Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети


Режа турлари, уларни ўзига хослиги



Download 1,3 Mb.
bet108/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

2. Режа турлари, уларни ўзига хослиги .


Кутубхона фаолиятини режалаштиришда уни олдига қўйилган вазифалар фарқланиши зарур. Шунга кўра кутубхона ишини режалаштиришни бир қанча турлари мавжуд, чунончи:
-сохавий, яъни маданият сохаси сифатида кутубхона тармокларини ривожлантириш режаси. Бундай режалаштиришга маълум бир минтақадаги кутубхоналар сони, китоб фондини ҳажмини, кутубхоначилар сони ва бошқаларни режалаштириш киради.
регионал ёки минтақавий, яъни аҳолига кутубхона хизмати кўрсатишнинг ягона режасини ишлаб чиқиш. Бунга кутубхона тармокларини жойлаштириш ва улар фаолиятини мувоффиклаштириш киради.
алохида кутубхона ишини режалаштириш.
Харакат муддатига кўра режалар истиқболли- узоқ муддатли, ўрта муддатли ҳамда жорийга бўлинади. Узоқ муддатли режалаштириш одатда 10 ва ундан ортиқ йилларга мўлжалланади. Ўрта муддатли режа 5 йилни қамраб олади. Жорий режа эса йиллик, чорак ва ойларни ўз ичига олади.
Харакат доирасига кўра режалар йиғма ҳамда кутубхона ички режасига ажратилади. Йиғма режа битта худудга – туман, шаҳар, вилоятга жойлашган ҳамда ягона ёки бир нечта идораларга мансуб бўлган кутубхоналарни қамраб олади. Шаҳар, туман, вилоятларда аҳолига кутубхона хизмати кўрсатишнинг ягона режасига – библиографик, илмий – тадқиқот ва услубий ишларнинг йиғма режаси бунга мисол бўла олади.
Кутубхона ички режаси алоҳида кутубхона ҳамда унинг таркибий бўлинмалари- бўлим, шуъба (сектор), гуруҳ, шунингдек айрим ходимлар фаолиятини белгилайди.
Йиллик режа маълум даражада ўзаро боғлиқ бўлган вазифалар йиғиндиси- кўрсаткичлар тизимидан таркиб топади. Уларни рақамларда ифодаланган етакчи кўрсаткичлари асосий кўрсаткичлар дейилади. Бу кўрсаткичлар миқдор ва сифат курсаткичларига ажралади.
Миқдорий кўрсаткичлар китобхонлар, китоб берилиши, кутубхонага қатновчилар, янги олинган китоблар, оммавий тадбирлар миқдори бўйича даражани белгилайди.
Сифат кўрсаткичлари нисбий миқдорларда ифодаланади ҳамда хосила кўрсаткичларини хисоблаш учун норма сифатида фойдаланилади. Масалан, ўтган йилги китобхонлар (миқдор кўрсаткич) ҳамда китоб ўқилиши (сифат кўрсаткич) сонини аниклаб, уларни кўпайтириш воситасида китоб берилишининг режали миқдорини ( хосила кўрсаткичини) белгилаш мумкин.
Турли хилдаги кутубхоналар учун кўрсаткичлар тизими бир мунча фарқ қилади. Махсус кутубхоналарда библиографик ва ахборот ишлари кўрсаткичлари режада мухим ўринни эгаллайди. Вилоят кутубхоналарининг режаларида услубий ишлар кўрсаткичлари ҳам қайд этилади.
Ҳар қандай кутубхона учун китобхонлар сони – мажбурий кўрсаткич хисобланади. Бу кўрсаткични хисоблаш учун турли хил усуллар қўлланилади. Улардан энг кўп тарқалгани – ўтган йилги тажриба асосида хисоблаш. Масалан, ўтган йилда 1576 кишига хизмат кўрсатилган бўлса, янги йилда –1600 киши режалаштирилади. Бу усулни афзаллиги – ўтмиш тажрибасини ҳисоблашдир. Камчилиги эса – фақат эришилган натижагина таъкидланади, балки келгуси йилда бу кўрсаткич анча юқори бўлиши мумкин.
Яна бир усул- кутубхона вазифаларига кўра аниқланадиган миқдор хисоблаш асоси бўлиб хизмат қилади. Масалан, ўқув юртининг кутубхонаси барча ўқувчилар, ўқитувчилар ва хизмат кўрсатадиган ходимларни қамраб олишни мўлжаллайди. Қишлоқ кутубхонаси шу худудда яшовчи барча оилаларни, мактаб кутубхонаси эса барча ўқувчиларни китобхонлар сафига жалб қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Оммавий кутубхоналарда битта кутубхоначи учун йиллик иш нормасидан фойдаланишга асосланган хисоблаш усули кенг қўлланилган. Кутубхонадаги ходимлар сонини билган холда китобхонлар ва китоб бериш қанча бўлиши лозимлигини хисоблаш мумкин.
Китобхонлар миқдорини “аҳолини қамраб олинганлик фоизи” кўрсаткичи асосида ҳам хисоблаш мумкин. Назорат рақамларни белгилашда аввалги тажрибани, кутубхона олдида турадиган норма ва вазифаларни бажаришнинг мажбурлигини хисобга олиш зарур.

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish