14-мавзу: Ахборот-кутубхона фаолиятини бошқаришнинг ижтимоий- психологик асослари.
1. Кутубхона-ахборот ташкилоти жамоасига таъсир кўрсатувчи омиллар.
2. Кутубхона- ахборот ташкилоти жамоасида формал ва ноформал гуруҳлар.
3. Низолар классификацияси ва раҳбарлик жараёнида уларни бошқариш.
1. Кутубхона-ахборот ташкилоти жамоасига таъсир кўрсатувчи омиллар.
Кутубхона-ахборот муассасаларини бошқариш нафақат хуқуқий бошқариш ёки иқтисодий бошқариш, балки одамларни бошқариш, уларни муносабатларини, шу жумладан ижтимоий муносабатларини бошқаришдан иборат. Кенг маънода иқтисодий муносабатлар моҳиятан ижтимоий муносабатлардир. Чунки улар кишилар орасидаги муносабатларни ифода этади.
Ижтимоий муносабатларнинг иккинчи боскичи ишчилар, хизматчилар, ақлий меҳнат кишилари, ижодкорлар ва х.к. лар орасидаги муносабатлардир.
Ижтимоий муносабатларнинг учинчи боскичи мехнат жамоалари орасидаги ва жамоа аъзолари ичидаги муносабатлардир. Бу ҳар уч босқичдаги ижтимоий муносабатлар бир- бири билан узвий боғлиқ.
Юқоридаги икки босқичдаги ижтимоий муносабатларни бошқариш Конститутция, қонун ва фармонлар асосида давлат томонидан амалга оширилади. Муассаса миқёсида эса унинг раҳбарияти томонидан бошқарув амалга оширилади. Инсонларни бошқариш бу:
1. Ҳар бир инсоннинг ижтимоий ролини аниқлашни, яъний унинг ишлаб чиқаришдаги ёки хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўрни, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятини билишни;
2. Ҳар бир инсоннинг ўзини функциясини, мажбурият ва ҳуқуқини, ижтимоий ролини англатишни;
3. Ҳар бир инсон томонидан ўз ижтимоий ролини бажарилишини тақозо этади.
Инсон албатта бирон бир касбий жамоага тегишли бўлгани учун у ўз ижтимоий ролини тўғри англаши жамоасига боғлиқ бўлади. Касбий жамоанинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиши икки гурух тадбирлари орқали амалга ошади:
Биринчи гуруҳ тадбирлар жамоанинг ижтимоий тузилишини қайта тузишга қаратилган бўлади. Бунда фан-техниканинг энг янги ютуқларини жорий қилиш билан ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш самарадорлиги ошади, ходимларнинг касбий билимлари ва маҳоратига, маданий-техник даражасига талаб ортади. Янги касблар юзага келиб, эскилари ўз мавқейини йўқотади. Шунинг учун кадрларга бўладиган талабларни уларни қайта тайёрлаш, ўқитиш тадбирларини олиб бориш зарур бўлади.
Ижтимоий бошқарувдаги иккинчи гуруҳ тадбирлар, ишчи ва хизматчиларнинг турмуш даражасини оширишга,уларни маданий-маиший турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирлардир.
Ижтимоий ривожланиш бўйича тадбирлар техник – иқтисодий ўзгаришлар билан узвий боғлиқ бўлиши зарур. Техник-иқтисодий тадбирлар ижтимоий тадбирларни амалга ошишига асос бўлиб хизмат қилади. Ҳозирда кўпгина муассаса ва ташкилотларда ижтимоий- психологик хизмат тизими бўлиб, психологлар, социологлар уларнинг доимий штатида хизмат қилмоқдалар. Чунки бундай хизматлар социологик тадқиқотлар олиб бориб, жамоа миқёсида ижтимоий мухитни соғломлаштиришга хизмат қилади. Ижтимоий бошқариш муассаса ва ташкилотларнинг бизнес режасини таркибий қисми бўлиб қолмоқда.
Ижтимоий ривожланиш меҳнат ва турмуш шароитини яхшилаш, соғлиқни таъминлаш, турли кафолатлар тизимидан кенг фойдаланиш орқали жамоа аъзолари ва уларнинг оилалари фаровонлигини ошириш, меҳнат ва фуқаролик кодексига мос равишда таъминлаб борилиши шарт.
Ижтимоий бошқарувда ижтимоий-психологик бошқарув усулларидан кенг фойдаланилади. Бозор иқтисодиёти ижтимоий вазифалар доирасини кенгайтириб юборади. Аҳолини кам таъминланган ижтимоий қатламларини ижтимоий химоя қилиш, инсон янги хўжалик юритиш муносабатларида ўз ижтимоий ролини йўқотиб қўймаслигига тўсқинлик қилиши зарур. Президентимиз таъкидлаганидек, ижтимоий бошқарув энг мураккаб шу билан бирга асосий эътиборни жалб қилувчи соха. Шунга кўра бозор иқтисодиётига ўзига хос тарзда кириб бораётган Ўзбекистон Республикаси ривожланишнинг беш асосий тамойилидан бири қилиб бу вазифани ўзига хос ривожланиш дастури сифатида илгари сурмоқда.
Инсон фаолияти унинг эхтиёжларидан келиб чиқади. Инсон ҳулқини, харакатларини ташкил қиладиган омиллар қуйидагича:
- ижтимоий ва табиий муҳит (ишлаб чикариш (ёки хизматлар), ижтимоий муносабатлар, тарбия тизими, маданият, табиий шароит, анъаналар ва х.к.) ;
- эҳтиёжлар ( моддий ва маънавий);
- манфаатлар, хохиш, интилиш, мақсад шаклида эҳтиёжларни англаниши;
- харакатга туртки бериш, қизиқтириш (мотивация);
- мақсад ва унга эришиш йўли билан харакат қилиш қарори;
- ўз-ўзига ишонч, йўналиш, вазифа бериш;
-мақсадга эришиш ва эҳтиёжларни қондиришга қаратилган харакатни ўзи.
Ижтимоий-психологик мухитга катта таъсир кўрсатадиган объектив омиллар - бу кутубхона-ахборот муассасасининг жойлашган жойи (шахар ёки кишлок), жамоа аъзоларининг яшаш шароитлари ва бошқалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |