Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,3 Mb.
bet96/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

Илмий- услубий бўлим
Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини комплектлаш бўлими
Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини каталоглаштириш ва қайта ишлаш бўлими;
Ахборот- библиографик бўлим;
бўлим қошида:
ўлкашунослик ахбороти шуъбаси;
хуқуқий ахборот шуъбаси.
Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўлими;
бўлим қошида:
Умумий ўқув зали шуъбаси;
Компьютер зали (электрон ўқув зали, интернет маркази)
Ёшлар билан маънавий ва маърифий ишлар шуъбаси;
Абонемент ва кутубхоналараро абонемент шуъбаси.
Ахборот технологиялари бўлими;
Ахборот ва кутубхоначилик хужжатларини сақлаш бўлими.
Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида ва кўпчилик чет эл Университет кутубхоналарининг ташкилий тузилиши қуйидагича:



  • Фундаментал, яъний асосий (илмий) кутубхона. Илмий ишларга оид барча адабиётлар бу кутубхонада жамланади, профессор-ўқитувчилар, аспирантлар ва юқори курс талабалари учун ўқув зали ва абонемент, библиографик ахборот ташкил қилинади, библиографик қўлланмалар тузилади;




  • Факультет кутубхонаси – талабалар ва ўқитувчиларнинг ўқув ишлари учун зарур бўлган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, мухим жорий материаллар ҳамда маълумот нашрлари , сохалари бир- бирига яқин бўлган бир ва бир неча факультетларга хизмат кўрсатувчи кутубхона. Баъзан бу кутубхона факультет сохаси бўйича тўлароқ материаллар билан тўлдирилади ва фундаментал кутубхонанинг сохали филиали бўлиб қолади;




  • Кафедра ёки кабинет кутубхонаси. Кафедра ихтисослигига оид мухим нашрларни тўплайди. Унда одатда абонемент бўлими бўлмайди. Китобхонларга хизмат кўрсатиш кафедра лобаранти томонидан амалга оширилади.




  • Ўқув кутубхонаси ( ўқув қўлланмалари, ўқув фонди кутубхонаси) талабалар сонига мос бўлган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини кўп нусхада тўплайди. Ўқув кутубхонасини ажратилиши талабалар ўртасида ўқув материалларини режали ва тежаб тақсимлаш имконини беради.

Университет кутубхоналарининг асосий ташкилий муаммоси- қайд этиб ўтилган барча кутубхоналар фаолиятини, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, маблағ ва адабиётларни тежаш мақсадида координациялашдир.


Университет кутубхоначалари шохобчаларини ташкил этишнинг
уч хил: номарказлаштирилган, тугалланмаган ва изчил марказлаштириш шакллари кузатилади.
Номарказлаштирилган шохобча: ҳар бир кутубхона мустақил равишда ишлайди. Бундай тажриба чет эл давлатлари университетларининг барчасида мавжуд.
Тугалланмаган марказлаштириш шохобчаси: факультет ва ўқув кутубхонаси фундаментал кутубхонанинг шохобчаси саналади, кабинет кутубхонаси мустақиллигини сақлаб қолади. Адабиётларни уларнинг ўзлари сотиб олади, аммо фақат фундаментал кутубхона ходимининг шахсий визаси бўлгандагина хисоб-китобга пул тўланади.
Изчил марказлаштирилган шохобча тежамлироқ ва самаралироқ хисобланади. Университетнинг асосий кутубхонаси шохобча зарур деб топилган пунктларда хизмат кўрсатади. Барча ходимлар фундаментал кутубхона штатида туради. Бундай усул бизнинг университет кутубхоналармизда кўп тарқалган.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish