Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мухаммад ал хоразмий номидаги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,3 Mb.
bet152/158
Sana30.06.2022
Hajmi1,3 Mb.
#720300
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   158
Bog'liq
АКФБ УМК 2020

Гурухдаги ҳақ ҳуқуқлар. Бунга бир қанча факторларни кўрсатиб ўтиш мумкин: лавозим, маълумот, ижтимоий, талантлилик, тажриба. Юқоридагиларни барчаси ишнинг самарадорлигини ошириши ёки камайтириши мумкин. Анъанага кўра ёши катта, лавозими юқори, тажрибаси кўпроқ ходимлар гурух фаолиятига кўпроқ таъсир ўтказа олади. Лекин бу холат ҳар доим ҳам ишни самарадорлигини оширади деб бўлмайди. Раҳбар доим кўп йиллик тажрибага эга бўлган кутубхоначи билан ёш ходим томонидан янги ўзига хос таклифлар юзасидан келиб чиқадиган қарама- қаршиликларга тайёр бўлиб туриши керак. Бундай холатларда улар орасидаги муносабатларни ҳал этиш эмас, балки берилган таклифларни объективлиги нуқтаи назаридан масалани ҳал этиш лозим.
Гурух аъзоларининг функционал роллари. Гурух аъзоларининг холатини яна бир танқидий фактори, жамоанинг ҳар бир аъзоси бажарадиган мақсадли ва қўллаб- қувватловчи ролларидир. Мақсадли роллар шундай тақсимланадики, бунда гурухнинг вазифаси ва уни ҳал этиш имкониятлари ажратиб олинади. ªўллаб-қувватловчи роллар деганда жамоанинг ҳаётий фаолиятини фаоллаштириш, рухлантириш назарда тутилади. Кутубхоналарнинг тажрибали раҳбарлари бу ролларни бир-бири билан узвий равишда боғлаган холда, жамоадаги одамларни ҳамкорликда меҳнат қилишига эришадилар. Бундай холат кўпроқ кичик жамоага эга бўлган кутубхоналарда учрайди. Йирик кутубхоналарда бошқарув тузилмаси аниқ бўлганлиги сабабли раҳбарлар кўпроқ мақсадли ролларни бажарадилар.
Формал гурухлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи факторларни ўрганиш натижасида шундай хулоса қилиш мумкин: оптимал гурух деб, турли характерга эга бўлган кишилардан иборат гурух аъзоларининг сони, улар олдига қўйилган вазифаларга мос келиши. Шунингдек гурух томонидан бажариладиган иш нормалари кўзланган мақсадга эришишга мос бўлиши ва гурухнинг уюшганлиги, соғлом низолар даражасига ҳамда мақсадли ва қўллаб- қувватловчи ролларни биргаликда бажарилиши натижасида пайдо бўлади.
Ноформал гурухлар. Ноформал гурухлар жамоа аъзолари орасида бир –бирига мос қарашлар, умумий қизиқишлар, бир хил иш билан шуғулланиш, одатлар ва бошқалар натижасида хосил бўлади. Бу бирданига ташкил топган одамлар гурухи бўлиб, умумий мақсадга эришиш учун доимий, биргаликда фаолият олиб борадилар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ноформал гурухга мансуб бўлган одамда маълум бир психологик устунлик хислатлар кўзга ташланади.
Ноформал гурухларнинг хилли ва тузилмаси турли хил ижтимоий алоқаларни белгилайди. Масалан, ноформал гурухга қўшилиш, кишида- энг кучли эмоционал талабни- мансубликни ва у билан боғлиқ холдаги мулоқат, ёрдам ва химояни зарурлигини ҳис этишдан келиб чиқади. Ноформал гурухларни пайдо бўлиши сабабларидан яна бири – зарур ахборотни олишдир. Навбатдаги қисқаришлар, тузилмадаги ўзгаришлар, қўшилиб кетиш хавфи ва кўтарилишлар, ходимларнинг шахсий ҳаёти- типик ахборот бўлиб, булар ноформал мулоқат каналлари орқали етказилади.
Гурухда одам бошқаларни тажрибасини қабул қилиш орқали ўрганади, ўз имкониятлари ва потенциалини хис этади. Гурух одамга ташқи таъсирларда ўзига ишонч туғдиради, ундаги ўзига хос хислатларни ривожлантиради. Ва ниҳоят гурух одамга унга ёқадиганлар билан ишлаш, ёлғизликдан қочиш имкониятини беради, янги иш жойида ўзини йўқотиб қўйиш холатларидан сақлайди. Ҳар бир инсон ким томондандир севимли бўлишни, кимгадир керак бўлишни, кимгадир боғлиқ бўлишга интилади. Шунинг учун ҳам ноформал гурух бундай муаммоларни ечиш манбаи бўлиши мумкин.
Одамлар ноформал гурухларга бирлашганда, ўзига хосликка эга бўлади. Шунинг учун ҳам бу холатни бошқарувда эътиборга олиш зарур. Улардан биринчиси- ижтимоий назорат бўлиб, бу гурухнинг ҳар бир аъзоси муомилада, ўзини тутишида, кийинишида амал қиладиган ёзилмаган қоидалардир.
Ноформал гурухларга хос бўлган иккинчи ўзига хослик- ўзгаришларга қаршилик кўрсатишдир. Чунки ўзгаришлар гурухни мавжуд холатига хавф солиши мумкин. Ноформал гурухларга хос бўлган яна бир мухим ўзига хослик бу- етакчини бўлишидир. У расмий раҳбар сингари ҳукумдорлик қилиши ва ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Лекин ноформал лидер гурух томонидан тан олингандагина. Шунинг учун у ўз фаолиятини гурухдаги одамлар ва уларни ўзаро алоқалари асосидагина юрита олади.
Кутубхона маъмурияти ноформал гурухларни пайдо бўлиши қонуниятларини хисобга олиши, зарур холларда уларни фаолиятини тўхтатиши ёки ривожланишига кўмаклашиши керак. Замонавий менежер ноформал уюшмаларнинг салбий томонларини – янгиликларга қаршилик қилиш, эскирган одатларни сақлаб қолишга интилиш, ёлғон миш- мишларни тарқатиш ва бошқаларни билиши билан бирга, уларни ижобий томонларини – уюшганлиги, юқори рухдаги жамоатчилик, алоқаларни норасмий эканлиги ва бошқаларни ҳам эътиборга олади.



Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish