Йиллик фондни ўсишини хисоблаб чиқиш фақат комплектлашни режалаштириш учунгина эмас, балки хосила миқдорини- китобга ишлов берилиши лозим бўлган миқдорни ( номда ва нусхада) хисоблаш учун ҳам, каталогларнинг ҳар хил турлари учун ҳам, карточкалар миқдорини хисоблаш учун ҳам мухимдир.
Адабиётларга ишлов бериш кўрсаткичларини хисоблаш йирик кутубхоналари учун қизиқарлидир.У ишнинг мазкур бўлими ҳажмини аниқлаш ва штатлар жадвалини асослаш учун зарурдир. Ишлов берилиши лозим бўлган материал миқдори ва уларнинг таркиби, олишга режалаштирилаётган китобларнинг миқдори бўлим ишини аниқ режалаштириш имконини беради.
3. Истиқболни белгилашни аҳамияти, усуллари ва турлари.
Истикболни белгилаш – бу хаёт тараққиёти қонуниятларини ўрганиш асосида у ёки бу ходисанинг келажагини олдиндан кўришдир. Келажакни идрок этиш истикбол, айниқса узоқ муддатли режаларни илмий ишлаб чиқиш учун муҳимдир. Истиқболни белгилаш режанинг тадқиқот базаси бўлиб хизмат қилади ва у режалаштирилаётган объектнинг ривожлантириш мумкин бўлган вариантларини кўрсатади. Мақсадга олиб борадиган оптимал йўлни танлаш учун эса бу муҳимдир.
Истиқболни белгилаш келажакда мумкин бўлган ҳар хил вариантларни бахолаб бориб, режалаштириш ва илмий-техника тараққиёти, иқтисодиёт, маданий қурилишнинг бошқариш даражасини мунтазам оширишдан иборатдир. Узоқ истиқболни белгилаш келажакнинг майда- чуйдаларини назарда тутолмайди, уларни ривожланишининг асосий йўналишларинигина белгилайди.
Истиқболнинг белгилашни вазифаси- ўрганилаётган ходисани ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш, уларни амалга ошириш мумкин бўлган муддатларини белгилаш ва шу билан бирга, режалаштириш сифатини оширишга ёрдам беришдир. Кутубхоначилик ишини истиқболини белгилашда қўйилган вазифалар кўламига кўра фарқ қиладиган қуйидаги даражаларни ажратиш мумкин:
-бутун мамлакат аҳамиятига эга бўлган кутубхоначилик муаммоларни тадқиқ қиладиган республика миқёсидаги;
-регион кутубхоналарининг ўзаро харакат шакли, уларни аҳолига кутубхона хизмати кўрсатишни самарали ташкил қилиш хусусиятларини тадқиқ қиладиган регионал;
-кутубхоналарнинг аниқ типи ва тури бўйича вазифа ва фаолиятларини белгиловчи;
-бирон бир йирик кутубхона –унинг фаолияти, ривожлантириш истиқболлари ва бошқалар.
Санаб ўтилган даражаларнинг ҳар бирида фақат объект ва унинг тўла ҳажмдаги фаолиятигина эмас, балки маълум бир фаолиятлари ёки аспекти, масалан ахборот фаолияти ҳам истикболни белгилаш предмети бўлиши мумкин.
Истиқболни белгилаш- кўп поғонали жараён. Унга: мақсаднинг қўйилиши; тадқиқот қилинаётган ходисанинг узоқ муддатли ретроспектив ўрганилиши; ҳозирги аҳволини баҳолаш ва тахлил қилиш; истиқболни белгилаш ва олдиндан кўришни амалга ошириш эҳтимоли киради.
Функционал нуқтаи назардан истиқболни белгилаш тадқиқот ва дастурий жихатидан фарқ қилинади. Тадқиқотлар орқали истиқболни белгилаш йўналишлар ва қонуниятларга, шу сохада тўпланган тажрибага таяниб, ривожлантиришнинг мумкин бўлган вариантларини аниқлайди. Истиқболни белгилашнинг бу тури объектнинг муайян вақт- келажакдаги холатининг манзарасини яратади.
Истиқболни белгилашнинг дастурий йўналиши- мақсадга эришиш учун зарур бўлган йўллар, тадбирлар, шароитлар дасурини аниқлайди.
Режалаштириш ҳамда амалдаги режаларга ислохатлар киритишда истиқболни белгилашлар вақт интервалига кўра қисқа муддатли (3-7 йилга), ўртача муддатли (7-15 йилга) ва узоқ муддатли (15 йилдан ортиқ) бўлади.
Истиқболни белгилашнинг кўплаб усуллари мавжуд бўлиб, у уч синфга табақаланади: экстраполяция, экспертиза ва моделлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |