини тахлил қилиш ва керакли ишларни режалаштиришда қўлланилади. Улар асосида кутубхона режалари тузилади, аниқ нашрларга сўровлар ҳажмини баҳолайди ва х.к. Амалда статистик ахборот мутлоқ ўлчовни шакллантиришдан бошланади, улар билан кутубхона хаётининг барча томонлари ўрганилади.
Мутлоқ ўлчов – ҳар доим сон бўлиб, ўзининг ўлчов бирлигига эга. Масалан, кутубхонада нусха, ном, қатнаш, китоб берилиш ва хокозоларда ўлчанади. Миқдорий кўрсаткичлар статистик материаллар йиғиндиси натижасида хосил бўлади. Уларга китобхонлар ва катнашлар сони, кутубхона фонди ва китоб берилиш сони, оммавий тадбирлар ва бошқалар киради.
Нисбий кўрсаткичлар. Бу энг аввало статистик маълумотларни солиштириш, қиёслашдир. Солиштириш натижасида нисбий ўлчов кўринишида кутубхона фаолиятининг сифат бахоси олинади. Кутубхона бўлимлари ёки кутубхона ишларининг қиёсий тахлилида нисбий кўрсаткичлар катта роль ўйнайди. Бир китобхонга, бир кутубхоначига, бир номга ва бошқаларга нисбатан юзага келтирилган нисбий кўрсаткичлар кутубхона ёки унинг бўлимлари ривожланиши даражаларини очиб беради. Нисбий кўрсаткичларни қиёслаб чиқиш у ёки бу ишни ҳажмининг камайиши ёки кўпайиш сабабларини аниқлашга имкон беради. Бундай тахлил – бошқарувчилик қарорини қабул қилиш учун зарурдир. Нихоят, нисбий кўрсаткичлар режалаштиришдаги миқдорий сон кўрсаткичларини ишлаб чиқиш учун асосий хисобланади. Уларни хисобга олмасдан вақт мобайнида улардаги ўзгаришларни тахлил қилмасдан иш жараёнини ривожланишини, иш хажмининг анъана ва фактик ўзгаришларини аниқлаш, тўғри баҳолаш мумкин эмас.


Нисбий кўрсаткичлар ўзининг моҳиятига кўра уч турга бўлинади: динамик кўрсаткичлар, структура кўрсаткичлар, интенсивлик кўрсаткичлар. Бу кўрсаткични хисоблаш фактик бажариладиган мажбурият ҳажмини режада кўзда тутилган мажбурият ҳажмига бўлиш йўли билан амалга оширилади. Режадаги мажбурият бажарилишининг нисбий ўлчовлари коэффицент ёки фоизлар шаклида ифодаланади. Коэффицент термини статистикада махсус сохаларнинг нисбий кўрсаткичларини ( қиёслаб аниқланадиган кўрсаткич) англатиш учун қўлланилади, кўпинча ҳар хил номдаги ўлчовларнинг нисбати қилиб хисобланади.
Динамик кўрсаткичлар- ходисаларнинг вақти- вақти билан ўзгариб туришини характерлайдиган нисбий миқдордир. Улар турли вақтлардаги бир типдаги кўрсаткичларни қиёслаш йўли билан хисобланади. У бирон –бир ходисанинг қанчалик ўзгарганини ўрганиш, истиқбол режаларини тузиш, кутубхона бинолари қурилиши лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқа холларда амалий аҳамиятга эга. Масалан, китоб фондининг бундан олдинги бир неча ўн йилликларда неча марта ўзгарганлиги кузатилганда, биз келажакда фондлар хажмини хисоблашимиз мумкин.
Таққосланаётган кўрсаткичлар мутлоқ миқдори динамикасини тахлил қилиш даража дейилади, у билан бирга ўрганилаётган кўрсаткич – жорий даража, таққослашга олинганини эса – базис ёки даражанинг бошланиши дейилади. Масалан, 2003 йилда китобхонларни сони 5121,0 бўлган, 2004 йилда 5494,0 ( 5494-5121=373) бўлган, яъни 373 та кўп. 2005 йилда китобхонлар сони 5589 бўлган бўлса мутлоқ кўпайиш (5589-5121=468) 468 ни ташкил этади.
Ўсиш ( ёки камайиш) суръати – икки даражани бўлиш натижасида хосил қилинадиган ва фоиз(%) хисобида ифодаланадиган нисбий кўрсаткичдир. Бунда қаторнинг бошланғич даражаси доимий даража (базис) сифатида қабул қилинади, Масалан, 2003 йилда китобхонлар сони 5121 бўлган ( бошланғич даража-100%), 2004 йилда 5494, яъни 2003 йилга нисбатан ўсиш суръати 107 %, 2005 йилда 5589, яъни 2003 йилга нисбатан 109% ташкил этади.
Кўпайиш суръати- маълум бир даража бошланғич даражадан неча фоиз (%) кўп ёки камлигини, ифодаловчи нисбий кўрсаткичдир. Бу кўрсаткич мутлоқ ўсишнинг бошланғич даражага фоиз нисбати деб, ўсиш суръати кўрсаткичидан 100 фоизни айриш йўли билан хисобланади. Масалан, 2004 йилда ўсиш суръати 107 фоизни ташкил этса, кўпайиш суръати 107%-100%= 7% ташкил этади. 2005 йилда эса ўсиш суръати 109% ни ташкил этса, кўпайиш суръати 109%-100%=9% ни ташкил этади.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish