Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолиятини режалаштириш



Download 1,3 Mb.
bet107/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

7-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолиятини режалаштириш.
1. Режалаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари
2. Режа турлари, уларни ўзига хослиги.
3. Истиқболни белгилашнинг аҳамияти, усуллари ва турлари


1. Режалаштиришнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари.
Режалаштириш аҳамияти жиҳатидан бошқарувнинг асосий функцияларидан биридир. Ҳар қандай бошқарув режа тузишдан бошланади. Режа тузиш эса бошқарувнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш, вазифаларни амалга ошириш усуллари ҳамда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан узвий боғлиқлигини белгилаш билан бошланади.
Режалаштириш – бу раҳбарият харакатларининг ягона йўналишини, ташкилот аъзоларининг умумий мақсадларига эришиш йўлидаги харакат бирлигини таъминлаш воситаларидан биридир. Ташкилотда шу жумлада кутубхонада режалаштириш бир сафарлик ҳодиса эмас, у доимий, узлуксиз жараён. Чунки биринчидан ҳар қандай ташкилот мақсадга эришгандан сўнг, яна янги мақсад танлаб, иложи борича ўз умрини узайтиришга харакат қилади. Иккинчидан у доим ноаниқ келажакни бироз бўлсада кўра билишлик заруратидан келиб чиқади.
Ҳар қандай ташкилотда режалаштиришни бошлашда энг биринчи қадам сифатида стратегик режалаштириш юзага чиқади. Стратегик режалаштиришдан кейин бошқа барча бошқарув функциялари бирлашади. Стратегик режалаштириш- раҳбарият томонидан қўлланиладиган ва ташкилот ўз мақсадларига эришиши учун ёрдам берадиган ўзига мос стратегияни ишлаб чиқишга олиб келадиган харакатлар, тадбирлар, қарорлар тўпламидир. Стратегик режалаштириш –бошқарув қарорларини қабул қилишга ёрдам берадиган инструмент сифатида хизмат қилади, унинг мақсади- ташкилотда етарли даражада ўзгаришларни таъминлашдан иборат.
Ҳозирги даврдаги билимларнинг, ўзгаришларнинг жадаллиги ва кўлами кенглиги туфайли стратегик режалаштириш келажакдаги муаммоларни, имкониятларни, расмий истиқболни белгилашни ягона воситаси бўлиб қолмоқда. У олий бошқарув босқичига узоқ муддатли йўналиш бирлигини, шу йўналишда қарорлар қабул қилиш имконини, харакат усулларини белгилашни, хавф-хатарни олдини олишни ёки таъминлаш имконини беради. Стратегик режаларни ишлаб чикишни ташкилотнинг бирон бўғини ёки махсус, ташкилотдан ташкари холда марказлар бажариб бериши ҳам мумкин. Масалан, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига қарашли бўлган оммавий кутубхоналар учун илмий – услубий марказлар ташкил этилган бўлиб, уларнинг кўплаб вазифаларидан бири, бу турдаги кутубхоналар учун стратегик режалаштириш ишларини амалга ошириш киради.
Режалаштириш жараёнида мухимлиги жихатидан биринчи ўринда ташкилотнинг мақсадларини тўғри танлай билиш туради. Асосий ва ҳамма ташкилотларга хос мақсад – унинг нима учун мавжудлигини, юзага келганлигини ҳар томонлама, аниқ ифодаловчи миссиядир. Мақсадлар айнан шу миссияни амалга ошириш учун белгиланади. Миссия расмий тарзда тавсифланган бўлиб, ундан ташкилот ходимлари хабардор бўлишлари шарт. Жуда кенг миссия танлаш ташкилот муваффақиятига зарар қилиши мумкин, худди шундай тор миссия танлаш ҳам раҳбарият имкониятларини, альтернатив ечимларни танлаш имконини чегаралаб қўйиши мумкин.
Кутубхона фаолиятини режалаштириш ишнинг мақсади, вазифаси ва даражасини аниқлайди, харакат дастурини белгилайди. У оммавий кутубхоналарнинг маданий- маърифий муассаса сифатидаги фаолиятини йўналтиради, махсус ва ўқув кутубхоналарини хизмат кўрсатиладиган жамоаси фаолиятига ёрдам беришга йўллайди. Режа ишнинг даражасини юксалтириш учун ҳам, китоб тарғиботининг янги усул ва шаклларини жорий қилиш учун ҳам аҳамиятга эга.
Кутубхона фаолиятини режалаштириш қуйидаги тамойилларга асосланган бўлиши керак:
- илмий асосланганлик;
- жорий ишларни истиқбол ишлар билан уйғунлаштириш;
- режани бажарилиши шартлилиги;
- режани мувоффиқлашганлиги;
- режани аниқлиги.


Режани илмий асосланганлиги – унинг таъсирчанлигини мухим шартидир. Режалаштириш – бу кутубхона фаолиятини ривожлантириш, уни эхтиёж ва имкониятларини хисобга олувчи олдиндан кўра билишдир.Илмий асосланганлик жорий вазифаларни истиқбол вазифалар билан уйғунлаштиришни назарда тутади. Яъни жорий ишлар ва эҳтиёжлар билан чегараланиб қолмасдан, балки яқин келажакнинг талабларини хисобга олиш лозим.
Режалаштиришнинг зарур шарти – режани бажарилишини шартлилигидир. Режадаги кўрсаткичларга эришиш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилмоқ зарур.
Режаларни мувоффиқлаштириш битта регионда жойлашган кутубхоналар фаолиятини хисобга олишни назарда тутади. Режа тузишдаги вазифалардан яна бири – уни аниқ бўлишидир.
Кутубхоналар ўз олдиларида турган кўп тармоқли ишни бир маромда узилишларсиз, муваффақиятли амалга ошириш учун режа бўйича ишлаши керак. Режа бўйича ишлаш- қачон ва қандай мақсадда нима иш қилиш кераклигини билиш демакдир. Яхши тузилган режа кутубхонани у ёки бу даврдаги вазифа ва иш мазмунини аниқлайди, ишга истиқболлик бахш этади, аҳолига хизмат кўрсатишни ва оммавий тадбир ташкил қилишнги осонлаштиради, кутубхона фондидан тўғри ва тўлиқ фойдаланишга, кутубхона иш сифатини яхшилашга ва меҳнат самарадорлигини оширишга ёрам беради.
Кутубхона асосан уч хилдаги режага эга бўлиши керак:
- йиллик;
- чорак (квартал);
- ойлик.

Йиллик режада кутубхона фаолиятининг асосий йўналишлари, жорий йилдаги мухим вазифалари ва иш мазмуни, ижтимоий ва маданий- маърифий ишлари, китобхонларни жалб қилиш, адабиётлар берилиши, оммавий тадбирлар ўтказиш ва хокозолар бўйича миқдорий кўрсаткичлар белгиланади.


Чорак режа йиллик режа асосида тузилиб, йиллик режани бажаришни қандай амалга ошириш, ушбу чоракда нима иш қилиниши аниқ белгиланади. Унда йиллик режада ўз аксини топмаган, лекин ҳаёт таққозоси билан зарур бўлган янгиликлар ўз аксини топиши мумкин.
Чорак режадан ташқари ҳар ойда кутубхонанинг китоб тарғиботи бўйича ўтказиладиган ташкилий-оммавий ва услубий ишларини мавзу- календар режаси ёки ойлик режаси тузилади. Ойлик режа чорак режа асосида яратилади. Ойлик режа кутубхонанинг оммавий ва услубий ишларини ҳар бир тури бўйича тадбир мавзуси, тадбирларни бажаришга жавобгар шахсни белгилайди.
Режа тузилиб ва тасдиқлангач у бажариш учун мажбурий хисобланади. Режани ҳар бир бўлими тўлиқ ва ўрнатилган муддатда бажарилиши шарт.
Йиллик иш режаси тузиш анча мураккаб иш. Шунинг учун уни тайёрлаш учун анча илгарироқ, йилнинг ноябрь- декабрь ойларида киришиш керак. Бу эса ўз вақтида режа тузишга, уни муҳокамадан ўтказиш ва тасдиқлашга ҳамда янги йил бошидан бошлаб уни бажаришга имконият яратади.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish